(5-qism)
Бу сўзлардан Одилбекнинг кўзларида ёш пайдо бўлган икки томчи ёшга қарамаслик учун кийимни тахламоққа киришган Фотимахоним бошини кўтармас илова қилди: — Ҳам мен бундай эмас, қимматлироқ ҳадя хохлайман. — Нимани истаймиз, Фотимахоним?
— Хохлаганимни хуфтондан кейин айтаман. — Ҳозир айтинг. — Ҳозир пайтимас. Буни англашдан ожиз қолган Одилбек хотинини ортиқ қистамади. Фотимахонимнинг лутфи учун Яратканга жон-дили билан шукр қилди. Ўйнагани чиққан болалар уйга қайтишганда,камзул қоғоз халтачага жойланиб,яшириб қўйилганди.
«Хуфтон»дан сўнг Одила Фотимахонимнинг ёнига келди:
— Она, мени ухлатинг, — деди, Фотима уни ўрнига ётқизди. Ёнида ўтирди. Унга ҳар тунги уч калима дарси такрорлатди: — Сени ким яратди, қизим? — Аллоҳ.
— Пайғамбаринг ким? — Ҳазрати Муҳаммад. —Дининг нима? — Ислом. Дарси биттач, ёноқларидан бир-бир ўпиб, «Аллоҳ роҳат берсин, тунинг хайрли бўлсин» дедида, уйкуга кетишини кутди. Беш дақиқалар ўтиб, Одила ухлаб қолди. Бирозлан сўнг Ҳусайин ҳам ухлагач, эрига мурожаат қилди:
— Энди менинг ҳадямга навбат келди. Шу оқшомдан эътиборан ҳар оқшом уч бор «Ихлос» ва бир маротаба “Фотиҳа» сурасини, ҳар жума оқшоми Таборикни ўқиб,марҳума қариндошимга бағишлайсиз. Бир камзул бир кун севинтирар,бу ҳадя эса ҳар кун. — Сенинг қариндошинг қлганми? — Ҳа. Бир йил аввал.
— Бу ҳакда гапирмагандинг.
— Энди гапираман.Майли,ўқийман,лекин исми нима қариндошингнинг? Фотима ғоят сокин овозда деди: — Хайрия.
Бу исмни эшитиши билан Одилбекнинг ранги ўзгарди.Ҳаяжонини билдирмаслик учун минғирлади: —Хайриями? —Ҳа, Хайрия. Нега ғалати бўлиб кетдингиз? — Йўқ, ғалати бўлмадим.
— Мен Хайрия дейишим билан довдирадингиз. Нега? Одилбек бошини қуйи солди: — Чунки вафот этган хотимимнинг исми ҳам Хайрия эди Фотимахоним. Қистамади.Бу гапни қўйиб, сенинг қариндошингга ўтайлик.
— Менинг қариндошим вафот этган хотинингиз Хайриядир. Ҳаққига тиловат қилишингизни истаган қариндошим айнан у.
Одилбекнинг кўзлари ёшланди. Бошини эгди: — Аммо, мен уни унутишга ҳаракат қиляпман. — Нега? Ахлоқсизмиди? Одилбек тезлик билан эътироз этди: — Йўқ, асло.
— Яхши кўрмасмидингиз? Севмасмидингиз? Одилбек жон жойидан ушланганди. Севмоқ — не дегани? Телбаларча севарди. Чуқур изтироб билан:
— Яхши кўрардим, Фотимахоним. Фақат нега сўрайсиз? Нечун кул бўлган дардни қўзғайсиз?
— Нечунми? Масалан, Хайрияхоним ҳаёт бўлганида севмасмидингиз? Унутилишига сабаб унинг ўлишими? Бу хонимнинг айби сизга икки шуъладай, нурдай бола , ҳаётини ҳаётингизга боғлаганими, номусини сизга топширганими, бутун борлиғи билан сизники эдими, сизнинг йўлингизга кўз тикканими? Шуларми унинг унитилишига сабаб,айтинг! Нега бу болаларни унутмаяпсиз? Булар фақат сизга оидми ёки ўлгач,вафосиз эри томонидан унутилган Хайрияхонимнинг ҳам уларда ҳаққи борми?
Бу сўзлар Одилбекнинг юрагига ўқдай қадалди, терга ботирди:
— Фотимахоним, бир кўнгулда икки севги бўлурми? Бир инсон икки хотинни ҳам севиши мумкинми?
— Бу кеча ғалати суҳбатлашаяпсиз. Мени севиш билан уни севиш орасида қандай муносабат бор? Уни севиш билан, масалан, мозорга бориб у билан бирга ётасизми? На сиз бундай қила оласиз, на у сиздан буни кутади. Бугун унга бўлган севгингиз, Аллохдан уни кечириши сўрашингиз, савобини унга атаб таом тарқатмоғингиз унга бағишлаб Қуръон ўқимоғингиздир. Ёки мархумни бошқача тарзда севиш ҳам мумкинми? Мен унга қарши сўзласам, мени уялтириш ўрнига, аксинча йўл тутишингиздан хафа бўлдим. Сизни бундай қиёфада қўришни истамасдим. Ахдига вафоли бўлмоғингизни хоҳлайман. Сиздан унга нисбатан мурувват кутаман. Одилбекнинг кўзлари ерда бўлгани учун Фотимахон унинг кўзлари ёшланганини кўрмади. Агар уятдан ерга киргудек, ёрилгудек ҳолда бўлмасайди, йиғлаётганини овозидан ҳам билса бўларди. Фақат бунга имкон йўқ эди. Қалби гавҳардан қиммат хоними қаршисида эканини яна бир идрок этиб, у кўрсатган инсоний ибратдан лол қолиб турарди. Бир аёл эрининг ўлган хотинини бу қадар бу даражада инсонийлик кўрсатиши уни лол этганди: — Уни унутмаслигингиз ҳақида менга сўз бера оласизми?
Одилбек сўз берди. Сухбат таъсирида бу кеча узоқ вақт ухлай олмади.
* * *
Бир кун кейин болаларига бир донадан жун камзул келтирилди. Иккисннинг ҳам севинчи сўнгсиз. Уларни кувонганнни кўрган Фотимахоним:
— Мана, энди мен мамнун бўлдим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, — деди. Ҳусайин:
— Она, отам сизга ҳам олиб келадими?
— Албатта, олиб келади. Аммо ҳозир менда бор. Сиз кийсангиз, мен хурсанд бўламан. Овқатдан сўнг икки бола яшинмачоқ ўйнашарди. Аввал бири кўзларини юмади, иккинчиси яширинади, сўнгра кўзларини очиб бекинганни топади, Яшириниш навбати Одилада. Ҳусайин кўзларини юмди. Фотимахоним қўлларини очиб, «кел» дея ишора этди. Айни вақтда Одилбек ҳам шундай қилди. Бола тараддудланди, иккисига тезтез қараб олдида, сўнг Фотиманинг қучоғига отилди. Бошини унинг кўксига яшириб, қичқирди: — Бўлдиии..
Ҳусайин кўзларики очди ва бир дақиқадан сўнг Одилани топди. Ака-сингилнинг қийқирғи кўкка кўтарилди. Одилбек сўради:
— Қизим, мен ҳам кучоғимни очдимку, нега менга кел мадинг?
— Сиз — бадбўйсиз, онам — хушбўй. Қизалоқ сигарет исини айтмоқчи эди. Сигаретнинг ёмон ҳиди келганидан отасининг бағрига яширинмади. — Ростдан ҳам ёмон ҳид келадими мендан, қизим? — Ростдан. Ишонмасангиз, акамдан сўранг. Ҳусайин боши билан тасдиқлади, сўнг, яна ўйин бошланди. Одилбек бу ҳолни сўраш учун Фотимахонимга ўгирилди. Кўзларида, сиз нима дейсиз, деган маъно бор эди. Фотимахоним:
— Ҳа, афсуски, шундай хидингиз бор. Баъзан одамнинг нафаси қайтади. Отам чекмасди, лекин пиёз, саримсоқ еса оқшом жомега бормасди, намозни уйда ўқирдилар, Ҳеч зсимдан чиқмайди, бир оқшом:”Ота, азон айтилмоқда”, — дедим.
Eшитяпман, қизим. Фақат бу оқшом пиёз едим, жамоатни бехузур қилмасам девдим, — деди. Мен эса буни беҳуда деб топдим:
Мен бўлсам, пиёз ва саримсоқ учун жомени тарк этмасдим, аммо жоме учун буларни тарк этардим, — дедим. Отам жавоб бермади. Аммо шундан кейин уларни хомлигича еганини кўрмадим.
Одилбек нозиктаъб хотинини сигарет ҳиди билан беҳузур қилганини шунда тушунди. Ташламоқ керак. Хоним тириклигида чекмасди. Вафот этгач, болаларнин паришон ҳолларини кўриб чека бошлади. Дардимни унутарман деб ўйлади. Фотимахоним у сигаретни ташлаш учун қандай таъсир этиш кераклигини биларди.
— Чекишни неча ёшдан бошладингиз?
— Бир йил бўлди. Рахматли Хайрия вафот этгач, бошладим. Болаларнинг ҳоли паришон эди. Ғамим камаяр дебман.
— Бундан боларнинг ғами камайдими? — Бнлмадим.
— Менимча, озаймади. Уларни овутиш, дардига чора топиш ўрнига уларни унутиб, ўзингизни ўйлабсиз. Тўғри йўл танламабсиз. Масалан, чекишга харжланган пул билан болаларнинг кўнглини олиш мумкин эди.
Фотимахоним тўғри гапирарди.Сўзларидан чекишни ташлатиш хохиши сезилиб турарди. Ўзи ҳам секин-секин зарарини кўра бошлаган эди. Кечалари йўтал тутса, ухлатмайди. Тонглар иштахасиз туради. Бунинг устига уч ярим ёш боласи «сасийсиз», деб икки ойлик ўгай онасини қучса.
У кеча бу масала бошқа кўзғалмади. Аммо Одилбекнинг зехнини бир муддат машғул қилиб турди. Одилбек ўша кеча қилган қарорига биноан, ҳар кун озоздан камайтириб — чекишни бутунлай тарк этди. Бир кун сигаретни ташлагани тўғрисида суҳбатлашаркан, дўсти: — Мен чекмайман, аммо чекканлар бир ўргангач, ташлаш қийин дейишади,—деди. — Гўдак ўзи учун бенихоя севимли бўлган она кўкрагини тарк этадику. Ақли жойида, иродасига ҳоким инсон сигаретни тарк этиши мушкул ишми? Иродасига ҳоким бўлмаганлар учун мушкул бўлиши мумкин, —деб жавоб берди Одилбек.
* * *
Бир кун Хусайин ташқарида ўйнаётиб, уришаётган икки боланинг орасига тушди. Орачилик қилмоқчи бўлди, яни ажратиб кўйишни истади. Ажратолмади, бунинг устига уларнинг муштларига нишон бўлди. Қўшни хотинлартсан бири етиб келди ва уни уришяпти деб ўйлади. Ҳусайнни четга тортди-да
— Нима истайсиз бу етимчадан? Уялмайсизми? Тортадиганини тортиб, оладиганини олиб ётибди бечора гўдак. Ўгай онанинг ўзи етмайдими? Ҳусайин ҳайрон бўлди, не қиларини билмай қолди.
—Ҳола, менинг онам ўлгани йўқ, — дея олди. Аёл унинг бошини силади:
— Сени алдашмоқда, гўдагим. Асл онангни кўрганинга эди, буни она дермидинг?! Фариштадай аёл эди. Бунинг нимаси сизга ўхшайди? Кўзларига қара. Сизнинг кўзингиз — қора, уники — қўк.
Eштк олдид ауларни кузатиб турган бошқа бир қўшни хотин:
— Нималар деяпсан, Олмос? Нега болани хафа қиласан? Буларни гапириб нимага эришдинг? — деди.
Уни уришяпти опа,етимни урадими? Айб эмасми?
— Хўп,сен буларни гапириб болани хафа қилишинг айб эмасми? Яхши иш қилдингми? — Билсин,дуч келганни она демасин. — Нега дуч келган? Сендан, мендан яхши у хотин, машаАллоҳ.
— Сен уни оқловчи бўлиб қолдингми, Самоҳат? Яхши бўлса, икки етим боласи бор одамга турмушга чиқармиди?! Сен ҳам яхши бўлсанг, шундай хотиннинг ёнини олмасдинг. Унинг нимаси она?! Хайриянинг ўрнини босолармиди?! Гапирмайсанми буларни?! Мени заҳарлама худо ҳаққи, менга тирғалма, тилимни қичитсанг, расвои жаҳон қиламан сени!
Гап яна чўзилиб гапира-гапира узоқлашди. Эркаклар ўтиб кетиши билан Ҳусайинга тасалли бермоқ учун эшигини очган Самоҳат хоним унинг боши эгик ҳолда оғир-оғир қадамлар ташлаб, уйига яқинлашиб қолганини кўрди. Ичи ачиди. Эшигини ёпиб ичкари кираркан: — Разил хотин,Худодан топ!-демоқдан ўзини тия олмади.
Ҳалиги хотининг чиркин ҳаракатини ақлли одам тўғри топмаслиги муқаррар. Ўз онаси бордай мехр билан қаралаётган бу болага етимлигини билдириш уни руҳан чўктириш эканини бнлмаслик айбдир. Балки у хотин ҳам бироз ўйласа, сўзлари болани хафа қилишини билган бўлармиди?! Аммо инсон аввал сўйлайди, кейин ўйлайди. Бир ишни аввал ўйламасдан қилиб кўйиб, кейин пушаймон бўлади. Аввал ўйлаб кейин сўйласа, аввал тушуниб, кейин адо этса не бўларкин?
* * *
Ҳусайин истар-истамас қадамлар билан ўйчан ҳолда ичкари кириши билан Фотимахоним унга яқинлашди.
— Нима бўлди ўғлим, тобинг йўқми? — ...
— Гапирсангчи, жон болам, мазанг қочдими? Нимани ўйлаяпсан?
Ҳусайин яна жавоб бермади. Фотимахоним ҳайрон бўлди. Уй ўртасида турган боланинг олдига чўккалаб ўтирди.Қўллари билан унинг бошини кўтарди. Юзларидан бир-бир ўпди. Хусайиннинг кўзлари ёшли эди.
Биров билан урушдингми,ўғлим? Нега гапирмайсан? Хўш, гапир, йўқса, онанг бўлмайман. Хусайн йиғлай бошлаганди:
— Сиз менинг онам эмас экансиз. Менинг онам ўлган.
Фотимахоним не қиларини билмай қолди. Тепасидан қайноқ сув қуйилгандай бўлди. Пешонасидан совуқ тер чикди.Бу уйга келишнинг асосий сабаби уларга ўгайлигини билдирмаслик эмасмиди? Уч ой ўтмасдан бу умиди кўкка совурилмоқда. Шунинг билан бирга Фотимахоним охири бахайр бўлишига ишончидан айрилмаслиги керак эди. Яхши ниятли инсонларни Аллоҳ ёрдамсиз қолдирмаслигига ишонарди. — Хўш, ким гапирди буларни, ўғлим? — Ташқарида. Бир хотин.
— Сени бировга ўхшатибди, ўғлим. Қара, мен соғман. Сен менинг онам ўлгани йўқ, демадингми? —Дедим.
— Нима деди у?
— «Сени алдашяпти, у ўгай онанг, унинг кўзлари сеникига ўхшамайдику», деди. — Сен ишондингми?
— Албатта, ишондим. Қаранг, кўзларингиз меникидайми? — Кўзларимиз ўхшамаса, онанг бўлмас эканманми? — Билмасам.
— Кел, бундай бағримда ўтир, сенга баъзи нарсаларни тушунтирай, қулоқ сол. — Сизнинг бағрингизда ўтирмайман.
— Буни қаранг, онасининг кучоғида ўтирмасмиш. Шуларни айтаркан, уни кучоқлагандай кўтарди.
Ҳусайин:
— Қўйинг мени... қўйиб юборинг... —дея типирчиларди.Вазият ёмонлашиб борарди. Уни туширди ва рўпарасига турди:
— Демак, номаълум хотинга ишонасан, менга ишонмайсан, шундаймн?Мен ўғлим бор, деб қувониб юрибман. Биров учраб отанг ўлган деса, ишонасанми, қариндошинг ўлди деса, бунга ҳам ишонасанми? Хўш, мени она демасанг кимни она демоқчисан? Онам деб кимни яхши кўрасан? Бугунгача сени ҳеч урдимми? Ёмон гапирдимми? Айтганингни икки қилдимми, кўзичоғим? Онанг бўлмасам шундай қилармидим? Менга она деганингда, бор онангни топ, мен сенинг онанг эмасман демасмидим? Мени хафа қилдинг, кўнглимни вайрон қилдинг. Кет, қаршимда турма. Қачон келиб кўлимни ўпсанг, шундагина ярашаман.
Фотимахоним шуларни айтиб боққа чиқиб кетди.Болага буларни гапирган хотинга нисбатан ичидан бир ғазаб кўзғалиб келарди. Агар ёмонликка одатланган бўлс эди, ҳеч қурса у хотиннинг ортидан ёмон сўзлар айтарди. Лекин унинг тили ёмон сўзга айланмайди. Фотимахоннинг иродаси хисларидан ғолиб келди, у хотинни дуоибад этмакдан тийилиб, етимларини яхшилик йўлида дуо қилишга киришди: «Ё Раббий, гўдакларим ҳолини Ўзинг ислоҳ эт, уларга нисбатан кўнглимни марҳамат билан тўлдир, буболаларни ўз онаси каби улғайтиришим учун Сенга сиғинаман!» Кўнглидан чиққан дуолари юксак мақомларга кўтарила бошлади. Кўзлари равшанлашди.
Орадан ярим соатча вақт ўтди. Бу орада Ҳусайин ичкарида нима қилди ёки Фотимахонимнинг ўзи қай даража изтироб чеқди, билиш қийин. Инсоннинг ичида кечадиган шундай туйғулар борки, таърифига тил ожиз,тарифлаш саноқли кишиларгагина насиб этган.
Ҳусайин ташқарига чиқди. Фотимахонимга яқинлашди ва уч одимча берида тўхтади. Қўллари шимининг чўнчагида. Ҳаракатларидан бироз улғайгандай туюларди.Бир муддат Фотимахонимга қараб турди. Фотимахоним бошини кўтармас ва унга боқмасди. Бир пас ўтгач, сўради: — Мендан хафамисиз?
Она демасди. Фотимахоним жавоб бермади. Ҳусайн бир-икки лаҳза кутгач, такрор сўради: — Хафамисиз, мендан ранжидингизми? Фотимахоним бошини кўтарди. Кўзлари нам эди. — Йиғлаяпсизми?
Ҳануз она демасди. Фотимахоним бошини яна эгдию Ҳусайин яқинлашди. У ҳам йиғлагудай эди. Инсонга хос хусусиятлардан бири шу: ёшли кўзларга боққанда кўзлари ёшланади. Қўлини Фотимахонимнинг бошига қўйли. — Нега йиғлаяпсиз?
Она демасликка қаттиқ ҳаракат қиларди.
— Мен сенинг онанг эмасман. Нега суйканасан менга? Қоч,яқинлашма. Сўнг қўзларини артиб, уни енгилгина итарди: — Кет ёнимлан.
— Кетмайман. Ярашинг мен билан.
Овози ҳозир йиғлаб юборишидан хабар берарди. — Ярашмайман.
Ёшли кўзлар бир-бирига бир пас қаради. Фотимахоним қўлини Ҳусайинга узатди, Ҳусайин тутди, ўпди ва пешоасига қўйди. — Онам де. — Онам.
— Жоним онам де. — Жонимонам. — Ягона онам де. — Ягона онам!
— Онангни кучоқла, қани, кўрайин. Ҳусайин қучоқлади, ўпди. Фотимахоним ҳам уни бағига босди: — Яна шундай иш қилсанг кўрасан, сени Қандай савалайман. Сўнг уни қўлларидан ушлаб, қаршисига турғазди:
— Гапир, яна шундай ҳақсизлик қилиб, мени ранжитасанми? — Йўқ, она.
Ҳусайин хануз онасининг кўзларини кузатарди.
— Сизнинг кўзингиз нега кўк, она? Фотимахоним бу саволга жавоб бермасдан ўзи сўради: Сенинг кўзларинг нега қора? —Билмайман.
— Мен ҳам билмайман, ўғлим. Тангрим сенинг кўзлаингни қора яратган, меникини — кўк. Ҳозир сенга бир нарса кўрсатаман. Ичкаридан бир парча нон келтир. Али амакиларнинг пишагини чақирамиз.
— Нонсиз чақирсак бўлмайдими, она?
— Ҳайвонни алдасак бўладими, қўзим? Чақирсак, бир нарса бермоқчи деб югуриб келади, бизда эса ҳеч нарса бўлмаса, яъни алдасак, ҳеч нарса бермасак, гуноҳ бўлади, Инсон бугун ҳайвонни алдаса, эртага ўзига ўхшаў инсонни алдайди. Бу бечора ҳайвоннинг ҳеч кими йўқ.Биз нима берсак, ейди. Югур, оналар айтган ишни дарров бажариш керак.
Ҳусайин чопиб бориб, уйдан бир парча нон келтирди. Сўнг Али амакининг боғига бурилиб, пиш....пиш...пиш дея пишакни чақира бошлади. Бироздан сўнг бир пишак бу ёққа ҳатлади. — Нонни тўғра, олдига кўяйлик.
Ҳусайин нон тўғрамларини олдига ташлар, пишак кузатиб турар,сўнг ўзига қулай томондан яқинлашиб, моҳирона бош силкканча оғзининг гоҳ ўнг, гоҳ чап тарафига ўтказиб ерди. — Ҳусайин!
— Лаббай, она?
— Пишакнинг кўзларини кўряпсанми? Ҳусайин қаради. Ва ҳайратдан қичқирди. — Аааа... Она мушукнинг кўзлари нотўғри экан. Фотимахоним кулди:
— Қанақасига нотўғри бўлсин, ўғлим?
— Хато. Бири бир рангда, иккинчиси иккинчи рангда.
— Кўрдингми, ўғлим, менга сизнинг кўзингиз нега кўк дегандинг. Ҳатто бир пишакнинг икки кўзи турли рангда. Аллоҳ шундай яратган. — Хўп, ундай бўлса, Хайрия ким, она?
— Менинг бир исмим Хайрия, билмайсанми, бўталоғим. — Билмайман.
— Унда оқшом отанг келганда сўрайсан. Мен индамай тураман. — Ишондим, она, сўрамайман. — Йўқ, оқшом сўраймиз.
давоми бор...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7