(8-qism)
Кибр қилмоқ унинг ахлоқидан эмас эди. Қўлидаги икки етим ҳурмати учун Аллоҳдан истиғфор тнлаган, болаларни нажотга сабабчи деб билган аёлда кибр не қилсин? Маҳалладаги ғийбатчиларга аралашмасликни эса — зарарга аралашмаслик деб биларди.
Шу кун Самоҳатхоним Ҳусайинларникида икки соатча ўтирди. Фотимахонимнинг болаларга, болаларнинг Фотимахонимга бўлган меҳр-мухаббатини, самимнй муомалаларини кўрди, мушоҳада этди. Бу зиёратидан мамнун бўлди. Бундан кейин қўришиб туришга келишишди. Миш-миш ўрнига яхши сўзлашиш, бир-бирига ҳақ йўлда ёрдамлашиш, фойдали ишларга машғул бўлиш кераклигини сўзлашдилар. Бир-бирининг қусурини самимий гапирмоқчи, янада яхши бўлишлари учун ўзаро ёрдам бермоқчи эдилар. Бу ўзига хос ахлоқий қариндошлик эди. Ахлоқий йўлдош бўлмоқчи эдилар.
Самоҳатхоним жўнаётиб ичида ўзгача бир туйғу ҳис этди. Бошқа аёллар билан хайрлашаётганида ҳис этганларига мутлақо ўхшамайдиган туйғу эди бу. Бу туйғу ичида мавжудлигини энди-енди ҳис эта бошлаган бўшлиқни тўлдириш умидини берганди.
* * *
Ҳусайин бир рун мактабдан қайтиб папкасини улоқтиргандай ташлади-да, кўчага жўнади. Фотимахоним ортидан чақирди: —Ҳусайин намозингни ўқидингми? — Йўқ, она, келиб ўқийман.
— Бўлмайди, ҳозир ўқийсан. Ҳусайин қоча бошлади.
— Қочсанг, тутиб олиб калтаклайман, Ҳусайин, — дейишига қарамасдан эшиқдан чиқиб, жуфтакни ростлаб қолди.
Ҳусайин икки ой аввал намоз ўқишни бошлаганди. Фотимахоним кечалари ётаркан уларга намоз сураларини ўқитарди. Ора-сира ёнига ўтқизиб, намоз ўқишни ўргатарди. Бир кун Фотимахоним Ҳусайин учун ҳам бир жойнамоз тўшади. Ҳусайин онаси баробар ётиб-тура бошлади. Кейинроқ ҳар ким ўз-ўзича ўқиб кетди.
Бугун мактабдан қайтаётиб, дўстлари билан ўйнамоққа келишган эдилар. Сўзининг устидан чиқиш учун онасига қулоқ солмай қочиб қолди.
Орадан ўндақиқача ўтиб, эшик тақиллади. Фотимахоним эшикни очди-ю, хуши бошидан учди. Ранги бўздай оқарди. Икки ўртоғи Ҳусайиннинг кўлтиғидан суяб турарди. Бошидан оққан қон юз-кўзини қизил рангга бўяган. Дўстлари нима деганини ҳатто эшитмади. Ярасини артди, тозалади, малҳам сурди ва боғлаб, Ҳусайинни ётқизди. Кўп қон кетганидан ва қўрқувдан Ҳусайиннинг юзи сарғайиб қолганди. Ёнига ўтириб сочларини мехр билан силаб тузатаётган Фотимахонимга қаради.
— Сизга қулоқ солмаганимдан бўлмадими бу, она?! Кечирасизми?
— Кечирдим, ўғлим. Лекин бошқа бундай қилма. Кечаси Ҳусайин иситмалади. Баъзан кўзи очиқ алаҳсирайди. Фотимахоним тунни унинг ёнида ўтказди. Бир нарса керак бўлса, сўрашини тайинлади. Кўзи илинган экан, Ҳусайин ғудранди: — Она, сув...
Фотимахоним уйғонди, туриб сув келтирди. Ҳусайин ухлаб қолганди.
— Ҳусайин, Ҳусайин... Сув сўровдинг, ўғлим. Ҳусайин сув ичдн. Фотимахоним тўшагига келди. Ухламоқчи бўлди . — Она!
Турди. Тунги чироқ нурида Ҳусайинни аниқ кўриб турарди. Уйғоқ эмасди. Демак, алахсирамоқда. Яна ўрнига ётди.
У кечани қандай ўтказди, қанча ухлади, қанча ухламади билмайди. Тонгда кўзларидаги мудроқ, бошидаги оғирликдан ҳеч ухламагандай ҳолда эканини ҳис этди. Ётиб-туравериш ҳолдан тойдирганди.
Ҳусайиннинг иссиғи тонгга яқин бироз тушиб, ухлаб қолди.Тушга яқин уйғониб, ёнида онаси ўтирганини кўрди.
— Она, соат неччи бўлди?
-Ўн бир бўляпти, ўғлим.
— Вақт ўтибди... мактабга бормайманми?
— Вугун ёт, эртага борасан.ўғлим. Отанг мактабга учраб хасталигингни айтмоқчийди. — Ўқитувчим хафа бўлсачи?
— Касаллигингни эшитса, нега хафа бўлади, ўғлим? Аммо онасининг айтганини қилмагани учун тоби қочибди деб эшитса, албатта, хафа бўлади. Иншооллоҳ, эртагача тузалиб кетасан. Фотимахоним Ҳусайинга дарс тайёрлашда ёрдам беришдан чарчамасди. Ўзининг ҳам анча- мунча юмушлари бор эди. Шу орада намозларини ўқир, сўнг хаётида жуда ҳам кам тарк этган одатга айланиб қолган Қуръон тиловати билан машғул бўлар, уйини супириб-сидириб, ораста қилиб қўяр, ортиб қолган вақтида Ҳусайиннинг дарсларига ёрдамлашарди. Баъзан у билан бирга бошланғич синфдан эсида турган билимлари ёрдамида математика дарсига киришар, баъзан адабиётдан кўмак берар ва Ҳусайинни ўқилган ҳар парчадан сабоқ олишга, хулоса чиқаришга, ахлоқий билим қозонишга ўргатарди. Масалан, ўқиш китобидаги от-арава билан тошбақага озор берган бола тўғрисидаги ҳикояга Ҳусайин берилиб кетарди. Бир бола тошбақага турли хил азобу азнятлар етказади ва охирида йўлдан ўтаётган араванинг ғилдираги остига қўяди. Қари, чўбир от—бир ҳайвон бу тошбақани эзмаслик учун йўлини ўзгартиб, золим болага мендай ҳам бўлмадинга, дегандай қараб ўтадн. Бу ҳикоя уни ўйга толдирарди. Демак инсон ҳайвондан ҳам паст кетиши, тубан тушиши мумкин экан. — Қанчалар аянчли-а, она. Ҳатто чўбир от ҳам ачинди бу тошбақага. — Сенннгча, бола яхшилик қилдими ёки ҳайвон, Ҳусайин? — Ҳайвон яхши иш қилди, она!
— Сенга яна бир савол — шу бола билан чўбир ёнма-ён турса, қайси гўзалроқ кўринади. Яъни бола чиройлими ёки ҳайвон? — Бола гўзалроқ.
— Яхши, энди айтчи, инсон баҳоси нима билан белгиланади, чиройи биланми ёки қилган иши, ҳаракати биланми?
— Қилган ҳаракатлари, ишлари билан ўлчаннши керакмасми, она?
— Албатта, ўғлим. Қара, бу бола ҳайвондан чиройли, бироқ ҳайвон ундан кўра яхши иш қиляпти. Демак инсон баъзан қилган битта ахлоқсизлиги билан ўзини ерга уради,ўзини ҳайвондан ҳам паст ҳолга тушириб кўяди...
Ўқиш китобида бир шеър бор. Бу шеърнинг устки қисмида расм берилган бўлиб, унда йўлда кетаётган одам ва йўлнинг чап томонида дўмпайиб турган кичик тепача акс этган. Шеър расмдаги йўловчига хитобан битилган. Гўё кимдир ғойибдан йўловчига хитоб қилаётгандеқ Йўловчи ҳам бу сасга қулоқтутган ва ёнидан бехабар ўтиб кетаётган тепачага эътибор берганди:
Тўхта йўлчи, билмай қадаминг қўйиб, Турганинг ер бир давр ботга нмакондир. Eгилиб, ҚУЛОҚ тутп, бу сассиз уюм Бир ватан қалбини отган макондир.
Кимсасиз, кўлкасиз йўлнинг сўлида, Кўрганинг бу тепа Она дўлида, Истиқлол жангида, номус йўлида, Жон берган Маҳмудлар ётган макондир.
Бу уюм тураркан буюк зилзила, Сўнг ватан парчаси ўтаркан қўлга, Маҳмуднинг душманин бўғган бу селга Муборак қонини кўшган макондир.
Ўйлаки, йиғилган қон, суяк, этнинг Уюми бу дўмсак омонсиз, метин Бир ҳарбнинг сўнгида бутун миллатнинг Ҳуррият завқини тотганмакондир. (Нажмиддин Халил Ўнан шеъри)
Фотимахоним бу шеърни ўқиб чикди. Истиқлол урушида қанчадан-қанча инсонлар шахид кетгани, бугунги авлод уларни билмаслиги, хотирламаслигини, уларнинг ишончи, маънавияти, ахлоқини давом эттирмаганлигини эслади. Улар бу юртнинг эгалари эди. Аммо уларни миннатдорлик билан эслаш ўз йўлига, уларнинг унутилмаслиги учун жиддий машғул бўлганлар, ҳатто курашганлар бор эди...
Ҳусайин бошланғич мактабни аъло баҳоларга битирди. Бир кун Одилбекнинг дўконига Ҳусайиннинг ўқитувчиси келди:
— Хайрли кун, Одилбек! — деб ичкари кирди.
— О-о-о! Марҳамат Эрдолбек! Қайси шамоллар учирди? Бизларни бутунлай унутганмисиз деб ўйлагандим.
— Унутганим йўқ, Одилбек! Доим ҳам хоҳлаганингни қилишга имкон бўлмас экан... —- Шундай. Марҳамат! Эрдолбек кириб ўтирди. — Чойми, қахвами?
— Чой ичайлиқ Одилбек қаршисидаги дўконга қараб бир болага буюрди: — Маҳмуд, бизга иккита чой келтир, ўғлим. Сўнг муаллимга қаради:
— Қалайсиз, Эрдолбек! Оламда нима гап? Эрдолбек дўконни кузатишда давом этаркан:
— Шу кунларда дам олишдан бошқа иш қилмаяпмиз. Бироз дам олиш ҳам керакда, тўғрими? — Албатта. Табиий.
Бу орада гап айланиб Ҳусайинга тақалди. Эрдолбек сўрадн: — Хусайинни ўқитмоқчимисиз, Одилбек?
— Ҳа, кучим етса, ўқитмоқчиман. Кучим етганича ўқитиш ниятидаман. Кўрайликчи, ўқиб бир нарса бўладими ўзи ёки юзимизни ерга қаратадими?
— Бу бола ўқийди, Одилбеқ Менинг келишдан мақсадим ҳам бир жихатдан шу. Одилбекдан аҳвол сўрай ҳамда боланинг ўқиши ҳусусида бир маслаҳатлашайлик дедим. Менга қолса, уриниб-суриниб бўлса ҳам болани ўқитиш керак. -Хўш,Ҳусайиннинг ўзи нима дейди. Ким бўлмоқчи?
— Ҳозирча бир нима дегани йўқ. Мен ҳам бир аниқ қарорга келган эмасман. Аммо онаси мен ўғлимни Имом Хатиб мактабидан бошқасига қўймайман дейди.
Бирдан Эрдолбекнинг ранги ўзгарди. Юзидаги ифода кетиб, буришгандек бўлди:
— Боланинг меҳнатини куйдирмоқчимисиз? Бундай иш қила кўрманг. Қобилиятли бир болани ақидапараст тўнкага айлантирмоқчимисиз? Муаллими сифатида мен бунга рози эмасман. Мамлакат бундай болаларнинг хизматига зор. — Демак тўғри демайсиз, Эрдолбек. Шундайми? — Қатийян нотўғри. Дўстим, боланинг бошини ўргимчак уясигаа йлантирманг.Дунё олдинга кетганда орқада қолмоқдан не маъно? Бундан кўра ўқитмаган яхшироқ. .Болдири очиқ арабларнинг тилини ўрганади. Беринг, ана ўрта мактабда инглизча ўргансин. Фандан, адабиётдан насибасини олсин. Миллатига хизмат қилсин. Eрдолбек чойнинг сўнгги ҳўпламини ичди. Сўнг сўзида давом этди:
— Имом Хатиб мактабининг натижаси — кўлда тасбех;, оёқда махси, бу қишлоқ меники, бу қишлоқ сеники деб хирмон айланиб кезиш... Одилбекнинг кўзларига тикилди:
— Қисқаси — тиланчилик, тиланади. Менга қолса, хотинингиз тугул бошқаси бўлса ҳам нима деса-десин, у ерга кўйсангиз оталик бурчини бажармаган бўласиз. Яна ўзингиз биласиз Одилбек. Бола сизники.Хоҳласангиз хор қиласиз, хоҳласангиз истиқболини таъмин этасиз. Визнинг вазифамиз билганимизни айтиш.
Eрдолбек шунга ўхшаш кўшимчалар қилгач, сўзларини шундай тугатди:
— Болани замонга мувофиқ ва муносиб қилиб тарбиялаш шарт. Ақлу заковати жойида, истиқболи порлоқ ёшларни алмисокдан қолган, замонавий бўлмаган ишлар билан машғул қилиш нобакордиқдир. Унда фақат ота-онасининг эмас, бутун бир миллатнинг ҳаққи бор. Унга яхши таҳсил бермаслик эса миллат ҳаққига хиенат саналади.
Eрдолбек вазифасини, виждоний бурчини (!) ўринлатгач, рухсат сўраб турди. Унинг кетидан Одилбек ўйланиб қараб қолди. Эрдолбекнинг гапида жон бор.Хақ тарафлари кўп. Масалан, тиланчилик яхши иш эмас. Ақлу ҳуши етарли болада ота-она билан бирга миллатнинг ҳам ҳаққи борлигига эътироз йўқ. Мамлакат ўз келажагини шу болаларга қараб белгилашига ким эътироз билдира олади?! Ўзи ҳам аслида Ҳусайиннинг доктор ёки мухандис бўлишини орзу қиларди.
Одилбек боласининг доктор ёки мухандис бўлиб етишишини ҳавас қилгани учун Эрдолбекнинг сўзлари таъсирига тушди. Аслида уни Имом Хатиб мактабига қарши деб бўлмасди, аммо бу мактаб туғрисидаги маълумотлари жуда кам эди. Албатта, Эрдолбек муаллим бу хусусда етарлича билишига ишонарди.
Оқшомги овқатдан сўнг Фотимахонимга Эрдолбекнинг келганини ва ораларида бўлиб ўтган суҳбатни айтиб берди. Сўнг:
— Менқарор қилиб қўйдим,хоним,ўғлимни ўрта мактабга ёздирмоқчиман, —деб сўзини тугатди. — Яхши, Ҳусайин Имом Хатиб мактабида ўқиса, хақиқатан ақидапараст бўлишига ишонасизми? Одилбек жавоб бермади. Ақидапараст нима эканини яхшироқ билмасди. Фақат бу калима хаёлида мудҳиш маънони жонлантирарди. Масалан,тирноқлари узун, соч-соқоли ўсиқ, ифлос, кўриниши инсонга даҳшат солувчи бир шахс кўз олдига келарди. У жавоб бермагач, Фотимахоним давом этди:
— Фикримча, менинг ўғлим қолоқ ҳам, ақидапараст тўнка ҳам, мутаассиб, қўполҳам бўлмайди; покиза, олижаноб,тўппа-тўғри инсон бўлади. Салоҳиддинни кўринг... Бола бу йил бешинчи синфни битиради. На мутаассиб, на қўпол бўлди. Тилидан «хоним афандим» тушмайди, ҳар кун мактабга қатнайди. Бу кўчадан бошқа мактабларга борувчилар ҳам ўтади. Кўряпман. Агар уларнинг тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан суҳбатлашишлари, хатти-ҳаракатлари боламни кўполликдан қутқарадиган бўлса, болам умр бўйи қўпол бўла қолсин.
Фотимахоним сўзлари қандай таъсир этаётганини билиш учун Одилбекнинг юз ўзгаришларига қараб олгач:
— Бу бола Имом Хатиб мактабидадин ўрганади, ахлоқ ўрганади, Аллоҳга ва инсонларга нисбатан вазифалари нималигини ўрганади. Эртага биз дунёдан ўтсақ ортимиздан менинг гул юзли болам Фотиҳа ўқийди. Нега энди бу мактабдан чиққанлар миллатига хизмат қилмас экан? Улар бошқалардан зиёдроқ хизмат қилишлари мумкин. Ахлоқ, номус ва иффат туйғулари танқис бир пайтда, кўчамиздан ўтаётган ўша болалар ахлоқ хизматчилари бўлсалар, ахлоқнинг аҳволи вой...
Овоз оҳанги бироз ўзгарди:
— Мен боламни бошқа мактабга бермайман. Агар сиз фақат муаллимлар айтган гапгагина ишонар экансиз, Имом Хатиб мактаби домлаларидан танишингиз бўлса, ундан ҳам сўранг. Ўша муаллим Имом Хатиб мактабининг душмани эмаслигини қаёқдан биласиз?
Одилбек Фотимахонимнинг бу талабига истар-истамас рози бўлди. Фотимахоним эсли-хушли аёл, аммо Эрдолбек шу соҳанинг одами. Тўғриси, тиланчиларни тайёрлайдиган мактабга боласини юборишга кўнгли чопмаётганди. Муаллим ҳақ эди. Чўлда яшаган, бугунги маданий дунёда ўринлари бўлмаган арабларнинг тилини ўрганиш учун вақт сарфлаш беҳуда ва маъносиздай туюларди. Ҳусайиннинг қайси мактабга бориш масаласини бир кечада ҳал қилиш жудаям шарт эмасди. Бунга ҳали вақт бор. Бир боланинг келажаги бир кечадаёқ ҳал бўладиган оддий масала эмас. Ҳали бу хусусда янаям атрофлича ўйлаб кўриш, Фотимахоним айтганидек бошқа ўқитувчилардан ҳам сўраб кўриш учун бу баҳсга вақтинча нуқта қўйилди.
Фотимахоним Ҳусайиннинг қайси мактабда ўқишига куйиниши ўз боласига куйинган онанинг меҳрибонлнгидан зиёдалиги диққатга сазовордир. Эрдолбек келишидан бир кеча аввал бу мавзуда баҳслашаркан, Одилбек:
— Хоним, биламан... бу болалар учун қайғу, озор чекдингиз, аммо... —дейиши билан Фотимахоним:
— Озор чекканим йўқ. Ҳар она боласига не истаса, шуни истадим.Табиийки, менинг ҳам ҳаққим бор, —деб жавоб қилди. Бу сўзларни ўгай она эмас, ҳақиқий онага муносиб Фотимахонимнинг ўз оғзидан эшитганимизда янада яхшироқ тушунган бўлардик. Менга нима,ўзининг ўғли, не истаса, шуни қилсин, дейиши мумкин эди. Ҳатто ўқитмасликка чора излаб, йўлига ғов бўларди. Фақат унинг бу тийнатда эмаслиги йиллар давом этган ўгайлик-ўзлик имтиҳони натижасида маълум бўлган, у ўгай деган ўй аллақчонлар маҳалладошлари хотирасига келмай қўйганди. Ўгай дейилганда, у хақиқий она эканлигини исбот этди. Озор чекасан дейилганда, у заҳматлар раҳматга юз буражагига ишонди, сабр-матонат кўрсатди. Унаштирилган кунларда, ҳамма бундай турмушдан қайтармоқчи бўлган пайтларда, «қизим инсонлик шарафи яхши қарор қабул қилишгина эмас, балки азиятларга сабр қилиб, ўша қарорда собит турмоқ ва давом этмоқдадир» деган аёл насиҳатига муносиб, мувофиқ ҳаракат этди. Ким нима деса-десин, Хусайин энди ўз ўғли эди. Унда бир онанинг ўз ўғлига бўлган ҳаққи қадар ҳаққи бор эди. Бу хақ яхшиликларини юзга солиш, кимларгадир айтиб юриш маъносида эмас, балки унга тўғри йўлни кўрсатиш ва йўллаш маъносидаги ҳақдир.
Ҳозир ҳам ўғлининг Имом Хатиб мактабида ўқиши учун айнан шу хақни қўлламоқда ва шу ҳаққа риоя этмоқда.
Икки кун ўтгач, Чўрумнингяқш туманларидан Мажидўзуга қатнайдиган автобус ичидаги йўловчилар орасида Одилбек ҳам бор эди. Шаҳарчага кираверишдаги қабристондан ўтар-ўтмас ўттиз беш ёшлардаги бир аёл тушишини айтди ва автобус тўхтади. Икки боласини туширгач, ҳайдовчига йигирма лира узатди: — Мана шундан олиб қолинг, ука. — Майда беринг, опа, майда пулим йўқ. — Менда ҳам йўқ, иним. Автобусдагилардан ҳеч бири йигирма лирани майдалай демасди. Майда пуллари бор эди, лекин бировнинг эҳтиёжини қондиришни исташмасди. Ўзганинг эҳтиёжини қондирмоқ буюк инсонийлик ҳисобланган даврлар ортда қолган, энди бу—айб, аҳмоқлик саналади. Ватан урушида шаҳид кетганларнинг беҳуда қон тўкканлиги таъкидланаётган бир даврда одамлардан ўнғайсиз ҳолатга тушиб қолган хотиннингеҳтиёжини қондиришни кутиш кулгили, албатта.
Аёл хижолат бўлди. Бозор бўлсайдики, пулини майдалатса. Ҳайдовчи шоширарди. — Майдангиз йўқ экан, тайёргарлик кўриб чиқмайсизми?
Бу орада йигирма бешларга кирган йигит хайдовчига мурожаат қилди: — Ҳоланинг ҳақи қанча? — Етти ярим лира. Йигит чўнтагидан етти ярим лира чиқариб узатди ва аёлга юзланиб деди: — Сиз учун тўлайман. Сиз ҳам майдалатсангиз, мен учун бир фақирга тўлаб юборарсиз.
Аёл дуо қила-қила кетди. Одилбек ярим соатдан бери ёнма-ён ўтириб келаётган йўлдошига шундагина диққат билан қаради. У яна аввалги ҳолатида кетиб борарди ва гўё ҳозиргина сотиб олган нарсасининг пулини тўлагандек бамайлихотир эди. Ёки бир дўстига қарз берган, эртага қайтиб олишига аниқ ишонган қёфада эди. Ҳайдовчининг ёрдамчиси:
— Қани юр, кетдиқ — дегач, автобус қўзғалди. Одилбек ёнида жимгина кетаётган ҳамроҳига қаради:
— Мажидўзуданмисиз, иним? — Йўқ.
— Айбга буюрмайсиз, нима иш қнласиз? — Имом Хатиб мактабида муаллимман. — Сиз билан ўтириб бироз суҳбатлашмоқчи эдим. — Сизни мамнун қилишни жудаям исгардим. Афсуски, шошилинчроқ ишим бор, Агар уч-тўрт соат кейин суҳбатлашсак бемалол.
Ҳолбуки бу пайт Одилбекнинг режаларига ҳам тўғри келмасди. Автобус тўхтаб йўловчилар туша бошлашди. Йигит қўлида сумкаси билан узоқлашди.
Кўз олдида бўлиб ўтган бу воқеа Одилбекни ўйлантириб қўйди. Йўлдоши бир фақирга берарсиз деб ҳеч танимаган аел учун йўл ҳақи тўлади. Ўзи умри давомида бундай иш қилганини эслай олмади, йўқ қилмаган, бундай қилишни ўйлаб ҳам кўрмаган. Йўловчиларнинг ҳам ҳар бири шу ҳолда эди. Ишнинг ғалати томони: йигит бу яхшилигини гапирмаган, ҳатто кўринишидан ҳам ҳеч қандай ғурур сезилмасди. Гўё бу яхшиликни бошқа биров қилгандай. Мана, бир имом ҳатиб мактабининг ўқитувчиси. Тиланишнинг ўрнига танг қолган инсонга ёрдам бермоқда. Оббо Эрдолбек мана келиб кўр, тиланишни...
Одилбек шуларни ўйлаб оломонга аралашиб кетди. Сўнгра тасаввурида мутаассиб тимсоли жонланди. Бу домланннг нимаси кўпол?! Агар қўполлик шундай бўладиган бўлса, Одилбек ҳам «мутаассиб, қолоқ ва қўпол» бўлишни жуда-жуда истарди.
Одилбек уч-тўрт соатдан сўнг яна Чўрумга қайтаркан бу ҳодисани Фотимахонимга айтиб беришни ўйларди. У хотинининг: мен нима дегандим, дея таъна қилиб, ўзини мақтайдиган аёллар тоифасидан эмаслигини биларди. Муҳими ҳақнинг ўртага чиқиши. Бу ҳақ хоҳ Одилбек тарафидан, хоҳ ўзи тарафидан бўлсин, фарқи йўқ. Ҳатто баъзан Одилбек ҳак чиқишини, бу сабаб билан кўнглига бир кибр келмаслигани истайди. Баъзан ўз сўзи тўғри чиққанда, бу тўғрилик сенинг лутфингдан бошқа нарса эмас, мендан эмас, мени нафсимга асир бўлиб, ғурурга кетмоқдан ўзинг сақла, — дея дуолар қиларди. Икки кун кейин эди..,
Ўн саккиз-ўн тўққиз ёшларга кнрган йигит дўконга кириб, Одилбекка бир лира узатди.
— Уч кун аввал икки кило қанд олувдим. Қайтимини нотўғри берибсиз... Бориб бир лира ҳақингиз менга ўтганини билдим. Узр», эртароқ олиб келишнинг имконини то-полмадим, — деди.
Одилбек пулни олди.
— Катта раҳмат, ташаккур! Пулни келтирганингиз учун эмас, тўғрилигингиз учун миннатдорман.
— Раҳмат, саломат бўлинг!
— Ҳар ҳолда талаба бўлсангиз керак?
— Ҳа, талабаман. Насиб бўлса, бу йил битираман. — Қаердаўқийсиз?
— Имом Хатиб мактабида. — Яна!..
Одилбекнинг оғзидан чиққан бу хайрат нидосидан ёш йигит ҳайратланди. Фақат Одилбек ўзини тезда ўнглаб, тутиб олди:
— Агар ўтириб, бир пиёла чойимни ичсангиз хурсанд бўлардим.
Бу орада Ҳусайин дўкондан ичкари кирганди. — Ҳусайин, бизга иккита чой келтир. Ҳусайин чиқди. Одилбек жой кўрсатди ва гап бошлади: — Бу бола менинг ўғлим. Бошланғич мактабни аъло баҳоларга битирди. Ўтган кун муаллими келди.,.
Одилбек масалани тафсилоти билан тушунтирди. Онасининг фикрини, ўз тушунчасини айтди. — Илтимос, менга шу масалага ойдинлик киритишда ёрдам берсангаз. Масалани охиригача диққат билан тинглаган йигит:
— Амаки, бу муаллимнинг гаплари исботлаш мумкин бўлмаган, қийматсиз сўзлар. Сизга вазиятни билганимча изоҳлашга ҳаракат қиламан: аввало Имом Хатиб мактаби жангари, қўполларни етиштирмайди. Динли, имон-еътиқодли, ахлокли бир инсон бўлиш билан жангарилик орасида қандай алоқа бор?! Ўғлингиз у ерда ота-онага ҳурмат, қариндош-уруғга, ҳамсоя-ҳақ, қўни-кўшни, маҳалла-қўйга яхшилик ва халққа хизмат қилиш фазилатларини ўрганади. Аллоҳнинг амрларини, пайғамбар кўрсатган тўғри йўлни шу мактаб орқали билиб олади. Вақтини оқшомлари ярим кечагача қаҳвахоналарда, қиморхоналарда сарфлаш ўрнига, китоблар устида ўтказиш завқини шу мактабда ўрганади. Ҳам Аллоҳига кул, ҳам миллатига хизматчи бўлмоқ менимча, қолоқлик ёки жангарилик эмас. Биз у ерда арабларнинг тилинигина ўқимаймиз. Арабчани ўргансак бундан мурод Аллоҳнинг китобини яхши англашдир, пайғамбаримизнинг ҳадисларини ўз тилида ўрганмоқдир. Беҳаёликни қаранг!
Буни айтаётиб дўкон олдидан ўтаётган эркак ва аёл сайёҳни кўрсатди, Эркакнинг сочи бир қаричдан узун, бир-бирига қоришган, ювуқсиз, кир ҳолда. Тиззасидан бир қарич баланд, кирлигидан асл ранги билинмайдиган шим, елкасида ирганч тўрва. Ойлаб ҳаммом юзини кўрмагани бир қарашда билинади. Тер ва шўр отиб кетганини таърифлаш мушкул. Аёлнинг ҳам эркакдан қолишадиган жиҳати йўқ. Қисқаси, эгасиз ҳайвон булардан тозароқ. Буларни кўрганлар кўппакларга раҳмат дейиши шубҳасиз. Орқасидан уларни томоша қилиб келаётганларга бееътибор илгарилаётган бу жаноб ва хоним афандига(!) Одилбек бир кўз ташлаб олгач, меҳмонига қаради. Йигит сўзида давом этди:
— Агар тил шу тилда сўзлашганларга ўхшаш учун ўрганиладиган бўлса, буларнинг тилини ўрганишдан нима фойда бор? Инглизча ва франтсузча булар билан суҳбалашиш учун эмас, буларнинг илму фанини эгалламоқ учун ўрганилади. Демак арабчани ҳам инсониятга абадул- абад тўғри йўл кўрсатган Аллоҳ китоби ва пайғамбаримиз ҳадисларини ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун ўқиймиз. Қолаверса, биз нега тиланчилик қилар эканмиз?! Биз ҳам улар каби маъмуриятга кирамиз, улардай маош оламиз. Фақат, уларга ўхшаб тирикчилигимиздан шикоят этиш ўрнига, янада ёмонроқ аҳволга тушмаганимиз учун Аллоҳга шукр айтамиз. Ҳа, бугун имом ва муаззинларнинг маоши идора хизматчисиникидан озроқ. Бойваччаларнинг тамакига сарфлайдиган пуличалик маошга сабр қилган инсон нафсига кул бўлмаса, масалан, пора олмаса, ҳар ҳолда бу фазилатдан дарак бўлса керак. Имомдан ўн баробар зиёд маош оладиган ноиб, болаларимни боқишга пулим йўқ деб турганда, имомнинг аҳволини тушуниш мумкиндир, ҳар ҳолда.
Билим жиҳатидан улардан паст эканимизни тан ололмайман. Имом Хатиб мактаблар ўртасидаги ҳар йилги мунозараларда мағлуб бўлмаслиги сўзимнинг бир далилидир. Йигитчанинг сўзлари Одилбекка керагича таъсир кўрсатди. Бир неча кун ичида содир бўлган бу икки ҳодиса унга Эрдолбекнинг сўзлари ҳақиқатга қанчалик яқин эканллигини яхшигина англатди.
Одилбек аҳмоқ одам эмасди. Кўз олдида рўй берган бу икки ҳодисадан хулоса чиқара олишга қодир эди. Агар бу мактабнинг ўқувчилари тиламчи бўлишса, нечун ўша домла нотаниш аёлга «мен учун бир фақирга берарсиз», деб етти ярим лира бахшида этди, нега бу азамат йигит Одилбек адашиб бериб юборган бир лирани учқундан сўнг қайтариб олиб келди?! Ноннинг нархи эллик қурушга чиққан кунларда етти ярим лира кичкина пул эмас. Натижа — Ҳусайин Имом Хатиб мактабига ёзиладиган бўлди . Фотимахоним Ҳусайинни ёнига ўтқазиб Қуръони Карим ўқимоқни ўргатар, келажакда ўғлимга қулай ва осон бўлсин деб ўйларди.
Бир кун Ҳусайин уйга ўйчан ҳолда келди. Фотимахоним: — Бир дона болам, нега ўйчансан бугун?
— Имом Хатиб мактабида дарс кўпмиш, она. Сен у ерда ўқиёлмайсан, дейишяпти. Бошқа мактабларнинг дарслари оз эмиш.
— Нега кўп бўлади, болам. Улар ҳам бошқа мактаблардагидек дарс ўтишади, бошқалардай бошлаб, улардай тугатишади. Кўп бўлса ё улардан олдинроқ бошлашарди, ё кейинроқтугатишарди. Билмасдан гапиришади, ўғлнм. Агар сен онамнинг кўнгли қолмасин десанг, бундай сўзларга ишонма. Сен шу мактабга борасдн!..
Давоми бор...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5