(7-qism)
Уч-тўрт кундан кейин Йилмаз Ҳусайиннинг қистови билан яна келди. Аслида қисташига ҳам ҳожат йўқ эди. Уйида кўрган ёмонлик, зулм «ҳамма энди менга шундай муомала қилади, ҳеч ким яхши кўрмайди, ҳамма мендан нафратланади», деган ишончни пайдо қилган эди. Йилмаз кимнинг ёнига бормайин, хўрлик, ҳақорат ва кўраман, деб ўйларди. Бир гал Ҳусайиннинг онас ўғлим деди, аммо бу сафар ҳам шундай дейдими, я ганидан мамнун бўладими?
Дард устига дард — яна шунча ўгай она ҳам бор. Ўгай оналарга топширган болаларининг юзидаги маҳзунликни уқолмайдиган, ожиз, ўйсиз, беғам қанча оталар ва ниҳоят гулдек болалари чеккан азиятдан суяклари сирқираган неча-неча марҳума оналар бор.
Фотимахоним қўзларининг намланишидан ҳеч нарса тушунмаган Ҳусайин, хафа қиладиган гап айтдиммикан, дея ўйларкан, Фотимахоним:
— Айт, ўғлим, айт, у ҳам мени она десин. Тушдан кейин олиб кел, майлими? Тушдан кейин Йилмаз келди. Кўзларини ердан олмас,уяларди.
— Қани Йилмаз, она десангчи, онамга! Ҳусайин учун бир калимадан иборат она деган сўзни айтиш қандай қийинлигини, бу сўзнинг нақадар қимматли эканини Йилмаздан сўраш керак эди. Фотимахоним хузурида иккита етим бор эди. Бири дунёнинг барча алам ва қайғусини тотиб кўрган Йилмаз исмли бечора бола; иккинчиси эса айни ҳолатдан Аллоҳнинг марҳамати билан Фотимахонимнинг дуч келиши натижасида кутулган бах-тиёр бола, Иккисининг ҳам онаси ўгай. Аммо бири марҳаматсиз, тошдай ҳиссиз, берган азиятидан завқ оладиган виждонсиз; иккинчиси эса, ўз болаларига қарашда оналарга ўрнак бўладиган, яъни оналар ўз туққан боласига мана шу ўгай оначалик қарашни, меҳрли бўлишни ҳавас қилишига сазовор бўлган. Фотимахоним Йилмазнинг рўпарасига чўккалади. Бир неча тенгдоши тоқат қилолмайдиган машаққатлар бошига тушган етти-саккиз ёшлардаги бу болага, маҳзун чеҳрали жажжи бу инсонга меҳр тўла кўз билан қарадн.
— Қани, онадегинчи, менга ўғлим. Энди мен сенинг ҳам онангман. Ҳусайин қандай ўғлим бўлса, сен ҳам шундай ўғлим бўласан. Хафа қилма мени, она дегинчи, ўғлим...
Бу орада кўзлари ёшга тўлган Йилмаз бирдан ўзини Фотимахонимнинг бағрига отди.
Она, онам... —деб фарёд қилди. Фотимахоним уни ҳақиқий оналик бағрига босди, қучоқлади. Умрида она шафқатидан маҳрум, она меҳрини кўрмаган бу бола қаршисида у ҳам марҳамат ёшларини тўкди. Ҳусайин икки уч-қадамча наридан бу ҳаяжонли, аччиқ манзарага қараб қолганди. Ҳайратлар ичида эди. Ҳозир Йилмаз ҳис этганларни у ҳис этиши ёки унга ҳис эттириш мумкин эмасди. Томдан йиқилиб тушганнинг ҳолини фақат томдан йиқилиб тушган билади. Ким билсин, бечора бола она дейишни қанчалар орзу қилган, қанча вақтлар, қанча йиллар “болам» деган сўзни эшитмоққа зор бўлган. Бироздан сўнг Фотимахоним кўз ёшларини артди. — Сен уйда онангни нима дейсан, она демайсанми, ўғлим. — Йўқ. Сўнг хўрснниб кўшиб қўйди: — ўзи айткизмайди.Бир марта унга она дедим. «Нега онанг бўлай,мен туғдимми сени?Бор, анавини она дегин»,—деб мозорот томонни кўрсатди.
— Мен ҳам шундан кейин уни она демадим. Ҳиқиллай-ҳиқиллай буларни сўзлаган Йилмаз, гапириб бўлгач, яна йиғлашга тушди. Фотимахонимнинг дарди яна ошди. — Бундан кейин мени она дегин, майлими?
Фотимахоним унинг кўзёшларини артди, кучи етганча тасалли берди. Фақат қисқа бир вақтда, унинг муштдай қалбида йиллар оша йиғилиб қолган дунёдай дардни кетказиши мумкинми? Доим қон томиб титрган жароҳат бир онда қандай тузалади? Ҳар қун вайрон бўлган кўнгил бир зумда қандай тикланади?
Бироздан сўнг у ўзи учун зиндон бўлган уйга кетаркан, яна эски ҳолига қайтади. Дунёда Йилмазга очиладиган ёлғиз уй, ота уйи.... Аммо унинг учун энг ёқимсиз уй ҳам шу. У зиндон бўлмай ннма? Машаққат макони! Азоб уяси! Не қилмоқ керак? Йилмаз бу уйда, ҳатто тушида бўлсин, лоақал бир-икки соатгина ҳаловат топмоққа рози... Аммо у ерда кўрган тушлари ҳам даҳшатли, терларга ғарқ бўлиб уйғонади. Бир муддат зулмат ичра кўзларини катта-катта очиб шифтга тикилади, мавҳум хатар, номаълум қўркув аро чап-ўнгга ағдарилади. Яна шу қўрқув остида секин-секин кўзларига уйку чўкади... Кечаси кундузидан тотсиз, кундузи кечасидан қоронғу бу уйда яшашдан не фойда, яшамасликдан не зарар? Ичидаги ҳаво, деворидаги тошлардан қаттиқ бу уйда Йилмаз учун кўриши мушкул бўлган, кўриши мумкин бўлмаган, йўқ нарса бор: саодат...
* * *
Содияхоним анчадан бери ўгай ўғли Йилмазда бир қанча ўзгаришлар сеза бошлади. Бир кун либослари тикилган ҳолда келади, бошқа кун Йилмазда англашилмас хушнудлик кўринади. Аслида ундан бирон нарса сўрашга ҳеч қачон журъат қилмаган бу бола ўзидан яна ҳам узоқашганини, бироқ қониқиш ҳолатидае канини сезгандай бўларди. Бунинг сабаби бўлиши керак эди. Уч-тўрт кун аввал йиртиқ шимини тикилган, ювилган, дазмолланган кўриши уни ерга ургандай бўлди:
— Бугун қаёкда қолдинг? — Дарс тайёрладим.
— Кимларникида тайёрладинг? —Ҳусайинларникида. — Ҳусайин ким? — Синфдошим. — Хўш, шимга нима бўлди? — Онаси дазмоллади. — Нега дазмоллатдинг? — Ўзи дазмоллайман деди, бердим. — Сени шундай талтайтиришади. Дуч келганга ялтоқланасан, шундайми? Қараб тур, кечқурун отангга алла-кимларгадир шим дазмоллатиб юришингни айтиб додингни бердирмасамми. Жа-а, жаноб бўлиб кетдилар. Кўз тегиб юрмасин тағин!
— Нима қилай? Сиз дазмолламайсиз, мени мактабда турткилашади.Таёқ ейман. Бундан хабарингизборми?
— Вайсашини-чи буни!
Содияхоним шундай деб Йилмазнинг устигабостириб кела бошлади, аммо Йилмаз чавдонлик бнлан эшикдан чиқа қочди. Содияхоним эшикдан чиқши билан Йилмаз қочган томондан келаётган хотинга бақирди:
— Аллоҳни севсангиз, шуни ушланг.
Лекин аёл ёнидан индамай ўтавергач, яна бақирди:
— Аллоҳни севсангиз, дедим, Инсон. Шуни ушлаб қолинг!
— Аллоҳни яхши кўрганимдан, Ундан қўрққанимдан тугмадим. Етимни уриш учун гапирган гапингизни қаранг. Унга кўтарган муштингизни нафсингизга урсангиз, аввал ўзингизга уриб кўрсангиз қандай бўларкин? Агар Аллоҳни билсангиз, бу гудакка хизматчи бўлардингиз. Болангиз ўзингиздай ўгай она кўлида қолса, нима қиласиз? — деди ва жавоб кутиб турмасдан йўлида давом этди. Бу сўзлар Содияхонимнинг ғазабини баттар қўзғади. Оҳ, кўчалар оралаб бу тирмизакни қувласа, тутиб ўчини олса...
Унинг ортидан кин тўла боқишлар билан чақнаган қўзлар, ғижирлаган тишлар ва ҳирсли, ўзгача тусга кирган юз... бошқа чора йўқлиги учун уйга чекинди. Эшикни ичкаридан бекитаркан, оқшом уйга келарсан, дея минғирлади.
Ким бу Ҳусайин? Аввало буни бнлиб,бориб болани талтайтмасликларини айтиб, огоҳлантириб келиш керақ Йилмаз ким, дазмолли шим кийишни унга ким кўйибди?! Ямоқли кийим етмайдими? Аслини олганда Содияхоним Йилмазга ёмон муомала қилишини билади. Мактабдан югуриб келиб, нон сўраган етти ёшли оч гўдакка: «Зақкум е. Қани нон, кўрмаяпсанми? Бу жанобимга энди бир хизматчи ёллашимиз керак!» — демаслик кераклигини ҳам билади. Билади, аммо ўзини тўхтатолмайди, тутиб туролмайди. Йилмазнинг ҳар ҳаракати унинг ғашига тегади. Кўриши билан асабийлашади. Ўз боласи не қилса ёқади, севинади. Йилмазга келганда тескариси. Йилмаз она дегудай бўлса, худди унинг онасига ўхшаб ўлиб қоладигандай туюлади. Йилмазга нисбатан ҳақсизлик қилишдан бошқа иш кўлидан келмайди. Баъзан: «Бу бола ўзи шунга муносиб, йўқса бошига мендан бошқаси келган бўларди, балки яхшиликка ярамас, яхшилик қилсам, янада кеккайиб, ёмонлашиб кетиши мумкин», — деяўзини овутарди. Баъзан қилган муомаласи ва сўзлаган сўзи ҳаддан ошганини ўзи ҳам тан оларди. Масалан, олти ой олдин бир ҳодиса бўлиб ўтди. Ўша оқшом эри:
— Қара, Содия, боланинг чўнтаги йиртилибди, тикиб бер!—деди.
— Энди шу етмай турувди, шу қолувди қилмаганим. Ипни игнадан ўтказиб, чатиб ташлаш шунча қийинми бунга? Эртага аскарликка борса, қандай қилади? Ҳозирдан ўргансин... — деб жавоб берди. Ҳолбуки, «ертага аскарликка борадиган бола», эндигина бошланғич мактабнинг биринчи синфига боришга тайёрланяпти.
Бу сурбетлик қаршисида ота нима ҳам қила оларди? Бечора одам, бу хотинга гўё азоб чекиш ва боласини эздириш учунгина уйланганди. Бу иккиси рост чиқди. Ҳар оқшом янги-янги шикоятлар... Гуё бу бола тонгдан тунгача ярамаслик қилади ёки етимнинг бутун вазифаси ўгай онасига иш орттиришдан иборат эмиш.
Бу оқшом эшитган шикояти янада бошқачароқ. Йилмаз шимини бошқа аёлга дазмоллатганди. Бу иш уйдаги онага, яъни ўзига катта ҳақорат эди. Агар қилинган бу айбнинг жазосини ота бермаса, берадиган топилади. Ота-ўғил бир бўлиб, бечора Содняхонимга хаёлларига келган зулмни ўтказишади. Содияхоним бу ҳаракат ўзига ҳақорат эканини тушунар, бироқ унинг шимини дазмоллаш лозимлигини ақлига сиғдиролмасди.
Шу пайтгача хоҳлаган тарафига осонгина эгиладиган эри бугун негадир унинг хохишига мос суҳбатлашадиганга ўхшамасди. Важоҳати шуни кўрсатиб турарди. Зотан, ота-ўғил бир бўлиб ўзига зулм қилиш режасини пишитиб олганларини, булут келишидан ёмғирни сезгандай эрининг ҳолатидан сезган ва яна ўзи ҳақ бўлиб чиқиши учун гапни шундай бошлашни лозим топганди. Ҳақиқатан, Махмудбек:
— Қани,Хоним, аввал айтингчи, шу уйга келганингиздан буён бу боланинг шими неча марта дазмолланди? Бола мактабга — одамлар орасига боради, паришон қиёфада чиқмасин деб чиройли кийинтириб жўнатган кунингизни эслайсизми? Унга она бўлиб азият чектирмасдан, ёмон сўзламасдан, калтакламасдан ёки калтаклатмасдан, яхши муомала қилган, кўнглини олган, болам деб бағрингизга босган кунингиз бўлдими? Масалан, ҳатто байрам куни ўз болангиздай қучиб, ўпганингизни ким кўрди? Албатта, бировларга боради. Бундан ғазабланиш ўрнига бироз ўйлаб кўрсангиз қандай бўларди? — дейиши аҳвол у ўйлагандек бўлиб чиққаяини англатарди.
Маҳмудбекнинг ногоҳ сизлаб, вазмин гапиришидан Содияхоним довдираб қолди. Аслида бир гапини икки қилмаган эридаги бу ҳолатга бирор маъно беролмади. Кундуз Йилмазни ушлаб қолмаган хотин ҳам нималар демади.Демак бу ишда бир сир бор. Аммо Содияхоним осонликча бу сирнинг тагига етолмасди.
Кундуз Йилмазнинг тутилишини истамаган кампир Содияхонимга айтадиганини айтиб, қолганини тўкиб солиш учун Маҳмудбекнинг дўконига тўғри борди ва у ерда нафасини ростлади. Маҳмудбек маҳаллада кекса аёллар орасида хурматли бўлган Фаридахонимни яхши қутиб олди, нима хизматлари борлигини сўради. Фаридахонимнинг ранги ўзгариб кеттани дилида тўкиб соладиган гапи борлигини билдириб турарди. Ўриндиққа ўтиргач, бир-икки лаҳзатин олишни кифоя билиб сўз бошлади: — Ўғлим Махмудбек эшигингиз олдидан ўта туриб.., — дея ҳодисани англатгач, хулоса қилиб мақсадини айтди. — Бироз аввал мендан бирор хизмат, илтимосим, амрим бор-йўқлигини сўрадинг. Ўртада бажаришга мажбур бўлганинг — Аллоҳ амри бор. Зеро, адо этилиши лозим бўлган энг шарафли амр Аллоҳ амридир. Аллоҳ болага, етимга яхши қарамоқни амр этган. Ана шу амрни адо этмасдан, менинг хоҳишимни ўринлатишдан сенга нима фойда бор? Иккинчи уйланганингдан буён Йилмаз ёмон сўз эшитишдан, эзилишдан, таёқ ейишдан бошқа нарса кўрганн йўқ. сизнингча, шу Аллоҳ амрини адо этишми? Сенда оталик меҳфи бўлсайди ҳамма Йилмазга ачинган бир пайтда ва бу гап мендай кампирнинг қулоғигача етиб келмасдан бурун ўғлингга ачинган бўлардинг ва уни бутунлай Содияхонимнинг ихтиёрига ташлаб кўймасдинг. Ё раҳматли хотинингдан қолган омонатни шундай хор-зор қилиб сақлаш учун уйлангандингми? Хотинингни бу қадар мамнун этишга уринишинг яхши, бироқ Аллоҳнинг хузурида қандай жавоб беришингни ҳам озгина ўйлаб кўрмадингми?
Eшикдан кирган харидорни кўрган Фаридахоним гапиришдантўхтад Махмудбек эшитган аччиқ сўелар таъсирида терларга ботди, ер ёрилса, кириб кетсам, дейдиган ҳолга тушди. Харидорнинг кириши унга қуёш тиғида терга ботган одамга салқин хавонинг тегишидек таъсир қилди. Туриб,харидор билан муомала қилди. Икки дақиқадан сўнг, харидор кетгач, яна меҳмони рўпарасига виждон ҳисобини бермоқ учун қайтди. Фаридахоним бу икки дақиқа ичида бироз тинчланди, яна қанча аччиқ сўзлар айтиб юбориши мумкин эканлигани ўйларди. Аммо ортиқча сўзга эҳтиёж йўқ эди. Тушунганга шуниси ҳам зиёда, яхши отга — бир қамчи. Хоним сўзини анчайин қаттиқроқ оҳангда давом эттирди:
— Бу бола чеккан азоб, эҳтимол, сенингча камдир, аммо биз энди чидаёлмаймиз. Агар хотинингнинг зулмини тўхтатолмасанг, болани бизга бер, ўз неварамдай қарайман. Йўқса, бироз оталик бурчингни ҳам бажар, етимнинг чиройи очилсин. Фаридахоним сўзларини тугатиб ўрнидан тураркан, яна қўшиб қўйди: — Аччиқ гапирдим, Маҳмудбек! Лекин етимнинг ҳаққига риоя қилмаганинг, бу ҳақсизликнинг олдини олмаганинг учун эртага чекадиган азобинг бундан анчайин аччикроқ бўлади. Бутун пушаймон бўларсан, балки кутулиш йўлини топарсан, аммо зртанги пушаймон ўзингга душман бўлади.
Фаридахоним таклиф этклган чойни ҳам ичмасдан туриб кетгач, Махмудбекни чуқур ўй босди. Эшитган сўзлари бағини эзиб юборди. Аёл кишидан бундай ҳақ сўзларни эшитиш осонми? Агар кичиклигидан катталарга хурмат руҳида тарбияланган бўлмаса эди, балки кўрсроқ жавоб тсайтариб юборарди. Аммо айтадиган сўзлари нафсининг ҳимоясидан бошқа нарса бўлмасди. Ўзини бу аёлдан ҳимоя қилишдан, унга ўзини ҳақ деб қўрсатишдан нима фойда бор? Модомики, эртага алдаб бўлмайдиган, ҳар нарсанинг хақиқатини аён қиладиган, золимдан мазлумнинг ҳаққини Олиб берадиганнинг ҳузурига борилганда маҳалланинг момосига қиладиган дағдағаси Маҳмудбекни қутқарадими? Аслида айтилган сўзлар нақадар аччиқ бўлмасин ҳақ, эмасми?! Тўғри айтмадими момо? Уйланишидан муроди Йилмазнингузур- ҳаловатини таъмин этишмасмиди? Қани у ҳаловат, қани у хузур?!
Оқшом Содияхонимга қарши илк бор аччиқ гапиришининг сири шунда эдн. Табиийки, Маҳмудбек Фаридахонимнинг дўконда айтган аччиқ гапларидан сўз очмади.
Содияхонимга қарши жангта чиқан Маҳмудбек бундан кейин муваффақият қозонадими? Ёки Содияхоним Йилмазга қарши ҳийлаларини бошқа йўлга, бошқа усулга алмаштирадими? Таъқиб этадими? Жавоблар тахминдан иборат. Вақт кўрсатади. Бундай саволларга муносиб жавобни доно ҳакам вақт бергусидир.
* * *
Биронта маҳаллада миш-миш тўхтади дейиш — бугун қуёш чиқмади дейиш билан баробар. Буни икки хотин учрашганда беихтиёр қулоғингизга кирган сўзлардан ҳам билишингиз мумкин.
Будай суҳбатларда яхши-ёмон дўстлари ортидан фақат эзгу мақсадлар, одоб ва ахлоқдан сўз очган фазилатли аёллар унчалик кўп эмас.
Фотимахоним қанчалик яхши бўлмасин, у хакда хилма-хил сўзларни қалаштириб ташлайдиганлар оз эмас. Одилбек уйланаркан, у хақда ҳеч нарсани билмасаларда: «Оҳ, бечора гўдаклар, ўгай она қаҳрини кўрадиган бўлишди», — дея болалар чекадиган азоблардан фол очадилар — баҳс этадилар. Вақт уларни ҳақсизлар сафига қўшди. Фотимахоним келиши билан қақшаб қолиши кутилган гўдакларнинг чиройи очилиб, ёмонликка дуч келишлари ўйланган болалар гулдай покиза ҳолатга кирдилар. Бу сафар Фотимахонимнинг оналарча харакатларини ўзининг боласи йўқлигига боғладилар. «Ўзининг боласи бўлмагандан кейин ҳаммаҳам шундай қиладида», —дедилар. «Ўзининг боласи туғилсин кўрамиз, буларнинг бир пуллик қиммати қолармикин», —дейдиганлар ҳам топилди. Ажабо, бу гапларни гапирганларнинг ўзлари икки етимга қараши керак бўлиб қолса, нима қиларкинлар?! Ўз болаларидай қараш у ёқда турсин, Йилмаз ёки Исмоилга қаралгандан сал яхшироқ тарбиялай олишадими? Ҳақиқат шуки, ҳар кун юзлаб болалар етим қолади. Аммо булардан фақат битта-иккитасигагина Фотимахоним насиб этади. Ҳалиги ғийбатчиларнинг ҳар бири Саниҳа, Содия бўла олади, аммо Фотимахоним бўла олиши гумон.
Вақт яна уларнинг янглишганини кўрсатди. Самиҳа туғилгандан кейин ҳам Ҳусайин ва Одиланинг аҳволлари ўзгармади. Ҳатто Одиланингуч ойлик Самиҳага нўхат едирмоқчи бўлгани ва томоғига тиқилгани тўғрисидаги ҳодисани, ҳеч ким, лоақал Одилбек ҳам эшитмади. Фотимахоним матонат кўрсатди, сабр қилди. Бировлар эшитишининг ҳеч қанақа фойдаси йўқ эди. Қўлида ўз боласи бўлишига қарамасдан Фотимахоним Ҳусайинни иккннчи синфга ҳам аввалгидай покиза ҳолда жўнатарди.
У фазилат йўлида юксаларди, бунга терс ўлароқ разолат йўлида ташланаётган қадамлар ҳам йўқ эмас эди.
Самохатхоним қатнашган бир суҳбатда, ўзи йўқ қўшнилар ғийбат қилиниб, навбат Фотимахонимга етди. Фотимахонимнинг ишлари бошдан-оёқ риёкорлик эмиш. Ўзини кўрсатиш учунгина болаларга яхши қарармиш. Бундай ичи сирти билан, тили дили билан, сўзи иши билан бир бўлмаган кимсалар аслида жуда хавфли эканлар. Зотан, иккиюзламачи бўлиш, яхшилик қиляпти дейишлари учунгина яхшилик қилиш ахлоқсизлик бўлмай нима? Қанчадан-қанча шунга ўхшаш ахлоқ қоидалари саналди. Натижада Фотимахоним ҳақида тамомила тескари ҳулосалар чиқарилди. Улар орасида виждонига қулоқ соладиган ёлгиз Самохатхоним эди, у эшитган сўзларига эътироз билдирди:
— Синглим, инсон ўзини кўрсатиш учун егимларга бунчалик меҳрибонлик қилиши қийин. Болаларнинг аҳволини кўрмаяпсизми? Ҳар қун тоза кийинтириб чиқаради. Неча бор ўзим кўрдим: болалар йиқилиб,ҳаммаёғини лой қилиб уйига кетишади ва беш дақиқа ўтиб, яна топ- тоза чиқиб келишади. Майли, бизга ҳаммаамаллари сезилмасин ҳам дейлик, лекин қўшнилар бу хонимнинг болаларга бақириб-чақирганини, қарғаганини эшитишлари керакку? Ёки тарсаки тушурганини кўрмайдиларми ва уларнинг йиғлаганларини эшитмайдиларми? На сен, на мен унинг қилганини қила оламиз. Юз-қўлимизни булғамаймиз. Бизга ўтириб олиб ғийбат қилиш қулайроқ. Ҳеч бўлмаса унга тил тегизмайлик.
— У буларнинг барини ўзини кўрсатиш, намойишкорлик учун қилади-ку!
— Қаёкдан биласан? Ташқаридагиларга ўзини кўрсатиши мумкин, аммо уйда кечгача ҳеч ким бўлмайдику, кимга намойишкорлик қилади? Атрофидаги тўрт деворгами? Майли, Фотимахоним ўзини кўрсатиш учун яхшилик қилаётган бўлиб чиқақолсин. Аммо бундан болалар ҳузур- ҳаловат топяптилар, ўгай она нималигини билмаяптиларку, шунинг ўзи етмайдими?! Кошки, барча ўгай оналар ҳам у каби кўргазмага бўлсада, яхшилик қилсалар!
Самоҳатхоним тўғри гапирди. Аммо тўғри гапни тан олиш осонми? Туғри сўзга мойиллик билдирувчи топиладими? Уларга ҳар қанча асоссиз бўлмасин, ўртада ғийбат қилишга ярагулик мавзу бўлса бас. Қилинган ёки қилинмаган гуноҳлари учун кимларнингдир пўстакларини коқишлари керак. Сақичдай чайнаб ғийбат қилишлари керак.
Фотимахонимнинг бир қусури бор эди. Унинг бу аёллар орасига кўшилганини, умуман гап- гаштакларга чиққанини ҳеч ким кўрмаган, шунчаки келиб-кетиб юраверса бўларди, аслида. Маҳалладаги аёлларнинг кўпчилиги унинг юзини дурустроқ кўрганлари ҳам йўқ эди. Бу унинг кибрига ишора эмиш. Инсон ўзини бунчалар катта тутмаслиги керак экан. Аллоҳ бундай инсонни довдиратиб қўярмиш. Ўзини шундай катта тутганидан кейин икки болалидан бошқа ким тан оларди?! Кейин Хайрияларникига онаси ҳузурига боргани нимаси? Қизингнинг ўрнини мен эгалладим, деганими?! Шуҳам одамийликми?! Самоҳатхоним яна гапга аралашди.
— Орангазга келиб нимага эришади. Бировга лой чаплаш, бировни ёмонлашни ўрганадими? Хайриянинг онаси ҳузурига емон ниятда бордими? Боришидан хафа бўлса, Фотимахоним бунинг чорасини топиб, кўнглини олса керак менимча, Хайриянинг онаси невараларининг аҳволини билиб хурсанд бўлади. Агар хафа бўлса эди, Фотимахонимнин гзиёратига келармиди?! Кўряпсизки, ора-сира ўз хоҳиши билан келиб-кетиб турибди. Бунисига нима дейсиз?!
Аёллардан бири қаттиқ суқилди.
— Қўйинг, қизим,, Самоҳат бугун Фотимага оқловчи бўлган. Бошқа гаплардан гапиринг. — Нега оқловчи бўлай? Ҳақни ҳақ дейиш оқловчиликми?
— Оқловчилик.Яхши гаплашаяпмиз, суҳбатни бузиб нима қиламиз? Маъносиям, фойдасиям йўқ. — Яхши гаплашиш, Фотимахонимга айб тақмоқми? У ҳолда марҳамат, хоҳлаганингизни гапириб, суҳбатлашинг.
Самоҳатхоним шундай деб,ўрнидан турди. Қисташларига қарамасдан ўтирмади ва чиқиб кетди. Самоҳатхоним Ҳусайинни етим деган хотинни қайтарганини эшитганлар бор эди. Унинг бу вазиятда ўзини тутишини кўз олдига келтирганлар озми-кўпми ҳар ҳолда виждони борлигига қаноат ҳосил қилган бўлишлари керак. Аёллар орасида бу хилдаги, яъни ҳақсизлик қаршисида жим турмайдиган, ҳақиқатни мудофаа этадиган хонимларнинг топилиши эътироф этилиш зарур бўлган ҳақиқатлардандир.
Бу воқеадан уч кун ўтгач, Фотимахонимнинг эшиги тақиллади. Бу Самоҳатхоним эди. Бир пас у ёқ буёқдан суҳбатлашдилар,ҳол-аҳвол сўрашдилар. Самоҳатхоним сўзни ўзи бошлади. Уни хурмат қилишини айтди. Сўнг гап айланиб, уч кун илгариги воқеага келди. Айтиб берди. Фотимахоним очиқ юз билан, вазмин ҳолда тинглади:
— Шундай гаплар бўлиб туради, опа. Одамларнинг тили тийилмайди. Эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Уринманг. Аллоҳ барчамизни авф этсин! Болаларга қараяпман, камчиликларим кўп. Агар билмасдан уларни хафа қилиб қўйсам, Аллоҳ шу болаларнинг хурмати мени кечирсин, — деб гапга якун ясади.
Фотимахоним бехуда оғиз оғритадиганлардан эмас эди. Ўзи ҳакдаги ғийбатни берилиб тинглашни хуш кўрмасди. Шунингучун бу гапни сўнгига қадар сабр билан тинглади. Тингларкан, «улар билиб, ўзим хабарсиз қолган қусурим бормикин», дея гапнинг охирини кутди. Бандаи ожизмиз —ўзимиз илғамаган кусуримиз бўлиши мумкин. Буни бировнинг огохлантиришидан билиб қоламиз. Ўзимиз узрли, ҳатто ҳақи деб биладиганимиз ҳодисада мутлақо ноҳақ эканимиз, бошқанинг фикри сабаб юзага чиқиши мумкин. Шунинг учун Фотимахоним бошдан-оёқ ҳақиқатга алоқаси бўлмаган сўзларни тинглаш захматига берилади. Болаларга муносабатинянг сохталик ва ўзгаларга яхши кўриниш билан ҳеч бир алоқаси йўқ. Пайғамбаримиз отасини қўрмаганлигидан, олти ёшда онадан ҳам етим қолиб,шу олти йилнингҳам анча қисмини сут онаси кўлида ўтказгандан хабардор эди. У зот ҳурмати учун етимга оналик қилиш шафоатга сазовор этишини, ҳатто жаннатда Пайғамбарга жуда яқин, қўшни бўлишига олиб келишини биларди, шундай умид билан болаларни бағрига олганди.
davomi bor...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4