(4-qism)
Вомдодни ўқигач, ётмади. Болаларининг уйғонишини кутди. Овқатларини ҳозирлади. Уйғонгилари келмасди, Уйғонмасликка хақлари бор, бундай роҳат яна қачон насиб ким билсин.. ўйлади Одилбек. Яна қутмоқчийди... Қариндошлари келиб қолишлари керак. Нима бўлганда ҳам тўй, бир йил орзиқиб кутилган она (!) уйга роҳат, ҳузур келтирмоқ учун ташриф этади.
* * *
Фотиманинг уйдан айрилиши қийин бўлди. Тўи яқинлашгани сайин изтироби ҳам ортиб борди. Бу маҳзунлик тотув турмуш кечириш-кечирмаслик хавотиридан кўпроқ ота-онадан алоҳида яшаш, улардан ажраш туйғуси эди.
Фотима ўзига тасалли бериш учун ҳаракат қилди.Ҳар бўй етган қизнинг бошида турмушга чиқишдан боз чора йўқлигини ўйлади. Умрининг охиригача ота уйида қололмаслигини бу ўйга улади. Икки етимга оналик қилишини ва бу билан савоб қозонишини хотирига келтирди. Улар билан машғул бўлиб вақт қандай ўтганини билмай қолишини, бу мутлақо айрилиқ бўлмай, истаган пайтда қизлик уйидагиларини кўриб кета олишини тушунса-да, бу махзунликка монелик қилолмади. Ниҳоят тўй онаси билан бирга сўнг бор овқатланаётганини ўйлагач, таом томоғидан ўтмади. Кўзлари ёшга тўлди. Отасининг қисташига қарамасдан овқат еёлмаслигини айтди ва емади. Шошилинч юришлар, келиб-кетишлар, ўринли-ўринсиз бақириб-чақиришлар ва шунга ўхшаш ҳодисалар билан бир неча соат ўтди. Бу соатлар Фотимага узунмиди ёки қисқа? Буни Фотима билолмасди. Фақат эшикка машина келишини кутиб турган болалар такси узоқдан кўриниши билан:
— Келишмоқда... —дея бақиришиб,у томон югурди. Фотима кўнглида ғалати кечинмалар пайдо бўлаётганини,тиззалари мажолсизланаётганини ҳис қилди. Бироздан сўнг ёнига икки аёл келди. Бу орада ташқаридан, «Овмин» овозлари келди. Қўллар дуога очилди. Дуоларни эшитмас, фақат овмин деганлари қулоғига чалинарди. Сўнг яна жимлик. У ҳам қўлларини кўтарди. Ўз ризолиги билан шу турмушни танлаганини кўнгил таржимони бўлган тиллари енгилгина қимирлаб англатар, кўзларидан оққан инжулар упа-еликка эҳтиёжсиз гул юзидан сирғалиб кўксига гўзал бир ҳолда томчилаб тушарди:
— Раббим, сабр бер. Хайрли оқибат ато қил. Етимларимга зулм этмоқдан, золимликдан, уларнинг ҳаққига хиёнат қилмоқдан Ўзингга сиғинурман. Поко Парвардигоро, номус билан яшамоқни, хайрли зуриётларни, болаларим ўртасида адолатга риоят этмоқни насиб айла, ё Роббил аъламийн! Сендан сиҳат-саломатлик, афият, хусни хулқ тилайман, динимга, ибодатимга лойиқ куч-қувват сўрайман. Ҳузурингга уяладиган ҳолда бормоқдан Ўзинг асра, Ҳабибинг ҳурмати...
Бу орада ташқаридан дуо сўнгига етганини билдиргувчи «Фотиҳа саловат!» деган овозлар эшитилди ва Фотиманинг кўллари ҳам юзларига сурилди. Кейин ҳоласининг қизи кўлларидан тутганча, тўйга келган кексаларнинг, қариндошларининг қўлларини ўптирди. Пастки боғчада ота-онаси, тоғаси, амакиси бир қатор туришарди. Улар билан хайрлашди. Олдинда гўзал жилди ва муқовали Қуръони Каримни тутиб кетаётган аёл изидан юриб ёнидаги аёллар билан бирга таксига ўтирди.
Фотима учун йиғлаганлар орасида бир четдан унга маҳзун-маҳзун термулиб қолган Исмоил ҳам бор эди. Фотиманинг қалбидаги ғалаёнлар ва ғуссасининг ҳозирга даражаси ҳақида сўзлаш хуқуқи фақат бу ҳолатни бошидан ўтказган, бошига ёпинчиқ ташлаб, ота уйи билан хайрлашиш аламини тотган келинлардагина мавжуддир.
Фотимани бир ҳовлига туширдилар. Янги эмас. Лекин хароб ҳам эмас. Уч хонаси, бир зали, боғи бор. Боғча қаровсиз. Ҳовли (уй ва боғ) тўй олдидан йиғиштирилганига қарамасдан, кўп вақтлардан бери аёл қўли тегмагани билиниб турарди. Фотиманинг кўнгли зирқиради. Хаста, заиф, ҳолсиз бир ёш аёл кўз олдига келди. У болаларига қандай таомлар берган, ҳовлини қанчалар ораста қилган... Фақат хасталигидан боғ оёқ босолмайдиган ҳолга келган.
Аслида тўй дейиш унчалик жоиз бўлмаган бу йиғинга келган қўшнилар бирпасдан сўнг тарқалишди. Уйда фақат Одилбекнинг қариндошлари — тўрт-беш аёл қолди.
Бироздан сўнг эшикдан бир аёл ва икки бола кирди. Фотима бу хотинни икки марта кўрганини эслади. Одилбекнинг ҳоласи. Ёнида қора қош, қора кўз, қирра бурун, чиройли, ширин икки гўдак. Янга либослар кийдирилган, сочлари таралган. Агар уларга диққат билан боққанларида юзларида изтироб белгиларини кўрмасалар, бу уларда изтироб йўқлигидан эмас, балки нотўғри қараш, яхшилаб қарамасликдандир. Одилбек нингҳоласи уларнинг қўлларини тутиб олган. Фотиманинг ёнига келишди. Мулойим,аммо кўп вақт дард чеккани билиниб турадиган овозда: — Хуш келибсиз, қизим—деди.
— Хушвақт бўлинг, ҳола! Аёл ёнидаги болаларга ишорат қилди:
— Мана, қизим, болаларинг. Аввал энаси қаради — катта онасидан кейин, ким келса шу, унинг- бунинг қўлида қолди. Қўғирчоқдай кўлдан-кўлгаўтиб юришди бечора болалар. Энди сенга топширдик. Омонат. Шундай омонатки, кўнгиллари жаннат эшигига боғланган, бир омонатки бошидан бир тук тушиб, жони қийналса, ҳисоби катта. Бу гулғунчаларни хохла яйрат, хоҳла уз. Ихтиёр сенда. Ўзинг биласан.
Буларни шикаста оҳангда сўзлаётган хоним бир ўзига бир Фотимага ҳайрон қараётган болалар ёнига борди:
— Қаранг, болаларим, онангиз келди. Энди яхши бўлади. Қани, кўлларини ўпинг.
Ҳусайин Фотиманинг онаси эканини яхши англамади, шу билан бирга тарбия натижаси туфайли, одоб юзасидан унинг қўлини ўпди. Чекинмоқчи бўлди. Аммо янги она унинг қўлини қўйиб юбормади. Чап кўлига олгач, деди: — Қани сен ҳам келчи, Одила.
Одила ҳоласига қаради. Фотима аввалдан тайёрлаб қўйган, рангли қоғозларга ўралган икки халтача чиқарди. Бирини Ҳусайинга берди. Кейингисидан бешлик, ўнли бир қанча майда пуллар чиқариб Ҳусайиннинг ҳовучини тўлдирди Сўнг:
_ Энди Одиланинг кўнглини оламиз, унга ҳам берамиз, — деди. Ҳусайин Одиланинг кўлидан ушлаб , секин тортди:
— Кел, синглим, сенга ҳам берадилар, — деди. Одила зўрға яқинлашди. Гуё кулоғидан судралган улоқча. Берганларини оларкан, Фотима уни қучоқлади. Олдига ўтқазди. Одила туриб, қочмоқчи бўларди. Фотима уни кўйиб юбормади.
— Мен сенинг онанг эмасманми? Нега мендан қочасан, қизим? Сени шунчалик ўзимники, десамам, нега сен онам деб учмайсан? Мана, келдим. Энди ҳеч кетмайман. Қочсанг хафа бўламан, онанг бўлмай кўяман. Аканг, мана, шу ерда. Кел, Ҳусайин, кел, ўғлим. Сен олдида ўтир, синглинг ҳам бағримда бўлсин.
Ҳусайин тортиниб-уялиб келди. Фотиманинг бир тиззасига ўтирди. Янги она икковини ҳам бир- бир ўпиб, бағрига босди. Болалар димоғига хушбўй урилди. Бу ҳид болаларга гўзал таъсир этди.
Бошқа аёллар аралашмасдан қузатиб туришарди. Икки етимга келар-келмас ҳадялар бериб, ўпиб, бағрига босган она билан, тиззаларида ўтирган икки гўдак ҳолати уларнинг кўзларини ёшлади.
Икки кўли билан икки гўдакни кучганча Фотима Одилбекнинг ҳоласига қайрилиб қаради:
— Ҳали сўзларингизни тингладим . Жуда тўғри ва яхши гапирдингиз. Ишончингиз комил бўлсин, мен ҳам бу уйга уларнинг дардига чора бўлиш, бағримга босиб, қийинчиликларини кетказиш учун келдим. Сабрим етгунча тиришаман, ўз онаси бўлиш ниятидаман. Болаларга мендан нима истаган, кутган бўлсангиз, зиёда бажаришга киришаман. Дуо қилинг. Аллоҳ мени уялтирмасин, — деди. Бу сўзлар ҳолани ва бошқа аёлларни мамнун этди. Ҳатго улардан бири ёнидаги хотинга:
— Эшитяпсизми? — деб оёғи билан енгилгина туртиб қўйди.
Бир соатлардан кейин Фотима билан болалар ўртасида самимий муносабатлар бошланди дейиш мумкин.
* * *
Оқшомга қадар турли ўйлар билан ўзини еб битирган Одилбек оҳиста одимлар билан, истар- истамас уйга келиб, болаларга кўзи тушмасдан, ғалати ахволда қолди. Ўзини ғариб хис этди. Энди бу уйда уни кулиб, югуриб чиқадиган болалар ўрнига тунд ҳолда қарши оладиган бир хотин ва ундан қўрқиб бирор бурчакка бекинадиган болалар мавжуд. Мана, ҳозирдан бу ўртада кўринишмайди.Балки ҳоласи хафа бўлишмасин, хўрланмасин дея ўзининикига олиб кетгандир. Уларнинг йўқлиги, бўлса ҳам кўзларида ёш тўла эканлиги бу уйни канчалар файзсиз, фароғатсиз қилиб қўйган-а, ё Раббий...
Хайрия ўлмаган, бугун бир шифохонадан тузалиб чиққан бўлсайди, нақадар гўзал бўларди. Оҳ, нақадар деб ўйлади. Сўнгра бу Аллоҳ такдирига қарши, одобдан ташқари бир ўй (шайтон васвасаси)еканини ва мусулмон бундай фикрламаслигини хотирлаб, Аллоҳ Таолодан афв тилади. Бундай ўйламоқдан не фойда бор эди? Бўлмайдиган ўйлар билан бошини қотиргунча, ҳақиқатга алоқадор бир нарса билан машғул бўлиш афзал эмасми? Масалан, ўгай она кўнглини қандай олади, болаларини унинг зулмидан қандай қутқаради, қандай йўл топиш мумкин? Ўйлаши ва чора топиш керак бўлган нарсалар мана шулар эди.
Бир сигарет тутатди. Илгари чекмасди. Сўнгги бир йил ичида шу зақкумга йўлиқди. Бир-икки тортди. Бироз кейинроқ бир дўсти келиши керак эди. Ўзининг бу аҳволини унга биддирмаслик лозим. Зотан, тонгдан оқшомга қадар ўйлашдан ва куйган кўнгил билан Аллохга дуо этишдан бошқа ҳеч иш қилмади, бир луқма бўлсин таом емади. Кечгача икки қути сигаретни булғашга асло ҳаққи бўлмаган тоза ҳавога пуфлади. Ўчини ундан олди. Сабр косасини тўлдираёзган изтироб уни ўз-ўзига атрофини ўраган пашшалар таловида кўллари боғланган, бечораҳол, ғариб аҳволда кўрсатди. Бу орада ҳоласи боққа чиқди. Уни кўриб, яқинлашди: — Хуш келибсан! Беадад шукрки, бу иш ҳам битди, деди. Одилбек: — Болалар қани, ҳола? Нима қилишяпти?
— Ичкарида. Оналари билан ўйнаб овуниб ўтиришибди. Одилбек сарчиб тушди. — Тушунолмадим?
— Оналари тиззасида ўйнаб ўтиришибди. — Ё...
Бу ҳайрат нидоси Одилбекнинг оғзтдан чиқиши баробарида кўзлари ҳам ёшланди,ғалати бўлиб кетди.
— Ҳа ўғлим,баъмани хонимга ўхшайди. Келар-келмас гўдакларга ҳадялар берди, ўпди, қучоқлади. Бу уйга келишдан мақсади ҳам уларга етимлик машаққатларини чектирмаслик эканини айтди. Менимча, буларни чин дилдан гапирди.
Бир неча кунлардан буён болалари ғамида эзилиб келаётган Одилбек бу сўзларга жуда-жула ишонишни ҳоҳларди. Қаршисида хазилни ҳуш кўрмайдиган ходаси сўзларкан , ишонмасдан бўлмасди. Аммо шуурига бери ўрнашиб қолган чигал ва оғир ўйларини бирдан улоқтириш осонми? Ундаги карахтлик ва турғунликни қўрган ҳоласи: — Кел, эшиқдаги калит ўрнидан уларга ўзинг қара,-деди. Ҳоласи олдинда, Одилбек орқада, уйга киришди. Келиннинг хонаси ёпиқ эди. Ҳола балки ичкаридан очилгандир деб ўйлаб аввал эшикни туртди, сўнг Одилбекка қара дегандай ишора қилди. Одилбек кўзининг бирини юмиб, иккинчисини калит жойи(тешиги}га тўғрилади. Фотимахоним ён тарафдан кўриниб турарди. У чўк тушган, Одила ва Хусайин олдида ўтирарди. Фотимахоним кўлини тиззасига кўйди. Одиланинг кўзи Фотимахонимнинг қўлида. Бирдан унинг кўлини тутди. Фотимахоним атай қўлини тортмади. Одила қўлини силкиб:
— Тутдим , ушладим , — деб қичқирарди . Бошқа қарашнинг ҳожата йўк, Бир ойлик виждон азоби ниҳоя топганга ўхшайди. Кичрайиб, торайиб бир зиндон ҳолига келган дунё бир зумда унут бўлиб, «Кал Алининг боғига айланган қаровсиз ҳовлиси кўзига саройдай кўрина бошлади. Уч кун ўтиб, нонушта тайёрлаёттн Фотимахоним ота ўғил ўртасида кечаётган суҳбатдан хабарсиз эди. Қўли иш билан, қалби эса шу неъматларни ато этганга, яратгам шукрона билан машғул. Кун келиб ушбу неъматлар у ҳам жавоб беражагини ўйлайди.
Фотимахонимдан мамнун бўлсада, ҳали уни тамом бу уй одами сифатида қабул қилолмаётган Ҳусайин сир айтмоқчи бўлгандай отасига яқинлашди. Секингина: — Ота, бу опа қачон кетади? — Қайси опа, ўғлим? — Ташқаридаги опа? —А, онани опа дейишганини сендан эшитяпман. Одам онасини ҳам опа дейдими ҳеч замонда? — Бу менинг эски, аввалги онам эмас, ота.
— Нега эски онанг эмас, ўғлим? Касал бўлгунча шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Ёки сизни яхши кўрмайдим?
— Яхши кўради.
Бу орада Фотимахоним ичкарига кириб қолиб суҳбат тўхтади. У бир иш учун қайтиб чиқиб кетгач, Одилбек:
— Энди бундай гапларни эшитмайин, ўғлим. Агар, она демас экансан, мени ҳам ота дема! — Нега энди, ота?
— Онангни опа деганингдан кейин, мени ота дейишнинг не ҳожати бор?! Онанг хафа бўлиб, сени ўғлим демай кўйса, нима қиласан? Онанг бўлмаса, сени яхши кўрармиди? Сизларни ўпиб ётқизармиди? Онанг бўлмаса, бу ишларни қилармиди?
Бу орада Фотимахоним хонага яна кирди. Ўтган қунлар Ҳусайинни Фотимахонимга кўпроқ яқинлаштирди. Одила эса ҳали кичик. Аввал ўтганларни эслаёлмайди. Икки кун ўтмасдан Фотимахонимни она деб яхши муносабатда бўлиб кетди.
Ўйнамоқ учун чиққанларида дераза олдида кузатиб,кутиб ўтирадиган, қайтганларида югуриб эшикни очадиган оналари бор эди энди уларнинг уйида. — Келганимизни қандай билдингиз, она?
—Деразадан қараб, кутиб ўтирувдим, болаларим келсин деб. — Бизни жудаям яхши кўрасизми, она? — Жуда-жудаям!
Кейин бу яхши кўришнинг катталигини, даражасини кўрсатиш учун ёнига ёзилган қўллар ва уларга меҳр билан қараб қолган кўзлар...
Бу кўзларнинг соҳиби, болаларининг бошқа болалардан кам эмаслиги, паст келмаслик кераклигини, баъзи ўзини билмаганлар: «Ҳа, энди, нима бўларди, етим шундай бўладида!» — демасликлари учун бутун куч-куввати ва ғайратини сарфлар, хар иккисини ҳам гулдай тоза қилиб ташқари чиқарарди. Уйда ҳам кундалик ишларидан ташқари, уларни ўйнатар, қўнгил очишларини тартибга солиб борарди.
Одилбек ҳаётидан мамнун кўринарди. Кўринади эмас, хақиқатан мамнун. Чунки Фотима ўгай она эмас, ўз оналаридай болаларга талабчанлик ва меҳр билан қарамоқда. Энди болалар узоқ давом этган дардли ҳаётдан фориғ бўлдилар. Одилбек азонда уйдан хавотирсиз, хотиржам чиқади. Ишига кўнглида роҳат, қалбида хузур билан келади. Буюк фалокат ўрнига саодат келганини,тушида кўрганлари туш бўлиб қолганини англаган ва шукр айтган бир қул қай ахволда бўлса, Одилбек ҳам шу ҳолда. Гўдакларига боқиб раҳматлидан бир омонат эканини, бирга аччиқ-чучук кунларни кечирган хотинини хотирлайди. Баъзан чарчаган пайтларида: «Фотима!» дейиш ўрнига «Хайрия» деб юборай дейдию, ақлини йиғиштириб олади. Баъзан уйқу аралаш ёнидага Фотимани Хайрия деб ўйлаб кўярди. Хавфли томони шунда эдики, уйку аралаш оғзидан унинг исми чиқиб кетиши мумкин эди. Унда Фотимахоним ўзини яхши кўрмаслигини, ҳануз у Хайрияга боғлиқ эканини ўйлаб қолиши мумкин. Бунинг оқибати яхши деб бўлмайди. Қайси эркак уйланган хотинини аввалги эридан сўз очишини, очганда ҳам унга боғланиб қолганини эшитишни истайди?
Аввалги эрини ҳар кеча мақтайверган хотинини «уччовимиз бир ўринга сиғмаймиз» деб уриб ётоқдан улоқтирган Афандининг ҳолига ўхшайдими бу? Баъзан пишган таом Хайрия тайёрлайдиган овқатга ўхшашлиги, Хайрня уни келтирганда ейман деб оғзини куйдиришлари уни икки-уч азвалги хотираларга қайтарарди. Яна у билан боғлиқ ҳотираларга беихтиёр берилиб кетарди. Фотимадан шикоят бормиди? Шунин учун аввалги хотинини унутолмаяптими? Йўқ, у хақиқатни инкор ёки оёқ ости қиладиганлардан эмас. Дўконида сотиладиган қаҳва ва шунга ўхшаш қимматли бир нарсани тортаркан, тарозининг қарши палласига қаҳва солиниб ўралган қоғоз оғирлигича фойдани харидор зарари хисобига уриб қоладиган сотувчида виждон борлигини гапириш лозимми? Бир неча бор айни ўзи каби виждонли бир харидорнин
— Одилбек, ўрайдиган қоғозни текин олмайсан. Шундай экан, зарар кўрасан, дегач: — Фойдамиз қоғоз харажатини қоплайди, — деб, бун кўнгил розилиги билан қилаётганини айтарди. У тижортида виждон талабидан келиб чиқиб кўйилган фойдадан зиёдини ўзига муносиб кўрмас ва барокат шунда экан ишонар эди. Бундай тушунчага эга кишининг болалари ҳаловат ато этган, уларни ўз онаси каби бағрига босган ўзининг хурматини ҳам ўрнига қўйган хонимдан шикоят этилишига имкон бермаслиги кундай равшан. Албатта хонимига муносиб тарзда ҳурмат кўрсатяпти, фақат одобу тарбияси, самимияти янада зиёда хурмат этишга лойиқ экан, уни хафа қилмаслик учун ҳеч бўлмаса Хайрияхонимни унинг ёнида хотирламасликни истарди.
Фотимахоним Қуръон ўқишни биларди. Бошланғнч мактабни тугатгач, махсус курсга қатнаб, хатм қилган, Курсда Қуръони Каримни сўнгига қадар ўқиган бўлса ҳам ҳар бомдоддан сўнг Каломулло тиловатини одат қилгай Аллоҳ каломини ўқигач, унинг завқи ва ҳаяжони билан ишларини бошларди. Келин бўлгач ҳам бу одатини давом эттирди. Келган ҳафтасининг жума оқшоми эди. Одил акасига мурожаат қилди: — Қуръонни ўқишни биласизми?
— Йўқ! Бу жиҳатдан омадсиз ва саводсизман. — Саводли бўлишни истайсизми? — Қандай?
Сизга Қуръон ўқишн иўргатсам, нима дейсиз? — Шу ёшдами?
— Ёшингизга нима қилиби? Инсон Қуръон ўқишни ўрганиши учун мутлақо гўдак бўлиши керакмаску...Кўнгил хоҳаса бу ёшдагина эмас, йигирма йил кейин ўрганиш мумкин. Отам ёзув алмашганда ёши бир жойга бориб қолган кўплаб кишилар янги ёзувни ўрганганини айтар эдилар.
— Яхши, қанчада ўрганишим мумкин?
— Киришишингиз, ҳаракатингизга боғлиқ. Ҳар оқшом бир соат машғул бўлинса, бир ойда бемалол ўқишингиз умкин. Вафот этган қанча қариндошларингиз икки саҳифалик тиловатга оч одамнинг овқатга бўлган эҳтиёжидан кўра кучлироқ эҳтиёж билан кўз тикадирлар. Бомоддан сўнгги ўқиладиган ўн дақиқалик оятлар қалбга қандай туйғулар солишини тиловат қилгач англаймиз.
— Жуда мамнун бўлардим, кўлларингни ўпаман. Шу оқшомдан кечиктирмасдан, дарҳол бошлаймиз.
Одилбек айтганидек шу кечадан ўқишни бошлаб юборди. У сўзида турадиган инсонлардан эди. Фотимахонимнинг айтгани тўғри чикди. Одилбек бир ой ўтгач, инсоният хидояти учун юборилган шарафли китобни ҳурматли ва суюкли хонимининг ёрдами билан кечқунлар бемалол ўқийдиган бўлди. Бу илк қадам эди. Бундан сўнг бу китобда кўрсатилган, оқибати мутлақо саодат бўлган исломий ва инсоний қонунларни ўрганмоқ учун унинг туркий таржимасини ўқиб чиқишга қарор қилишди.
Бир кун Одилбек уйга қўлида бир қоғоз халта билан қайтди. Ўзини очиқ чехра билан каршилаган хонимга уни узатаркан;
— Қимматли устозимга ҳадям бу, —деди. Қоғоз халта очилди.Гўзал бир либос эди. Фотимахоним эрининг юзига боқиб:
— Ташаккур. Аммо менинг болаларимга ҳадя қани? Мен кийиб,улар шундай қоладтларми? — Уларга ҳам бўлади. Бир ҳафта ўтсин, иншооллоҳ.Уларнинг ҳам кўнгилларини кўтараман. — Буни олган дўкон згаси билан дўстлигингиз борми? — Бор.
— Яхши, агар менга қулоқ солсангиз, буни эртага элтиб бориб,ўрнига болаларимга икки ҳира олинг. Қаранг, кунлар ҳам совий бошлади. Ҳам кўнгилларини оласиз, совуқ емайдилар. Уларни хурсанд, шод этсангиз, мен севинаман. Ўзим кийганимдан зиёдароқ кувонаман.
давоми бор...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3