3-qism
— Бор, она. Уларни ўз фарзандимдай ўстириб, савоб олиш бор. Ўз боласини парвариш қилиш ҳайвоннинг ҳам қўлидан келади. Инсон бир поғона устун бўлиши керакмасми? Инсоннинг хайвовдан устунлиги ғариб етимни боласидай бағрига боса олишида эмасми? Зулмнинг ҳар қандай тури ҳам ёмон, аммо етимга қилингам зулм, золимни, яъни зулм қилгувчи инсонни ҳайвондан пастроқ тушириб кўйса керак.
Бу суҳбат Фотиманинг истаги амалга ошиши билан яқунланди. Қизини сўратган бу одамнинг ёмон одам эмаслигини билган отаси ихтиёрни Фотимага берди Етимларни парваришлаш Фотиманинг қўлидан келади Агар Фотима хохлаётган инсон ахлоқий бузуқ, ичкилибоз, қиморбоз, дин душмани бўлса, қизини унга бермаслик отанинг бурчи. Акси бўлса, Фотимани ўз ихтиёрига қўйиш керак. Шу сабабдан совчиларга мувофиқ ва муносиб жавоб берди. Байрамдан бир ойлар кейин Исмоилнинг аҳволини кўрганлар унинг секин-аста ўнгланиб бораётгани ҳақида хулоса чиқаришлари мумкин эди. Баъзан отаси уни бозорга олиб борар, баъзан Исмоил ўртоқлари билан ўйнарди. Уйда яна уни калтаклашяптими, йўқми билиб бўлмасди. Фақат илгаригидай таёқ ейишлар ниҳоясига етган!
еДИ. Буни биринчилардан бўлиб Фотима англади.Аслида Фотиманинг икки етими бўлган кишига турмушга ишига сабабҳам Исмоил эди. Тўғрироғи, Исмоил чеккан изтиробларнинг унинг кўнглида қолдирган теран таъсири эди бу. Икки етимнинг қўнглини олиш—уларни золим кўлига тушишдан кутқариш эди унинг нияти. Йўқса, Фотимадай ҳам руҳий, ҳам жисмоний гўзаллик соҳибаси,ишчан қизга уйланмоқчи бўлганлар кўп эди. Яна кўплаб топиларди ҳам. У уйланган одамга турмушга чиқаркан, унинг марҳум хотини хотираларига боғланиб қолиши мумкинлигини билгани ҳолда, бу гўдакларни қутқариш фикрида эди. Модомики, бўлғуси эр муросали инсон экан, муаммо йўқ ҳисоб. Ҳар ҳолда ўлган билан тирик бир эмас. Энди уйланган хотини ҳам севади, ҳурматлайди. Бунинг устига, Фотима эри бўладиган одамга, биринчи хотинига нисбатан хурматни унутишини таклиф этадиган, уни эсидан чиқармагани учун хафа бўладиган, тирғаладиган қиз эмас. Ўзи бир вақтлар кичиклигидан боқиб катта қилган мушуги йўқолганда унинг хотирасини кўнглидан чиқариб ташлаёлмаган Фотима, икки боласини омонат қолдирган бир инсонни унутиб юборишни тасаввурига сиғдиролмасди. Бу тўғридан-тўғри мурувватсизлик бўларди.
Ўзининг у хонимни унуттирадиган нима бор? Балки у хотин кўп устун, савияли, фазилатли бўлгандир. Уни унутиш— у қолдирган гўдакларни ҳам ёддан чиқариш демакдир. Ҳолбуки, Фотима бу хонадонга шу гўдакларни деб келмоқда эди, токи улар унутилмасин, изтиробда қолмасин.
* * *
Фотиманинг икки етими бор одамга тегишга рози бўлишидан қариндош уруғ беҳад ҳайрон бўлиб қолди. Улар болани эплаш мушкуллигидан сўзлар, ўйламасдан иш тутилаётганлигини айтиб, куйинишарди. Ёш, келишган у одамнинг қусур ва камчиликлари деярли йўқ аксинча, у бир талай фазилатларга эга. Қариндошларнинг баъилари дўстона ачинишиб, озорланишар, баъзилари эса қарор қабул қилган Фотимани айблашар эди. Ҳали ҳам фикридан қайтиш учункеч эмаслигини, аксинча, бу энг тўғри йўл эканини айтишарди. Онаси келганларнинг дашномларига жавобан:
— Қанча ҳаракат қилмай кор қилмади, тушунтиролмадим. Не қилай, қўлимдан нимаҳам келарди. Ана ўзингиз чақириб гаплашинглар, —демоқдан бошқа чора тополмасди. Улар Фотиманинг ўзи билан гаплашишди:
— Фотима, сени яхши кўрганимиздан куйинамиз. Бўлмаса, бизга нима? Ке, ўзингни қийнама. Хоҳласат поччанг аралашади. Кеч бўлмасдан олдини олайлик.
Фотиманинг юраги сиқилди. Нега ҳар ким аралашаверади? Борадиган, яшайдиган ва буни кўнгил ризолиги билан истаган унинг ўзи-ку. Ҳар ҳолда ўз зарарини ўз ҳам уларчалик ўйлар ва тушунарди.
— Ҳола, — деди, — мени яхши кўрганингиз учун гапиряпсиз, аммо менинг қарорим қатий. Менинг мақсадим икки гўдакка қараш ҳамда уларни изтиробдан, машаққатдан кутқариш. Мен пушаймон қилмайман. Бунинг учун беҳуда азият чекманг. — Ишқилиб пушаймон бўлиб қолмасанг бўлгани, Фотима! — Парвардигорим мени уялтирмас. Ёмон иш қилмоқчи эмасманку! Сўз шу ер да тўхтади.
* * *
Тўйни оддийгина ўтказиш таклифи келди. Фотиманин отаси бу таклифни маъқуллаб қарши олди.
— Хотини яқинда вафот этган одам, дабдабанинг бугун ва умуман ҳожати йўқ, — дедилар. Фотима ҳам бу таклифни ўринли деб билди. Ҳатто бундан Одилбекнинг тушунган бир инсон экани кўринарди.Ҳурматли инсон бўлмасайди, марҳум хотинининг хотирасини хаёлига ҳам келтирмасди.
* * *
Йиллар бўйи инсон кўли тегмаган, парваришдан узоқ, бегона ўтлардан кўринмас ҳолга келган боғча билан исталган маҳалла ва ҳаттоки шаҳар аёллари аҳволи ўртасида катта ўхшашлик бор. Бу боғчада етишган нарсаларнинг кўпи истеъмолга яроқли маҳсулот бўлиб етишиши қийин. Боғбон тарбияси боғча учун бегона эди. Шу сабабдан ҳар ниҳол, ўзича — қандай йўл топса, шундай ўсиб ётарди.
Маҳалла аёллари ҳам шундай. Кичик ёшдан қулоқлари тарбия учун бурилмаган, Фақат бетакаллуф бир турмушнинг бепарво тарзи қулоқларига қуйилиб,қалбларига қадар ўрнашган. Шу сабабдан улар ҳисларига, орзуларига тўқри келган нарсаларни ўзлари билганича, ўзлари хоҳлаганича қойиллатиб бажаришарди. Фақат ақл ва мантиқ заруратига, ахлоқ ва фазилат амрига келганда лоқайд қолишлари кўзга ташланади. Ўтириб бировни ғийбат қилишда, чоғиштиришда, чақимчиликда, баҳслашишда, урушишда барча маҳоратларини ишга солиб, ўртага чиқарадиганлар кўп. Аммо ўзларини бундан сақлайдиган аёллар оздир.
Аёлларнинг ҳаммаси шундай дейиш инсофдан бўлмаса керак. Улар орасида ҳам орзу-умидлари, мақсад ва туйғулари, фаолиятларини Аллоҳ ризоси учун қиладиган, иродасини ҳислари қаршисига қудратли бир қўмондон каби оладиганлар бор. Гўё тасодифан ёввойи ўтлар исканжасида қолган ноёб боғ гули каби. Баъзан бу гул атрофини қичитқи ўтлар қоплайди, чирмовиқлар ўрайди, тиканлар куршайди ва гулни ёнига яқинлашиб бўлмас ҳолатга келтиради. Лекин, барибир, унинг хуш бўйи атрофга ёйилишидан, гўзал ранги йироқларга жозиба таратишидан кўз қувнайди, димоғ чоғ бўлади, жон хузур қилади.
Фотиманинг турмушга чиқишини эшитиб, табриклагани келганлар орасидаги (.....) Хонимни ҳам Фотималар малҳалласининг гули дейиш мумкин. Бу хоним Фотиманинг жасоратли қарорини қутлагани ва унга бу қарорда собит қолмоқни ташвиқ қилгани келганди. Икки кунлик ҳузур- ҳаловат учун фазилат ва хақиқат йўлини тарк этмасдан, ёлғиз қолиб машаққатларга дуч келса ҳам сабр этишни маслахат ва насиҳат қилгани келган бу аёл хуш қаршиланишга арзигулик, яхши кутиб олинишга муносибдир.
Қалби хаққа боғланган, ёмонлиқдан юз ўгирган инсонларда бошқларга ўхшамаган, порлоқ бир виждон бор. (...) Хоним фазилатсизликни, файзсизяшамоққаташвиқни, ҳақсизликни, ҳуқуқсизликни кўрганда қўл силтаб, кўз юмиб кетмайдиган, иложи борича чора топишга, тадбир қилишга киришадиган, ҳеч бўлмаганда ич-ичдан изтироб чекадиган виждон сохибаси эди. Кўпчилик хато манзил томон ким ўзарга шошган бир даврда уларни ҳақ йўлга юришга ундашни амр этган бир виждон соҳибаси эди у. Фотйманинг эшигида бир хоним турарди. Кўринишида сокинликдан бошқа нарсани ифода этмаган, самимиятдан бошқа нарса ўқилмаган чехрасидан қалбига боқсангиз вулқонлар оташли, уммонлар каби безовта бир оламнинг акс этганини кўришингиз мумкин.
Eшик очилди. Қирққа якранлашган, ўртадан баланд, узунга яқин бўйли, бошини шарф билан яхшилаб ўраган бир аёл кўринди. Ҳеч қачон келмаган, бир узоқ кўшни ташриф буюрди. Фотима ҳар куни бир неча меҳмонлар келишига одатланганлиги ва уларнинг келиш сабабини билгани учун уйига илк бор мехмон бўлиб келган узоқ қўшнининг ташрифидан хайрон бўлмади, уни бегоналардек қаршиламади.
Меҳмон хонимда хар кун келадиганларда учрамаган бир хусусият кўзга ташланиб турарди. Ҳаракатларида, туришидаёқ рўпарасидаги одамни ҳурмат билан муомала қилишга мажбур этадиган виқор ва жиддият сезиларди. Бир қаҳва ичгунча қанча «заҳмат чеккани»ни такрорлайдиган ёки минг турда ғийбат қиладиганлардан эмаслиги билиниб турарди. Аёл жимгина қахва ичди, ташаккур айтди, Аллоҳ зиёда этсин, дея дуо қилди. Сўнг Фотиманинг турмушга чиқиш ҳақидаги қароридан жуда мамнунлигини айтиб, табриклади. Бу ҳақда сухбатлашиш мумкин бўлган биронта меҳмон келишига умид қилмаган Фотима шошиб қолгандай бўлди. Мехмон хоним давом этди:
«Фақат, қизим, инсонлик шарафи хайрли қарор қабул қилишдагана эмас, балки турли азиятлар қаршиида қабул қилинган қарорда сабр билан давом эта билмоқдадир. Бу гўдакларга берадиган ҳар бир луқма таоминг, айтадиган ҳар сўзинг Аллоҳ хузурида зое кетмаслигини, қийматли бўлишини унутма. Уларга қиладиган хар яхшилигинг, Пайғамбарингга қилинган яхшилик эканини ёдингда тут. Билурсанки, у зотҳам туғилмаслариданоқ оталаридан, олти ёшларида онадан етим қолдилар. Етимларнинг кўз ёшларини сенинг меҳр-шафқатинг тўхтатса, сендан бахтли одам йўқдир. Ҳа, бу йўлда анча захмат ва азият чекасан. Сабр этсанг, бу захматлар эртага раҳмат бўлиб қаршингдан чиқади. Пешона терини тўкиб инсонлигини исбот этганни, Пайғамбари хурматига етимларга кўз-қулоқ бўлганни Аллоҳ кўз кўрмаган неъматлар билан сийлайди. Уларга оналари йўқлигини «Фотима яхши аёл экан”, дейишлари учун эмас, Аллоҳ рози бўлиши учун сездирмасликка кириш».
Фотима қабул қилган қарори учун шу кунга қадар илк маротаба қутланаётганини тушунди. Уйларига илк бор келган бу хонимнинг сўзлари риёдан йироқ, ғоят самимий эди. Кетаётганда, ҳалигача танишиб суҳбатлашмаганидан хижолат бўлиб қўлини ўпаркан, хонимдан дуо қилишинн сўради, бу хил насиҳатларни кутганини билдирди.
Кўк юзидаги булутларни шамол атрофга тарқатганн каби инсоний вазнфасини ижро зтгач, вазмин қадамлар билан уйига йўналган бу хонимнинг орқасидан ердаги чанг тўзонларни кўкка совурадиган бир шамол турди. Бир онда одам-одамни танимайдиган ҳолат вужудга келди. У тўзонва қуюн ичра сокинлик билан одимлаётгани қўзга ташланиб турарди. Бу манзара Фотимага ботилнинг келиб-кетишини, чанг-тўзон каби эканини, фақат ҳақ қудратли ва боқий бўлиб қолаверишини эслатди
Ким эди бу аёл? Исмини айтишни лозим топмаган, ҳатто айтмаслиқдан кўнглида ҳузур туйган бир аёл. Сабаби нима эди? Уяладиган иш қилдими ёки «нечун бундай қилдинг?» —деб сўраб кетадиганлардан бири эканлиги учун шундай йўл тутганмикан? Албатта, йўқ.
Агар: «Ажабо, бу хоним ушбу ишни Аллоҳ ризолиги учун қилганидан ва фақат У билиши етарли эканига ишонганидан ўзини танитишни истамагандир?»—дейилса, жавоб саволнинг ўзида акс этган бўларди.
Инсонда бир дард бор. Амалларини бошқаларга билдириш дарди. Бу дард баъзан тарбия ва одоб доирасидан чиқиб кетади. Инсон бир яхшилик қилади. Фақат бу яхшилик мукофотини Аллоҳдан кутмасдан, бошқаларнинг бошларини қотириб, кулоқларига етказмагунча роҳат топмайди. Келажак наслларга қандай етказишади? Бунинг ҳам чораси бор, йўли осон. Дарҳол мармар лавҳага кўрсатилган ёрдам ва ўзининг исмини ёздиради, Тамом. Ким нима дейди? Баъзан бировга эрталаб яхшилик қилиниб, кечқурун юзига солинади. Лекин бу жаҳонда билдирмасдан яхшнлик қилиб, бу яхшилигини ёдида сақлаб юрмайдиганларнинг ҳам борлиги аниқ. Ҳақиқат шуки, Фотиманинг меҳмони — ҳар сўзи гавҳардан зиёда бу аёл дунёнинг исмсиз жаноблари орасидан ўрин олишга лойиқлигини ўз ҳаракатлари билан исбот этганди. Аллоҳ ундан рози бўлсин.
Унинг мукофоти уни танимаган, фақат ортидан бу йўлда дуо қилганларнинг Аллоҳ ҳузурида қабул бўлинган ниёзларидир.
* * *
Одилбек бир неча хонадонга бош уриб, ниҳоят муваффақиятли жавоб олди..Унинг аввал уйланганини, бунинг устига икки етими борлигини эшитганлар дарҳол рад этардилар. Однлбек тул хотинлар балки бу турмушга рози бўлар деб ўйлар, бироқ ҳеч кимдан ижобий жавоб ололмасди. Ниҳоят Фотима исмли бир қизнинг оиласи бу таклифни:
— Бир ўйлаб кўрайлик... — дея қаршилашди ва бир ҳафтадан кейин рози бўлишди.
Хотини ўлганига бир йил бўлди . Ундан хотира бўлиб уч ёшли қизалоқ ва беш яшар ўғил қолди. Одила ва Ҳусайин. Бу бир-бирвдан севимли, бир-биридан гўзал ва ширин, шу билан бирга бир- биридан толесиз икки гўдак унинг кўлида қодди. Не қиларини билмайди.
Хотинининг хасгалиги кучайган сайин, ҳаётдан умиди узиларкан, гўдакларни аввало Аллоҳга, қолаверса эрига омонат қолдирганини бир лаҳза бўлсин ёдидан чиқармайди.
Сўнгги кеча эди. Хаста қийналиб нафас олар, ҳар нафас олганда тили зўрға қимирлар, бир нарсалар айтаётгандек бўларди. Одилбек унинг аҳволи ёмонлашганини сезиши билан қулоғига бир неча бор Аллоҳ... Аллоҳ деди. У жавоб бермади. Миннатдор кўзларини эридан олиб, қўллари билан ишорат қилди.
Одила беланчакда ётар, Ҳусайин уни кулдириб, ўйнарди. Хаста аёл эрига қаради, сўнг кўли ўйнаётган болаларни кўрсатгандай узалди. Фақат узалган қўл ҳавода қолмади, кўрпа устига тушди. Бу орада чукур нафас билан Аллоҳ калимаси эшитилди. Кўл бошқа қимирламади. Фақат ҳамма нарсадан бехабар ўйнаётган болаларини кўрсатгандай олдинга узаниб қолди. Балки бу харакати билан сўнгги ҳаётининг ғунчаларини, куртакларнни омонат қолдираётганини яна бир бор билдириб, уйланадиган хотинига бу гўдакларни эздирмасликни васият қилмоқчи бўлгандир.
Одилбек кўзларида қалққан ёшларни сассиз сидираркан, бир неча сония аввал онаси бўлган бу етимларга изтироб ва ачиниш билан қаради. Одила акаси тебратаёган беланчакда қулгидан тўхтамасди...
Унинг кулгиси яна қанча давом этади? Буни тушунишга ҳали ожиз эди. Ҳар қандай инсон оиласидан ўлимдан қаттиқ таъсирланади, ниҳоят бу таассурот кундан-кунга камаяди. Бироқ шундай пайт келадики, унга алоқадор нимадир хотиралар чўғини қўзғаб, ўт олдириб юборади. кўнгил изтироб алангаси ичра қолади...
Одилбекнинг аҳволи, таъсироти бошқачароқ кечди. Узоқ вақтлар кўнглида Хайриянинг алоҳида бир жой банд этиб турганини ҳис этди. Бу унинг оиласига, хотинига вафосидан эдими ёки ундан ёдгор қолган икки нўдакнинг кундан-кун оналарини қўмсашларига, излашларига боқиб, қон йиғлаб, яраси янгиланиб, кўнгли зирқирашиданми? Одилбек учун вафо ҳиссидан кўра икки норасиданинг аччиқ ҳоли кучлилик қилгандек эди, гўё. Бироқ уни вафосиз дейиш инсофсизликдир. Тунлар онасизлик туфайли ғарибликда қийналган етимларни кучоғига олиб севмоқнинг таъриф этилиш мумкин бўлмаган бир хис пайдо қилишини бошидан кечирганлар яхшироқ билсалар керак. Аслида булар мусибатда қолганми? Қучоқларида бошлари эгик турган, севгалиси тарк этган бир ошиқ, махзунлиги оғушида жим қолган гўдакларми аслида? Барчасининг бағри ярим. Барчаси куйган. Кўнгиллари ярали. Шу билан бирга хотинидан жудо бўлгач, бир-икки йил ўтиб уйланганларнинг чехраси очилганини кўрганлар кўпдир. Бунга акси ўлароқ уйда кўчада, мактабда доимо ғуссали, йиғламоққа тайёр етимнинг қош-кўзи кулиб туриши нодир ҳодисадир.
Ота кўнгли бир аёл билан тўлиши мумкин. Фақат бола кўнглини оладиган, кўнглини тўлдирадиган аёл энди дунёда йўқ. Ота севгиси бир инсонга бўлган севгидан иборат, боланинг меҳр-муҳаббати эса фақат онага боғликдир. Она ер юзида бир донадир, ягонадир. Унинг онаси ўлгач, уйга янги бир она келади. Отанинг айтишича, бу онанинг аввалгисидан камчилик тарафи йўқ. Фақат боланинг фикрича, бу она билан аввалги онани қиёслаш инсон билан унинг соясини тенглаштиришдек гап. Бири бутун борлиғи билан шафқат ва марҳаматдан иборат бўлса, бошқаси фақат моддий ва шаклий жихатдангина онага ўхшайди. Бири севса, иккинчиси уради, бири бағрига босса, ўзгаси кўксидан итаради, Биринчиси — она, иккинчиси—ўгай она. Одилбек болаларида онасизлик туйғуларини кўрган сайин, дарди ҳам ортиб борди. Уларни ҳар оқшом, ҳар тун кучоғига оларкан, кўли кўзёшлардан нам бўларди. Айниқса, Ҳусайин:
—Ота, онам келмадику, ҳали тузалмадими?—деб сўраганида дарди янада кучаяди Тун-кечалаб қийналса ҳам уларга қарар, шафқатини, мехрини аямас, кундузлар қайнонаси, яъни хотинининг онасиникига қолдириб, ишига кетарди. Бир кун у ҳам болаларга қараёлмайдиган даражада хасталанди ва у яна уйланиш мажбуриятида эканини хис эта бошлади. Фотимахонимга уйланиш масаласи ҳам ҳал бўлгунга қадар болаларига бир ўгай онакелишини тузукроқ ўйлаб ҳам кўрмаган экан. Ёхуд болалари билан овора бўлиш, уларнинг ҳолига ачиниб, яхши ният билан ҳаракат қиляш бундай ўй суришлардан чалғитгандир. Энди бу кун тартибидаги кўндаланг масала кун сайин улканлашар, барча йўллар болаларга ўгай она топиш маъносида бирлашарди. Ўгай она... Бу номни бугунгичалик ҳақикий маънода тушунмаган эди. Бошга тушмагунча билмас деидилар. Пешонадаги яра билан девордаги ковакнинг қандай фарқи бор? Одилбек неча бор хотини ўлиб уйланганларни эшитган.Аммо ўша уйланганларнинг ўз болаларига бугун англаганидек, ўгай она олиб келтшни тушунмаганди.Ҳозир ўгай онани бир олов сифатида қабул қиларди:етимларнинг овқатини пишириш ёки иситиш ўрнига ёқиб юборадиган олов.Ёҳуд у бир шамол-гўдакларга ором бериш ўрнига а уларни жунжиктириб, юз- кузларини чанг-тўзон билан тўлдиргучи шамол...
Болалар бошига шундай она келиши эҳтимоли бор. Бундай эҳтимол катта. Бутун ихтиёр кўлдан кетиши мумкин. Шу ўй Одилбекни эговларди. Она ҳасратида юраклари доғланган гўдакларга қараши билан ўзини уларга зулм фармонини имзолаган ҳаким ўрнида кўрарди.
Ҳамма ўгай инсонлар ҳам болаларга зулм қилишдан завқ олмаса керак деб ўзини овутишни истайди. Мингтадан битта бўлса ҳам яхшиси учраб, болаларнинг чеҳраси очилиб қолар дея умид қилади.Охири:”Нега бекорчи ҳаёл,беҳуда ўй сураман. Яхши ўгай она менинг болаларимни кутиб турибдими?» — деб яна ғуссаси ортади.
Тўйга бир ҳафта қолди. Чигал ўйлар қуршовида кун сайин Одилбекнингумидиузилиб борди. Уйланишни истаганига пушаймон бўлди. Тўйга тайёргарлик кўрилмаган, сўз бермаган бўлсайди, шу кўйи бўйдоқ ўтишга рози эди. Оҳ, қарши тарафдан қайтиш таклифи келсайди ўй зарарини тўлаб, барча алоқани тўхтатган бўлурди. Аксига олиб, утарафдан бундай садо йўқ эди.
Кунлар шундай ў лар билан ўтди. Хотинининг бир йил аввал вафот этгани сабаби билан чолғули-солғули тўй қилмоқчи эмас. Фақат келин келган оқшом дўстлари билан бир таом еб, ўтириш қилмоқчи — мавлуд, маснавий ўқитмоқчи. Қиз тарафга ҳам бу таклиф маъқул бўлди. Бир кеча аввал... Эртасига келин келиши керак.Тўғрироғи, балки очиқроғини айтиш керак бўлса, болаларнинг ҳаётида онасизлик даври тугаб, ўгай она даври бошланади. Бу кеча тўйиб- тўйиб яхши кўриб қоладиган кечасидир. Бозордан келтирган бир халтачани узатаркан.
— Нима олиб келдингиз менга, ота? — деган болаларига ичи зирқираб қаради. Энди бундай нарсаларни фақат ўгай она розилиги билан келтиришини ўйлаб кўнгли бузилди. Гўё айрилмоқ учун хайрлашаётгандай уларнинг гул юзларидан ҳидлаб-ҳидлаб ўпди. Халтачаларни очди. Писта, қандлар, ўйинчоқлар... қандларни едирди. Ўйинчоқларни берди.
— Қани, болаларим булар билан ўйнанг, мен намозимни ўқийин! —деди. Намоздан сўнг сув иситди, ювинтирди, сочларини таради, уст-бошини кийдирди. Кечгача уларни ўйнатди, Уйқулари келиши билаи ухлатдк. Ўзи ҳам ёнларига аузалди. Етимларини ҳидлаб-ҳидлаб кўзларини юмди. Ухлади... Тун ярмида даҳшат ичра уйғондн. Қаради. Болалари пиш-пиш ухлашмоқда. Кўргани туш эканига шукр этди.
Тушида Ҳусайин очқоганмиш, ўгай онасидан овқат сўраганмиш, у эса:
— Ҳозир овқатланадиган вақт эмас!.. — дермиш ва овқат бермаганмиш. Бироздан кейин болатакрор сўраса:
— Заққум е.Ҳаммамиз очмиз. Кутсанг, ўласанми?! —деб озор берармиш. Бу сўз Ҳусайиндан зиёд Одилбекка ёмон таъсир қилиб:
— Хоним, болаку бу, бироз овқат берсангиз бўлмайдими деса:
— Унинг тарбияси менга оид экан, ишимни қийинлаштириш не ҳожат? Оғзига икки уриш ўрнига овқат тутиш керакми? Бугун индамасанг, эртага бошимга чиқади.Нимаси бола бунинг? Кўрмайсанми, ҳар нарсага ақли етади деб Ҳусайинга шундай бир ғазабли қараш қилганмишки...
Одилбек бу туш эртага ҳақиқатга айланажагини ўйлаб ўртанди. Пешонасини силаркан кўркувдан совуқ тер пайдо бўлганини сезди. Бу терлар туш таъсири ва виждон мухосабасига оид эди.
Ву орада Одила уйқу аралаш қўлларини узатгандай бўлди:
— Она, сув... — деди. Одилбек туриб, сув келтирди. Лекин қизи яна яхшигина ухларди. Уйғотмоққа кўзи қиймади. Пиёлани кўл етадиган жойга кўйди, уйғониб, сув ичгиси келиши мумкин. Болалари ёнига узалди. Бир пас болаларининг нафас олишини тинглаб ётди, ҳатто Одиланинг сув сўрашини кутди ва секин-секин уйкуга кетганини билмай қолди.
Вомдодни ўқигач, ётмади. Болаларининг уйғонишини кутди. Овқатларини ҳозирлади. Уйғонгилари келмасди, Уйғонмасликка хақлари бор, бундай роҳат яна қачон насиб ким билсин.. ўйлади Одилбек. Яна қутмоқчийди... Қариндошлари келиб қолишлари керак. Нима бўлганда ҳам тўй, бир йил орзиқиб кутилган она (!) уйга роҳат, ҳузур келтирмоқ учун ташриф этади.
* * *


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3