(9-qism)
Бугун мактаблар очнлади. Ҳусайин ҳаяжонда. Азонлаб онаси тайёрлаган нонуштадан чала- чулпа еб, дастурхондан кўзғалди. — Есанг-чи қўзичоғим!
— Еёлмадим, она. Бутун ҳаяжондаман. Фотимахоним Ҳусайиннинг кийимларини ўз кўли билан тузатди. Сумкасини кўлига тутқазди. Сўнг рўпарасига ўтнб унга қаради. Энди ўн учга кирган маъсум чеҳрали етимига бу кўриниш жуда ярашганди. «Раҳматли онаси кўрсайди... Қанчалар севинарди! — деб ўйлади. — Она, мен кетдим. — Қўлимни ўпмасданми, ўғлим?
Ҳусайин сумкасини кўйиб, онасининг қўлини ўпди. Фотимахоним уни қучиб, бағрига босди,
— Менинг ой юзли болам, шафоатчи бўласан менга, дунёдан ўтсам ўқиб, дуо қиларсан, фарзандим. Шу кунла-рингни кўрсайдим! Шақодатни кўтариб келган кунингга етсайдим. Фотнмахоним сўзларкан кўзларида пайдо бўлган ёш-лар кўнглидаги самимий севинчдан бошқа нарса эмасди. Ҳусайиннинг юаларидан бир-бир ўпди.
— Мени уялтирма, ўғлим! Ҳусайин синфда қолди, деган гап бўлмасин, тинмай ҳаракат қил, ўқи! — Ҳаракат қиламан, она.
Ҳусайин мактабга кетди. Пешинда макггабдан қайттан боласини Фотимахоним бошланғич мактабда бўлганидан зиёда севинч ва буюк ҳаяжон билан кутиб олди. Мактабини яхши кўрншини айтганида юзларидан нур томган она уни дуолар қилди, унга икки дунё саодатини Парвардигордан сўради.
Ҳусайик ўқишни шундай ҳислар билан бошлади. Кунлар, уларнинг кетидан ойлар шундай туйғулар ичра кечди.
Имом Хатиб мактаби Ҳусайинга нима бериши мумкин?
Аввало ҳар мактаб, хар бир ўқиш ўз талабасига нима берса, бу мактаб ҳам шуни беради. Бундан зиёда Ярат-ганни ва ўзига тўғри йўл кўрсатган пайғамбарни танламоқ, унинг йўлида юришнинг ҳар хил кибр ва шуҳратдан ҳоли виқор ва вазминлик туйғуларини бахш этишини, қисқаси, комил инсон бўлишни ташвиқ этади.
Ҳусайиннинг бу мактабда ўтказган илк икки йили — болаликнинг сўнги бўлиб, болаларча кечди. Қисқаси, бу икки йилда Фотимахоним Ҳусайинга бошланғич мактабда бўлгани каби имкони борича ёрдамлашди. Бундан мақсад Ҳусайинга дарс ўргатишдан кўра кўпроқ уни дарс тайёрлашга ундаш, кириштириш эди. Шу билан бирга Ҳусайиннинг касбга йўналтирилган махсус диний дарсларини ўзи ҳам талаба сингари ўрганишга харакат қилди.
Баъзан Ҳусайин мактабдошлари билан бирга уйда дарс тайёрлар, Фотимахоним уларга чой дамлар, таом чиқарар, тортинмасдан ўтиришлари учун имкон берарди. Баъзан улар ўтиришган хонанинг эшигигача келиб, қулоқ солар, дарс тайёрлаб-тайёрламаётганини назорат қиларди. Балки у гап пойлаб, мароқланиш учун шундай қилган дерсиз? Фотимахонимдек одоб ва тарбия намунаси, иффат ва фазилат обидаси бўлган бир хонимга нисбатан бу саволга «ҳа» деб жавоб берганлар гуноҳ остида қоладилар. Унинг мақсади боласининг дарс тайёрлаш баҳонасида беҳуда вақт сарфлаб, беҳуда нарсаларга берилмаслигини назорат қиляш эди. Ҳар ҳолда бундай мақсад билан ўғлининг хатти-ҳаракати оатарбнясини назорат қилган Фотимахонимнинг маъзур этилмаслигига жиддий бир сабаб топилмаса керак.
Ҳусайин икки йиллик тахсил ҳаётини онасининг эътибори ва ёрдами билан муваффақиятли адо этди.
Бу йил Ҳусайин учинчи синф талабаси — балоғат ёшига кириб, уйнинг иккинчи эркага саналиб қолди.
Янаям тўғрироғи, у ўзини шундай ҳис этмоқда эди. Ҳатто ўсмирликнинг баъзи бир табиий ҳавойиликларини кўрсата бошлади. Гоҳ мактабдан чиқнб уйга кеч келар, келар-келмас сумкасини кўйиб ҳеч ким билан гаплашмасдан, мен фалон ерга бораман демасдан чиқиб кетарди. Иззат-нафс белгилари билиниб қолди. Баъзан дўстлари билан дарс тайёрлашга кетиб, тун ярмида қайтарди.
Бомдодга уйғотмоқ учун Ҳусайиннинг ёнига кирган Фотимахоним тамаки хидини сезиб ижирғанди, эгилиб ҳидлади — аниқ тамаки ҳиди. Ўғлини уйғотиб ўзи жойнамоз узра тиз чўкди. Кўзлари деразадан элас-елас қўринаётган туманли тоғларга қарагандай. Фақат уларга томоша қилиш нияти билан қарамаётгани аниқ. Зотан томоша қилаётганнинг қўзлари бу қадар толғин бўлмайди. Кўзлардаги толғинлик қалбнинг ғайри одатий ташвишга дуч келганидан далолат. Ҳақиқатан, Фотимахоним бомдоддан сўнг охират диёрига кўчганларга оятлар ўқиб, дуолар қилишни одат этганди. Орадан олти-етти дақиқа ўтиб ҳам Ҳусайин туравермагач, яна унинг ёнига борди. Ҳалиги ҳид яна уни безовта ва хафа қилди. — Ҳусайин, қани тур, намоз ўтиб кетяпти. — Она, бу кеча кеч ётдим.
— Намозингни ўқиб, яна ётаверасан.
— Кўзларимни очолмаяпман, она, яна бир соат рухсат беринг.
— Бўлмайди, ўғлим. Ҳозир қуёш чиқади. Намоз уйқудан хайрлидир.
Сўнгра унинг қўлндан тутиб кўтарди. Ҳусайин ҳақиқатан уйқуга тўймаганди. Кеч ётганди. Шунингдек онасининг турғазмасдан қўймаслигини ўз исмини билгандек аниқ биларди. Бугунгача кун чиққач бомдодни ўқиганини ёки кун чиқмасдан аввал ўқимаганини эслаёлмайди. Намозини ўқиди ва яна ётди.
Бир соат ўтиб тургач, онасининг юзида қайғу аломатлари кўрингандай бўлди. — Тобингиз йўқми, она? — Йўқ, ўғлим.
— Хафа кўринасиз. — Ҳа, хафаман.
— Нима бўлди? Нега хафасиз? Бу гал Фотимахоним сўради:
— Қайғумнинг сабабини билсанг, мени қандай ҳурсанд қиласан? — Кучим етганча сизни хурсанд этишга ҳаракат қиламан, она. — Ундай бўлса, тўғрисини айт. Мени алдаганинг билан Аллоҳни алдаёлмайсан. Шуни билиб, тўгри гапир. Сендан нега тамаки ҳиди келяпти? Нечун гул юзли боламдан бу ирганч ҳидни сезяпман? Жавоб бер менга, шу зақкумни чекдингми? — Йўқ... йўқ, чекмадим она.
— Унда нега уст-бошинг бунчалик сасийди?
— Кеча дўстларим чекишди. Шунинг ҳиди синггандир. — Нега чекманглар демадинг?
— Менга нима, она. Менга кулоқ солишармиди?!
— Унда тўғри сўзингга қулоқ солмайдиганлар билан нега дўст бўласан? Тозароқ, туғрироқлар билан дўстлашолмайсанми? Сенга тўғри йўлни кўрсатадиган, сен тўғрисини айтганингда қабул қиладиган дўстларинг нега йўқ? Ҳақли сўзингта эътироз этсалар, нечун тарк этмайсан уларни? Бу сўзлар Ҳусайиннинг бардошини нуратди, ҳиссиётини ранжитди.
— Тарк этиб бўладими, она?! Тарк этсам хафа бўлмайдиларми? Дўстларни хафа қлиш тўғрими?
— Яхши, онани хафа қилиш тўғрнлигани қайси китобда ўқидинг? Она сени эзгуликка даъват этаркан дўстларимни ранжитмай деб онани хафа қилсанг, Аллоҳ рози бўлармикан? Сенга сигарет чектириб ёки сенинг ёнингда чекишдан бошқа ҳунари йўқ, сенга инсонликни унутдирадиган, онага бош кўтартирадиган ошнани лўлиларнинг орасидан ҳам топа оласан. Аммо сен учун кеча-кундуз дуолар қилган, сендан зиёда тушунишга, ўйлашга ҳаракат қиладиган онани, тахминимча, топишинг мушкул.
Фотамахон Ҳусайинга кўзларини яхшироқ тикиб, сўзлари таъсирига тортмоқни истагандай бўлиб, давом этди:
— Сени ҳақ йўлга йўллайдиган дўст топ, мен унинг кўлларини ўпаман. Оёқларининг чангини силайман. Фақат чекадиган, эртага бошингга бало бошлаб келадиганларни оғайним, жўрам деб менга гапирма, ўғлим.
Бу мавзу шу ерда ёпилди.Ҳусайин онасига жавоб бермади. Мактабга кетди.
* * *
Ҳусайиннинг тенгкурлари ҳақиқатан ёмон болалармиди?
Бир замонлар бу болаларнинг шу аҳволга тушишларини айтган одамни жиннига чиқарадиганлар топилар ёки унинг сўзларидан кулишар, бу покиза гўдаклар ҳақида бундай ўйлагани учун масхара қилишарди. Аммо орадан ўтган бир-икки йилда улар жуда ўзгарди, кеча фариштадай қўринган гўдаклар бугун ўзларини фаришталарга ўхшатган сифатларидан жудо қилдилар.
Ҳар кун мактабга одоб билан бориб-келадиган болаларга нимадир бўлди. Ўзларини ўзга оламда кўргандай. Тунги кўнгнлхушликлар уларни қаноатлантирмай қолди. Тунги лаззатлар тўйдирмас, энди янада қониқмоқ учун бугунгача хаёлларига келмаган йўлларни ахтариб топишарди.
Бир кун кўрилган муқовасида қиличидан қон томган қароқчиларнинг расми бўлган китоб бу болалардан бирини кира билан ижарага китоб ўқитадиган бир дўкон олдигача судради. У ердан бир китобни ижарага олиб қайтди. Ўша кундан кейин икки кунда бир, уч кунда бир ижара китоб дўкони олдида кўрадиган бўлишди. Ҳар гал янги китоб билан қайтар, уйда дам олиш баҳонасида алоҳида бир хонага кириб, дарс китоблари остига қўйиб, саргузашт романни ўқирди. Агар биров кириб келадиган бўлса, тезда дарс китобини романнинг устига қўйиб ўқийверарди. Ўғли дарс тайёрлаб чарчаганини ўйлаган она, чой дамлаб келтирганида, уни дарс китобларини ўқиб ўтирган ҳолда кўрар ва севинарди.
Бу китобларнинг моҳияти нима? Ўқиганга қандай фойдаси тегади-ю, нимани ўргата олади?!
Бу китобларни ўқиганларда ота-онасига мағрур кўринишни шараф санаш, жанжалкашликка ҳавас пайдо бўлгани сезиларди, ҳар ҳолда бу китоблар одоб ва ахлоқ ўргатмасди. Ҳали ўн бешга тўлмаган, қиёфаларини қароқчиларга ўхшатган безоричалар оғзиларида сигарет билан кўчада у ёқ-бу ёққа мағрур кезишади. Булар ўша китобларни ўқиган фалокатзода болалардир. Бу китобларнинг номиданоқ тўғри эмаслигини, уларни хосиятсиз кўллар ҳозирлаганини, уруш- жанжал, тубанлик завқи меваси эканлигини, миллат болаларини ўша мактабга хос бўлган улуғ хусусиятлардан, буюк вазифалардан ҳали кичиклигадаёқ маҳрум этмоқ ниятида тайёрланганини бемалол билиб олса бўлади. Баъзан дунёнинг энг кучли лашкарига бош эгмаган миллатнинг болалари тафаккур, маърифий-маънавий жиҳатдан шундай бузиладики, кўриб ишонгангиз келмайди. Бу китоблар ичида қароқчилик, ахлоқсизлик ва шунга ўхшаш турли разолатлардан намуна топишингиз мумкин. Аммо инсонга инсонийлик йўлида бир одим отдирадиган, уни миллий одат ва анъаналарга бир қадар яқинлаштирадиган бирор нарсани топиш мумкин эмас. Оталар болам қувонсин дея олиб келган бу китоблар ўеларига қарши болалари кўлига тутқазилган тўппончалардир. Балки тўплардир. Энди кўчаларини шу китобларга тақлидан бир-бирига тўппонча билан ҳужум қилган ковбойлар, ниқобланган қароқчилар тута бошлайди. Булар эрта дорилфунунда билим оладиган бўлсалар, ўша бнлим-ни яхшигина шаклда талончиликда қўллай оладиган бадбахт ва заволли болалардир. Бу болаларга шу таҳдид кинолар назарий жиҳатдан ёрдам берадилар ва ахлоқсизлик жиҳатини яна тўлдиради ва қувватлайди. Бунга бепарво ота-оналар бир кун ҳақиқий, улкан совуқ қурол завқини(!) тотиб кўришлари аниқ.
Бу болалар учун кўча— одобсиз сўзлар дорилфунуни. Фақат у ерда ўқиш-ёзишни ўрганмайдилар. Икки кун ўтгач, бошланғич мактабда ўрганган ҳарфларидан фойдаланиб кўчада ўрганган фаҳш сўзларини ҳожатхоналарнинг деворларига ёзадилар. У ерларни куфрларга тўлдириб безаш уларга завқ беради...
Ҳусайиннинг дўстлари тамомила ўзларини йўқотган, ёшлик савдосига шўнғиб, мутлақо бебошлик дарёсида сузиб кетадиганлардан эмас. Ёки ҳали бу ҳолга етиб келганларича Йўқ. Фақат шу аҳволга етиб келиш учун «бўл-бўл» қилишиб суҳбатлашишар, чекишар, муаллимларни танқид ва мазах қилиш билан машғул бўлишар, аммо бу ишларини асосан мактабдан узоқда қилишарди...
Ўша тун Ҳусайин чекмади. Таклифни қабул қилмади. Ораларида: «Қаранглар, унинг оғзи сасиб қолармиш», — деб масхара қилганлар бўлди. Зўрлаб чектирмоқи бўлган-лар бўлди. Қўлларидан келмади.
Ҳусайиннинг жиғига тегарди. Уни мазах қилиб, кўнгил очмоқчи бўларднлар. Ўзларини катта олишиб, уни бола кўрардилар. «Йигитчилик дегани аёлларга ўхшаб чекмасдан ўтириш эмас, — дейишарди. Ҳусайин туриб кетай деса, ортидан гап қилишади. Қолаверса, бу мутлақо болаларча ҳаракат бўларди. Шунинг учун вазнятни кўнгилсиз тарафга бурмади, сабр этди. Ҳусайин онаси билан бўлиб ўтган азондаги кўнгалсиз суҳбатдан сўнг минг бир ўйлар билан мактабга келди. Биринчи соат адабиёт дарси эди. Қора Ўғлоннинг шеърларини ўқишарди. Ҳусайин охиридан иккинчи қитага диққат қилди. Мунозара қилаётганлар тинчланмас ва тинглашмасди:
Муродим сўзламоқ бунда насиҳат, Сизга муносибдир тингламоқ фақат, Меҳрибон бўлганга кўрсатма заҳмат, Севганнинг сўзидан кечгувчи бўлма! Термани байтма-байт изоҳлаётган синфдошларининг сўзларини эшитмасди. Ёшига муносиб бу шеър унга қаттиқ таъсир қилди, «Меҳрибон бўлганга кўрсатма заҳмат — Севганнинг сўзидан кечгувчи бўлма!» байти унга кечаси кечган тотсиз ҳодисаларни эслатди. Оғайниларини оддий тамаки чекиш учун ранжитганини ўйлади. Икки тортим тамаки учун ҳам дўстларининг кўнглини қолдирадимикин? Тўғриси Ҳусайин ўғилболага муносиб иш қилмади. Ва ниҳоят, бир чекишдан бир бало бўлмасди, уларнинг ҳам дили оғримасди. Инсон дўсти учун заҳар ютадн-ку. Масхара бўлгани-чи. Ўша ондан эътиборан ўтган бир ярим соатлик кўнгилсиз вақтни, ўзига қаратилган қочиримларни ўйлади. Бунга биргина чекишни деб ўзи сабабчи бўлганини тан олди. Ярашмаган қилиқ эди бу. Том маъноси билан хомлик қилди. Ўртада тузатилиши керак бўлган хато турарди. Бу хатони тан олиб, тенгдошларидан кечирим сўраши керак. Муаллим:
— Ҳусайин, шу сўнгги байтни, сен изоҳла, —дейиши билан ўйлари тарқаб кетди. Ўрнидан турди ва сўнгги байтни ўқиди:
«Сени ҳар даврада ҳижолат қилар, Ёмонлар изидан кўчгувчи бўлма!»
Ҳусайиннинг миясида чақмоқ чақнагандек бўлди. Аввалги ва кейинги байтлар орасидаги боғланишдан эсанкиради. Ютинди ва бошини кўтарди:
— Устоз, бу байтда Қорача Ўғлон ёмон, ахлоқсиз кимсалар билан дўст бўлмасликни насиҳат қилмоқда. Бундай дўстлик натижасида тарбиямиз бузилиб, ёмон одатлар ўрганишимизни, йиғин ва мажлисларда уяладиган ҳолга тушишимизни эслатмоқда. Бундай даврадошлар орасидаги ҳаракатлар, сўзлар дўст сифатида, албатта, бизни уялтиради. Уларнинг ошноси бўлганимиз учун одамлар назаридан қоламиз, қимматсиз инсонга айланамиз,
— Яхши Ҳусайин, олдингн байтларга нима дейсан: «Меҳрибон бўлганга кўрсатма заҳмат — Севганнинг сўзидан кечгувчи бўлма!» Бизга дўстлик, меҳрибонлик қилган, бизни яхши кўрган кимсаларни нима қиламиз? Уларни тарк этсак, севганимизнинг сўзига қулоқ солгувчи бўламизми?
Ҳусайин бир-икки лаҳза ўйлаб жавоб берди:
— Устоз, яхши кўрганнинг сўзига қулоқ солмаслик, бажармаслик инсонийликдан эмас. Дўстликка хиёнат. Фақат бу мисрада келган «севгили» сўзига алоҳида эътибор қилмоқ керак деб ўйлайман. Севгили, яъни меҳрибон дегани ўз манфаати учун ғайри шаръий ишларга бошлагувчи дегани эмас. Зеро, бундай одамни мехрибон, яхши кўргувчи деб бўлмайди. Аслида бизнинг ахлоқий савиямизни туширадиган дўст бизни севмайди. Яхши кўрган — суюклисига яхши бўлишни истайди. Қандай инсон ўзи учун қимматли бўлган кишини ноўнғай, уяладиган ҳолга келтиради? Дўстини яхши кўрган одам уни уялтирадиган ҳолга туширмайди, балки бундай ҳолда бўлса, қутқаришга ҳаракат қилади. Дўст юзига лой чаплаш эмас, унинг юзидаги ғуборни артиш бизнинг вазифамиз эмасми? Бизни ҳақ йўлдан чалғитиб, ёмонликка бошлайдиган дўстни ҳар доим, ҳатто лўлилар орасидан ҳам топа олишимиз мумкин.
Ҳусайин шу ерда сўзини тугатди. Тугатди эмас, онасидан эшитган жумлани гапиролмай, унинг фариштадай соф, нурли юзига рўбарў келгандек жим қолди. Балки давом этарди. Жим қолганини сўзини тугатди деб ўйлаган ўқитувчи ташаккур айтди. Ҳусайин ўтирди.
Кейинги соат ахлоқ дарси эди. Мавзу ота-она олдидага бурч, ахлоқий вазифа. Ўқитувчи бир ҳадиси шариф ўқиди: «Жаннат оналар оёғи остидадир». Сўнг синфга мурожаат қилиб, биргаликдаҳадисниизохлашнитопширди.
— Усмон, бу ҳадиснн қандай тушунасан? Масалан, бу оналар оеқ босган жойда жаннат бор деганими?
— Устоз, «жаннат оналар оёғи остида», дегани жаннатга уларнинг оёқлари остига поёндоз бўлар даражада хурмат ва хизмат этиш билан кирилади деганидир. Шу қадарки, уларга ҳурматдан инсон бир нарса йўқот-майди, аксинча, Аллоҳ ҳузурида ҳурмати ортади. Хизматига яраша жаннатга яқинлашади. Бу аслида бир мисол. Она рози қилинмагунча жаннатга киришга йўл йўқ маъносидадир.
Ҳусайин дустини тингларкан, эрталаб онаси билан бўлиб ўтган кўнгилсиз суҳбатни эслади. Олдинги дарсда дўст ҳақида ўзи айтган сўзлар хаёлидан ўтди. Виждони ўзини ҳақсизга чиқарди. Онаси айтган сўзларга эътироз билдирганини яна бир бора англади.
Онаси дўст ҳақида сўзларкан, ўз манфаатини ўйладими? Ҳусайин яхши дўст орттирса, кимга фойдаю, ёмон дўст топса, кимга зарар? Аввало ўзига эмасми? Шундай экан, онаси ўзи учун эмас, ўғли учун сўзлаганлигига қандай шубҳа бўлиши мумкин?
Ҳусайин ўша кун дарсда, танаффусларда ўйлади. Бир тарафда — онаси, иккинчи томонда — синфдошлари... Ич-ичидан онасини тан олмоқда эди, аммо уч йил бирга ўқиган синфдошларига нима дейди?
Учинчи дарсни тугатишарди. Дарс якунига ўн беш дақиқача бор. Эшик тақиллади, кутилмасдан очилди. Олдинда мактаб мудири ёрдамчиси, изма-из бошқа домла ичкари киришди. Дарс ўтаётган ўқитувчига яқинлашиб, астагина бир-икки сўз шивирлади. Ўқитувчи боши билан тасдиқ ишораси қилди. Мудир ёрдамчиси синфга мурожаат қилди: «Болалар, туринглар!» Сўнг — Ҳамма қўлини бошига кўйсин! — деб буюрди. Тинтув ўтказишмоқчи эканлиги маълум бўлди. Ҳусайин ҳайратланди. Оқшом чеккан синфдошларининг иллатлари очилмоқда эди. Кўзининг ёни билан уларга қаради. Рангларида, тусларида ўзгариш, хаяжон сезилмайди. Балки ёнларида йўқдир деб ўйлади. Айни пайтда ўзи ғоятда ҳаяжонда эди.
Текшириш бошланди. Учаласи баробар излашарди. Навбат чекадиган ўртоғига келганда Ҳусайинға бир нарса бўладигандай юраги тез уриб кетдн, ҳаяжонланди. Ҳақиқатан унинг орқа чўнтагидан тамаки қутиси олиниб олдига кўйилганда Ҳусайин уялиб бошини эгди. Ўртоғи-чи, уялдими? Асло. На уялди, на ҳаяжонланди. Ўзини худди чўнтагидан қўрғошин қалам ёки кундалик дафтар топилгандек тутарди. — Эртўғон, бунима? — Сигарет, жаноб. — Яхши, бу ҳолингдан ҳижолат чекмаяпсанми? Уялмансанми? — Тамаки отамники. Уйда унутиб қолдирибди, тушки дам олишда элтиб бермоқчиман. Агар уялиш керак бўлса, отам уялиши керак.
Шу жавоб билан иш битдими? Албатта, йўқ. Тартиб-интизом мажлисида масала кўрилиб, ҳал этилади. Диққатга сазовор жиҳати шуки, берилган жавоб олдида Ҳусайин қип-қизариб кетди. Ўртоғида топилиши шарт бўлган тўғрилик ва ҳаё туйғуларининг йўқлиги қизартирди уни. Эртўғон сигарет отасиникилигини айтганда, бошини буриб қаради. Парта устида турган тамаки қутиси кечаги, тунги хотираларни уйғотди. Танаффусга чиққанларида Ҳусайин унга яқинлашди:
— Нега сигарет отамники дединг, Эртўғон?
Eртўғон Ҳусайинни эсли-ҳушли кўришни истагандай ачиниб қаради. — Гўдаксан, Ҳусайин, — деди ва кетди...
* * *
Изма-из келган бу воқеалар гўё тнл бириктириб, Ҳусайинни онасидан узр сўратиш учун содир бўлгандай. Эртўғондан тўғри гапирмаганининг сабабини сўраганда берган жавоби ярага сепилган қалампир бўлди. Ҳусайин уни бугунгача яхши билмагани, у ва унга ўхшаганлар билан дўст бўлгани учун уялди. Бу дўст Ҳусайинни мажлисларда уялтириши, ахлоқий бузуқ йўлларга йўллаши мумкин. Тутиладиган энг тўғри йўл — тўғриликдан қайрилганни тўғри йўлга келтирмоқ... Ҳеч қачон ким биландир дўстлашиш мажбурият бўлмаган. У ёки бу кимса билан дўстлашиш, ёки дўстлашмаслик тавсия этилиши мумкин, ҳолос. Ҳусайин ҳам Эртўғон билан дўст бўлишга мажбур эмасди, шуни англаган ҳолда уни тарк этишга қарор қилди.
Eртўғоннинг хатолари туфайли мактабдан ҳайдалиши бу қарорнинг хато эмаслигига далил бўлди.
* * *
Ўша кун тушдан кейин боғда суҳбатлашаётган дўстлари ёнидан ўтаркан эшитилган бир-икки сўз уни тўхтаб тинглашга мажбур этди. Икки синфдоши бахслашар, беш-олти синфдоши тинглашарди. Ёзма имтиҳонда нусха (шпаргалка)дан фойдаланиш тўғрисида сўз борарди. Икки дўстининг бири:
— Нусха талабанинг ҳаққидир, — дерди. Ким нима деса-десин, мени фикримдан қайтаролмайди. Ўзларингиз уддалай олмагач, тарбиясизликдан лоф урасиз. «Пишак қуйруққа етолмагач, «пуф, сассиқ» деркан», деган оталаримизнинг тилига шакар. Эпласанг, бу гапларни айтиб ўтирмасдинг. Иккинчиси жавоб берди: — Бундай қилмаслигимиз бу ишни нотўғри, чиркин бир ҳаракат деб билганимиздандир. Ҳа, биз бу ишни қилмаймиз. Чунки одобимиз, тарбиямиз бунга йўл қўймайди. Уй-ингизда ўтириб дарс қилишга қучингиз етмайди, сабр қилолмайсиз, ялқовликка, ишламасдан, чарчамасдан дам олишни, кўнгил очишни истаган нафсингизга ҳоким бўлолмайсиз, натижада ҳаққингиз бўлмаган нусха кўчиришга, яъни нотўғри ишга қўл урасиз. Бу ишни ҳам талабанинг зарурати, эҳтиёжи деб қабул қиласиз. Эхтиёж — илм, за-рурат — билмоқдир. Қўшни дўкондан молўмариб олиб, сотиб пул топган ва ёнидаги синфдошининг билими билан баҳо олган икки кишининг орасида қандай фарқ бор?! Балки бир кун келиб кўшнининг молини ўғирлаш ёмонлиги тўрисида миллатга насиҳат қиларсиз. Бошқаси гапга суқилди:
— Хўп, сен шу қадар тўғрилик билан нимага эришдинг? Кеча жуғрофнядан тўрт олган зоти олийлари, ўзларимиди?!
— Олишим мумкин. Мен учун ҳийла билан ўн олгандан, тўғриликча тўрт олиш хайрлидир. Ҳақиқатан, қимор, ўғирлик, риёкорлик билан миллионлар топмасдан тўғрилик, пешона тери билан озроқ пул топган ва яхшилигига кўнгли хотиржамлигини далил келтирувчи қанчалаб виждонли одамлар бор. — Кўзбўямачилик қилма! — Кўзбўямачилик қилаётганим йўқ. Кўзбўямачилнк далил бўлмаслиги аниқ нарсани далил қилиб кўрсатишдир, Мен шундай қилдимми? Шундай дедимми? Уларнинг юзларига бир лаҳза тикилгач, давом этди: —Дўстлар, ўз билими билан имтиҳондан ўтишнинг шундай ҳузур ва завқи борки, бу ҳаловатни кўчирмакашлар билмайди.
— Сен ўзинг ҳеч нусха кўчирганмисан? Нусхадан фойдаланганмисан? — Йўқ.
— Ундай бўлса, сен ҳам бунинг завку ҳаяжонини билмайсан.
— Мен ўша завқу ҳаяжонни биламан. Бировнинг молини ўмараётган, ўмарганини еяётган ўғри шундай ҳаяжонланади, айнан шундай завқланади. Фақат бу завқу ҳаяжонни ҳалол деб даъво қилолмайсиз. Эшитинг, мисол келтирайин. Бир одам ўғлига: «бугун бир лира топиб келтир», дебди. Ўғли «хўб бўлади», деб онасидан олиб, кечаси отасига келтириб берибди. Отаси пулни деразадан улоқтирибди. «Eртага яна келтир», дебди. Ўғли иккинчи кун яна онасидан олиб келтирган пулнинг улоқтиришини жимгина кузатибди. Кейинги куни ҳалиги киши хотинига пул бермасликни тайинлабди. Учинчи кун меҳнат қлиб топишдан бошқа иложи қолмаган ўғил, келтирган пулини улоқтирмоқчи бўлаётган отасининг билагидан тутиб:
— Нима қиляпсиз, ота? Мен бу лира учун оқшомгача заҳмат чеқдим, бундан хабарингиз борми, —дебди.
Менинг бу ҳикояга қўшимчам йўқ. Ҳар ким хоҳлаганини тушунсин. Истаган маъносини олсин. Тинглаётганлардан бири:
— Шунақаси ҳам бўларканми? — деб эътироз қилди. Бошқаси чидаб туролмади.
— Бўлиш-бўлмаслиги сенга алоқадор эмас. Ҳикоядан чиқадиган қулоса сенга алоқадор. Одам пешона териниг тўкмасдан мулкнинг қийматини билмайди, машаққат билан топганини қадрлайди, деган хулоса чиқариш даркор.
Бу савол берилаётганда Ҳусайин мийиғида кулиб қўйди, фақат бу истеҳзо, камситиш, мазахлаш ёки кибрнинг белгиси эмасди.
Ҳусайин сўнгги дарсда ёзма назорат ишини тошпириши керак. Бугунгача нусхага ҳавасманд бўлмагани сайин баъзан эсда сақлаёлмаслигини ўйлаб бир-икки сўзни партага енгилгина қайд этиб кўяр, бундан фойдаланган пайтлари ҳам бўларди. Бу сафар шу ишни қилмади, бунга сабаб бир соат аввал тинглаганларининг таъсири эди, Сигарети олинган, унинг отасиники эканлигани юзи қзармасдан айта олган Эртўғон бу дарсда нусха кўчира туриб қўлга тушиши ҳам Ҳусайинда қатгиқ, манфий бир таъсир қолдирди. Оқшом уйига кирар-кирмас онасининг кўлини ўпмоқни, узр сўрамоқни, ўзининг ҳақсизлигини эътироф этмоқни ўйларди. Уйига шундай хаёл ва шундай ният билан борди.
Қуръони Карим олдида Аллоҳнинг қули эканини ҳар ҳужайраси, ҳар зарраси, бор вужуди билан ҳис этган, тавозели ҳолда сокин ва сассиз бир адо билан ўқиётган Фотимахоним... Инсония тучун ҳидоят бўлиб келган бу китобдан уфурган нур, унинг одоби билан адабланмоқни энг буюк мақсад деб билган бу хонимнинг юзида акс этар, ифодаси имконсиз, моддий жиҳатдан қўл етмас бир гўзаллик тажаллий этарди. Тасвири бир жумлада мушкул бўлса-да, ундаги бу ҳол — кўзи Китоби Каримда, кўнгли самода. Яъни кўзи Қуръонга, кўнгли бу шарафли китобни юборган Аллоҳга йўналган, боғланган. Бу шундай бир ҳол эдики, бу ҳол хузурини фақат бир мўмин бутун борлиғи билан боқийга боғланиб, фонийни унутиб — дунё машғулотини кўнгилдан кувиб ўқиган намозида топиши мумкин.
Ҳусайин онасининг тиловати тугагунча кутди. Уйга ки-иб, онасини фариштасифат қиёфада Қуръон ўқиётган ҳолда кўриши янада кучлироқ таъсир қилди. Эрталаб ўзи ранжитган онасини бу ҳолда кўрган қўзлари ёшланди.
Китоби ёпилди. Қўллар кўтарилди. Тиловат савоби муҳтожларга бағишланди. Каломини ўқиганга, ҳурматлаганга буюк мукофотлар ваъда этган Аллоҳга чин дилдан дуолар қилинур. Шу онда унинг юзларига боққан киши, софлик ва покликда ҳудди икки томчи ёшнинг одоб ва ҳаё билан тўлиқ юзлардан сизиб ўтганини кўрган бўларди. Аммо кўришнинг ҳожати йўқ. Чунки у — Фотимахоним кўрсинлар деб йиғламас, буни йиғи ҳам деб бўлмасди.
Қўллар юзга сурулди. Китоби Каримни кўтариш учун узалган қўллар муаллақ қолди. Чунки ўнг тарафдан узатнлган бир жуфт кўл китобни олди ва ўрнига қўйди. Сўнгра ҳануз жойнамоз устида ўтирган Фотимахонимнинг ўнг қўлини олиб бағрига босди. Ҳурмату меҳр билан ўпди ва пешонасига сурди. Бироздан сўнг узрини айтди:
— Она, мени шу Китоби Карим ҳурмати авф этинг! Сўнг онасининг оёқларини қучди. Тўхтатмоқчи бўлган она, навбатдаги ёлворишни эшитди:
— Онажон, рухсат беринг, бир бор юзларимни сурайин! Эрталаб онасига исён билан қараган юз, Пайғамбар ифодаси билан остида жаннат бўлган она оёғига сурилмоқла юкланди. Фотимахоним ўғлини турғазди. Кўзларидан ўпиб, бағрига босди:
— Чароғим, тўғри, ҳалол, покиза инсонларга ошнолик қилсанг дейман, бир дона Ҳусайинимдан, гул юзли боламдан ўша заққумнинг ҳиди келмаса дейман?!. Ҳусайин ўша кунги ҳодисаларни бир-бир нақл этгач:
— Она, сўз бераман, ҳаётда ёлғиз қолсам-да, мени ҳақ йўлдан айирадиган билан дўст бўлмайман. Сизнинг дўстлигингиз менга етарли, —деди.
Орадан икки ҳафтача вақт ўтди. Кўқда ер юзига енгил ва майин ёмғир доналарини юллашга лойиқ булутлар пайдо бўлди. Қуёш гоҳо кўриниб, атрофни илитар, фақат бу орада ўртага тушган ва қуёш нурларини тўсган бир булут фуқарога садақа қабнлида бир неча лаҳзалик ёмғир севалар, сўнгра шошиладиган жойи йўқ йўловчидай оғир-вазмин узоқлашарди.
Ўша қун бир неча дўстлари билан айланишга чиққан Ҳусайин секин-секин кинохонага яқинлашганларини билмай қолди. Жўраларидан бирининг:
— Вугун кинога тушайлик, — деган таклифини ҳаммалари тасдиқлашди. Ёшлар— шунақа. Кўпинча қилаётган ишларини олдин ўйлаб кўришмайди. Улар олдин хаёлларига келганини қиладилар, сўнг ўйлашни бошлайдилар. Лекин Ҳусайинга ҳам айнан шундай таъриф бериш ҳақсизлик бўларди. Чунки чипта олмасдан аввал «кирсамми-кирмасамми», деб бир муддат тараддудланди. Сўнгра бундан ҳам бир ибрат оларман дея чипта олди.
Ҳали ўн беш дақиқа бор. Ҳар ким ёнидаги билан суҳбатлашар, атрофдан келган овозлар бирлашиб юксалар, гаплар эшитилмас, шунинг учун ёнидаги суҳбатдошга бироз овозни қутариб гапиришга тўғри келарди.
Ҳусайин мактабга келган вақтларда кинонинг ноҳуш ҳолатларига унчалик тобу тоқати йўқ эди. Аввал ўзи билан бирон китоб олмаганига ранжигандай бўлди. Ўн беш дақиқа ўқидим, деб ўйлади. Вақтни беҳуда ўтказишни хушламасди. Масалан, муаллим келмаган бўш дарсларни ўртоқлари беҳуда ўтказса, Ҳусайин ўқитувчи келиб қолса, қандай жавоб бераман қабилида иш тутиб, шунга асосан ўқиб-ўрганиб ўтирарди.
Тан олиш керакки, унинг бу хусусиятида ўз қобилияти билан бирга онасининг ҳам катта ҳиссаси бор. Мактабга бориб келаркан фурсат бўлган тақдирда хаёлида дарсларни таҳлил қилишни, бу орада «Ихлос» сурасини уч, «Фотиҳа» сурасини бир карра ўқиб раҳматли ҳоласига бағишлашни одатлантирган ҳам онасидир. Айтишларига қараганда Ҳусайинга ҳоласининг кўп меҳнати сингган. Кичиклигида онасидан кўпроқ ҳоласи қараган. Исми — Хайрия. Онасининг ҳам ҳоласининг ҳам исми Хайрия деб илк бор эшитганда ғалати тасодиф эканини ўйлаганди. Кейин онасидан сўраганда, Фотимахоним:
— Ўғлим, менинг отим ҳам Хайрия, аммо кўряпсанки кўпинча мени Фотима деб чақиришади. Олдинлари ҳаммага иккита исм кўйишарди. Отам Хайрия исмнни жуда яхши кўрганларидан мени ҳам, уни ҳам Хайрия деган. Сен энди бу гапни қўй-да, мактабга бориб келгунча ҳолангга бағишлаб ўқишни унутма. Ҳам вазифангни ўтаган, ҳам бориб-келгунча вақтни беҳуда кетказмаган бўласан,—деганди.
Eнди Ҳусайин буларни тушунади, шунинг учун бу ердаги бўш вақтнинг қадрига етаяпти. Бироз ўтиб бу ғашлиги ўринсизлигани англади. Чунки, бу ғала-ғовур ичида ўқигани билан тушунмасди.
Атрофда суҳбатлашаётганларнинг ҳаракатлари умуман олганда дуруст ҳолат эмас. Туғрироғи, Ҳусайиннинг фикрича, булар ақл ва мантиқ тарозисига тортиб кўрилса, натижа — нохуш. Суҳбатлашаётганларнинг фикрича эса, аксинча, суҳбатлари зарурийдир. Камдан-кам кишиларгина беҳуда, фойдасиз гаплашаётганлигини англашга қодир, уларнинг йчидан камдан- камларигана бундай фойдасиз сўзлашдан кўра сукутни афзал билишади.
Қулоқларни гаранг қилгудек ғала-ғовур орасида кучли ҳаяжон билан гаплашаётган орқа қатордаги икки ёшдан бири бундан олдинги филмга икки марта тушганини ва фалон артистнинг шоҳона роли бўлганлиги сабабли яна бир марта тушишга ҳам тайёр эканлигани сўзлар эди. Қайсидир артистнинг аллақайси кўшиқчи билан дон олишиши энди ҳеч кимдан яшириб бўлмайдиган ҳолга келган, гўёки иккисининг ўртасида янги бир ишқ можароси бошланганмиш. Ҳатто яқинда фарзандли бўлишлари кутилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилади. Фалон артист аскарликка кетаётганмиш. Ажабо, аскарликда ҳам унга ўз касбига алоқадор бирон вазифа берилармикан? Агар шундай йўл тутишса, айни муддао бўларди, чунки ҳам санъаткор санъатини ривожлантиради, ҳам бу билан аскарларда жанговор руҳ уйғотиб, қўшинга катта ёрдам берарди... Шу каби оғиз чарчатишдан бошқа сифати бўлмаган сўзлар қатори ва ора-сира бу ерда ёзишимизга одоб тамойиллари йўл қўймайдиган каломлар эшитилади. Хусайиннинг фикрича, бу тарзда вақт ўтказиш одоб ва масъулнят туйғусининг етишмаслиги ва ёки умуман мавжуд эмаслиги билангина изоҳланиши мумкин. Бу сўзлардан кимга қандай фойда бор ёки улар айтилмай қолган тақдирда кўриладиган зарар не чоғли? Атрофда эндигина ўн беш ёшини қаршилаган олифтачалар селтанглаб юрар, йўтала-йўтала еқилган сигаретларини чекишга ҳаракат қилардилар. Қўллари билан оғзини беркитишлари тамакининг ўта аччиқ эканини ва шу сабаб йўталаётганларини англатарди.
Бу орада парда очилди. Уч маротаба янграган огоҳлантирувчи қўнғирокдан сўнг филм бошланди. Намойишдан олдин кўрсатиладиган филмлардан парчалар тақдим этиларди. Уларда акс этган шармандали бир саҳна кўриниши томошабинларнинг юракларидан қайнаб чиққан инқиллаш юксалишига, янада кучайиб, ҳайвоний хириллашга ўхшаган ҳаяжонли овозларнинг чиқишига сабаб бўлди. Ҳуштак чалганлар, ҳатто ўзини тутолмасдан бор овозда наъра тортганлар ҳам йўқ эмасди. Бундай филмларни кўргандан сўнг ёшликнинг қандай маҳв этилишини, иффат ва номус туйғуларининг қай тарзда илдизларидан айрилганини англамоқ учун хўкизнинг ақли ҳам кифоя қилади.
Асосий филм бошланди. Унинг ҳам кўрсатилган парчалардан фарқи йўқ эди.
давоми бор...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4