(2-qism)
Исмоил буларни айтиб йиғлади, Фотимани ҳам йиғлатди.Тўшагида шуларни ўйлаб ухлаёлмаган Фотима гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдарилар, ўртанар эди.
Икки ой ўтди. Байрам келди. Одатга мувофиқ болалар эшикмаешик юриб, кўл ўпардилар. Исмоилҳам байрам куни отасининг кўлини ўпди. Отаси ҳам уни бағрига олди, кучоқлади, юзларидан ўпди. Байрамда чўнтагига тушган бешўн куруш ва кийган янги либослари ўз йўлига, Исмоилни қувонтирган — ота қучоғида беш дақиқа ўтириш, ота чеҳрасини очиқ кўриб,ширин сўз эшитиш эди. Ҳатто ўгай онаси уни суйиб, қучоқлаб ўпди. Байрам қандай гўзал, қандай тотли! Ҳар кун байрам бўлсайди, деб ўйладн. Аввал буни дўстларига англатишни ўйлади. Отам мени суйди демоқчи бўлди. Кейин бу фикридан воз кечди. Уйдан чиқиб тўғри Фотима опасининг эшигига юрди. Нима учун? Уни тушунган ёлғиз у бўлди, кўзёшини у сидирди, ҳар недан ортик, муҳтож бўлгани — шафқатни, меҳрни ундан кўрди. Қай вақт калтакланса, Фотима опа ҳамдард бўлди. Кўнгли тасалли топди. Шунинг Учун Исмоил энг аввал унинг уйига йўл олди.
Eшик Исмоил қўл узатмасдан аввал очилди, очиқ чеҳра Фотима опа уни таклиф этди. Келишини деразадан кўрди. — Опа... — дея унга талпинди. — Кирмайсанми? Қочадиганга ўхшаб турибсан. Шундайми? Дунёда сени ёлғиз ташлаб кўймайман.
Исмонлнингўзи ҳам киришни, беш дақиқа опасининг ёнида ўтиришни жудаям истарди. Аммо унинг вайрон кўнглидан, тушунармикан, истамай қолмасмикан дега ҳадиклар ўтди. У кечираётган ҳаёт — меҳрга муҳтожли ҳеч ким томонидан севилмаслик ҳиссини кўнглига синг дириб юборган бўлиб, Фотима опаси ёнида ўтириш унга юк, малол келиши мумкинлигини ўйламоқда эди. Юқори чиқди. Қўллар ўпилди, дуолар қилинди, — Бугун отам мени суйди, опа. Бағрига олиб эркалади
— Бу — табиий, Исмоил, у — сенинг отанг. Албатта шундай қилади. — Ҳар кун бундай эмаску...
— Энди шундай бўлади, иншоолоҳ.
— Исмоил узатилган қандлардан бир дона олди. — Яна ол, Исмоил
— Етади, опа. Бўлади. Раҳмат.
— Йўқ, бўлмайди, мана буни мен учун ол. Мени яхши кўрсанг, ол. Исмоил яна бир дона олди. У ниманидир айтмоқчи эди. Бошини сал эгди: — Опа, сизга бир гап айтайми? — Айт, Исмоил.
— Кечқурун отам мени мозорга олиб борди. Менга онамнинг қабрини кўрсатди. «Қара, ўғлим, бу ерда онанг ётибди. Ўқи!» — деди. — Ўқидингми?!
— «Фотиҳа» ўқидим, опа, «Алҳам»ни. Аммо, роса йиғладим.
У Фотимага бу гапларни айта туриб кўзларига келган ёш томчиларини тўхтатолмади. Кетмоқчи бўлиб, ўрнидан турди. Фотима дарҳол қўлларидан тутди.
— Қаёққа борасан, Исмоил? Менинг билан шунчагина ўтирасанми? Одам опасининг ёнидан ҳам шунча тез кетадими?
Исмоил Фотима опасининг кўнглини кўтариш учун яна қайтиб ўтирди. Сал фурсат ўтгач: — Энди кетай, опа, — деб қўзғалди. — Майли, бор. Аммо яна кел, кутаман. Исмоил чиқди. Сўнг қаёққа кетганини ҳеч ким билмайди. У анча вақт маҳаллада кўринмади. Агар гўрков ўша куни жойида бўлганида, олтиетти ёшлардаги бир боланинг эшикдан кириб, шошапиша қабристон оралаб кетганини кўрган бўларди. Бу бола ўша тунда зиёрат қилгани келиб, онасининг қабрини билиб олган Исмоил эди. Ундан бошқа бола бунга қодир эмасди. У дунёда шу бир уюм тупрокдагидек афтни ҳеч ердан, ҳатто отасидан ҳам тополмагани ва шунинг учунмикан отаси билан ўзи ўртасида бегоналик пайдо бўлганидан бу ерга келди. Чопиб келди. Ҳар ким кўнгилхушлик учун шошган байрам айёмида тўйиб-тўйиб йиғламоқ, йиллар кўнглига чўктирган дардларининг бир қисмини енгиллатмоқ учун келганди Исмоил...
Байрам ўн беш кеча-кундуз бўлди. Ўгай онанинг Исмоил тўғрисида берган маълумоти отани ўйлантириб кўйди. Унинг айтишича, Исмоил тезтез қаёқларгадир кетар, ярим соат, бир соатгача ҳеч ким уни кўрмасмиш. Ўзидан сўралса:
— Ўйнадим, — деб кўя қолар, бошқа жавоб олинмасди.
Янги хотиннинг раъйига қараб бугунгача ўз ўғлига ўгай ота қаторида бўлмоқдан бошқа нарса кўлидан келмаган отани ўй босди. Бола қаёққа кетиши мумкин?
Бошқа маҳаллаларга ўйнагани бориб, у ерда болалардан таёқ еб қайтгани эсига тушди. Эзилди. Исмоил ўзи учун муглақо хузурсиз бу уйдан узоқлашиши табиий эмасми?! Иккинчи маротаба уйланганидан кейин ота сифатида ўғли учун ҳеч нарса қилмади. Ота буни илк бора бугун хис этди ва ўз қилмишларининг кечирилмас гуноҳ эканлигини англагандай бўлди. Уни ичидан қайнаб чиқаётган бир нидо эзарди: виждонли бир ўгай ота Исмоилга сендан кўра яхшироқ муомала қилар, меҳрлироқ бўларди. Турди. Ташқарига чикди. Кўзёшларини сидирмоқдан бошқа бир чора тополмаётганди.
Иккн кун ўтди. Ҳаво анча илиб қолди. Дўконларнинг эшиклари очилди. Кўкракларни тўлдириб- тўлдириб баҳор хавосини оладиган завқли дамлар бошланди. Бир дўстиникида меҳмондорчиликда ўтириб, чойнинг охирги ютумини ҳўпларкан кўзлари бирдан катта-катта очилиб кетди. У кўчада югуриб кетаётган Исмоилни кўриб қолди. Мезбон билан хайр хўшлашишга ҳам сабри чидамасдан Исмоилнинг ортидан тушди. Исмоил орқасига қарай демасди. Беш дақиқалардан сўнг қабристон эшигидан аввал олти ёшлардаги бола, ундан кейин бир киши кирдилар. Унинг қайдалиги энди маълум эди. Аввал мозорчига учради. Мозорчи бу бола бир икки ҳафтадирки, қабристонга серқатнов бўлиб қолганини, шошапиша, ҳатто югуриб келиши ва бироздан сўнг қайтишини айтди.
Мозор бошларида ҳеч ким кўзга ташланмасди. Ота ажабланган кўйи Исмоилни ахтара бошлади. Ўғли ҳадеб кўзга ташланавермагач, Фотиҳа ўқиб кетишучун марҳума хотинининг қабри томон йўналди. Ўн одимча масофа қолган эдиямки, мозорнинг нариги тарафидаги ғалати бутага кўзи тушди. Бутага яқинлашиб, шохни кўтариш учун эгилиши билан ҳайратдан донг қотди. Кўзлари косасидан чиқкудай бўлиб, бир ҳамлада бута шохини четга тортди. Бута тагида Исмоилнинг заиф вужуди кўринди. Чуқурлиги бир қаричча келадиган, ётганда Исмоилнинг бўйига мос бир жой қазилган. Исмоил шу чуқурда ози мозорга тегар даражада ётибди, юзига бўз парчаси ёпилган. Устидан бута олинишини сезар-сезмас Исмоил ётган жойидан ирғиб турди. Қаршисида отасини сўрди. Сакраб тураркан биринчи қилган иши юзидаги бўз тарчасини чўнтагига солмоқ бўлди. Ҳар иккиси кутилмаган бу учрашув ҳаяжони ичра қўрқув ва ҳайрат аралаш бир-бирига тикилиб қолдилар.
Исмоил оёқ товушларини эшитган, бироқ зиёратчи уни сезмасдан ўтиб кетишига ишониб, жим ётган эди. Кўрдики қаршисида отаси турибди. Шу онда тупроққа айланган онаси ва етимлик жамики озорларини чекишига сабаб бўлган отаси орасида эди у. Қочиш керакмикан? Нима қилса экан? Исмоил ҳозир бу саволларга жавоб бера оладиган ҳолатда эмасди. — Бу ерда нима қиляпсан, ўғлим? — Онамнинг кучоғида ётибман. — Шундай ҳам бўладими, болам? Онангўлганига неча шил бўлди?! Ахир у тупроққа айланиб кетганку
— Майли. Мен унннг тупроғини ҳам яхши кўраман. Энди бу ер менинг уйим, — деди у қўли билан қазилган койга ишора қилиб.
Ота бошқа чидаёлмади, Онасининг тупроғидан бошқа ўкинадиган ери ва кимсаси қолмаганини англаган боласини бағрига босиб хўнг-ҳўнг йиғлай бошлади. Бир муддат шундай йиғлагач:
— Юр, ўғлим, кетамиз, — деб кўлидан тутди ва у ердан чиқдилар. Ўн-ўн беш қадам ташлагач бир нима эсига тушиб сўради:
— Юзингта ёпиб олганинг нимайди, ўғлим?
— Исмоил киссасидан бўз парчасини чиқарди: Онамнинг кўйлагидан узиб олдим. Бунда унинг ҳиди бор Туш, Қуёш ҳарорати кучайганида қабристондан нақадар гуноҳкор ва бемеҳрлигини англаган ота ҳамда унииг ота меҳридан махрум бўлгани учун она хокини юзга суртиб, она тупроғига бош урушдан бошқа чораси қолмаган толесиз ўғли чиқишмоқда.
Тунда, Исмоил уйқуга кетгач, бу ҳодисаларни бир-бир англатган ота хотинига мурожаат қилди: — Бир нарсага ақлим етмаяпти. Исмоил онаси ўлганда уни танийдиган ҳолда эмасди. Унинг кўйлаги қаёқдан билди? Санихахоним жавоб берди: — Кеча уйни йиғиштираётганда эски кийимларни тахлаётиб унга онасининг кўйлагини кўрсатгандим. У олиб уни кўлига олди, кўзлари ёшланди. Мен ортиқча аҳамият бермасдан кўйлакни унинг кўлидан олиб кўйдим.
У тахмонни титкилаб ўша кўйлакни топди. Бу кўйлакнинг нақ кўксидан бир парча қирқиб олинган эди.
Ўша кундан эътиборан Исмоилнинг уйдаги аҳволи озгина енгиллашди. Энди Исмоил баъзида бир тиззасига Салмани олган отасининг кучоғида ўтириш завқини тотар бу ҳолдан Санихахонимнинг қовоғи ҳам аввалгадай уюлмасди.
Eнди Исмоил ҳам очиқ чеҳра билан юра бошлади.Аваллари оқшомда уйга қайтган отасини боши ҳам ҳолда кутиб олган Исмоил энди отаси келиши билан югуриб борадиган ва унинг кўлидан ушлаб уйга ёнма-ён кирадиган бўлди. Унинг ҳаётида кўзга кўринарли ўзгаришлар бўлнанини билган кўшниларнинг ҳам виждонлари энди хотиржам эди. Аввало Фотима... Ота- ўғил кўл ушлашиб уйга киришаркан, баъзан унинг ҳам кўзларидан қайноқ томчилар мехр ва шафқат тўла кўксига энарди.
* * *
Фотима бу йил ўн тўққизга қадам кўйди. Бу ёшга пок, виждони олдида уялмайдиган бир ҳолда кирди. Қуръон ўқимоқни отасидан, намоз ўқимоқни ота-онасидан,тарбия ва одобни улар билан биргаликда ўз вижодонидан ўрганди. Ҳар жихатдан аёл деган номга муносиб бўлди.
Отасидан етарлича диний маълумот олди. Аллоҳ ҳар нарсани кўргувчи, эшитгувчи, билгувчи эканини, яхшиёмон қилган ишлари ҳусусида унинг ҳузурида бир кун хисоб беражаги, бу ишларни чап ва ўнг елкасидаги икки котиб фаришта ёзиб боражагини билиши билан кўзлари ёшланди. Шу кундан бошини ўради, кўпчилик орасида ўзини қандай одобли тутса, ёлғиз қолганда ҳам шунга қаттиқ амал қилди.
Аёллар тўпланишгач, бемалол очиқ-сочиқ ўтираверадилар. Ҳатто Фотима яхши танийдиган адабли, тарбияли бир нечта хотинлар ҳам шундай иш тутишди. Дугоналари, уни ҳам бошини очиб, рўмолнни ечиб ўтиришга қисташарди. У қабул қилмасди.
— Бу ерда ҳеч ким йўқ-ку, Фотима, ким кўриб ўтирибди?! Бунча талабчан бўлмасанг?! — Аллоҳ кўради, — деб жавоб берарди Фотима.
— Хўп, сен ўраганинг билан сочингни Аллоҳ кўрмайдими? — дея эътироз этди дугонаси. — Табиийки, кўради.
— Унда нечун бу таассуб, мутаассиблик?! Нимадан бунча сақланасан, Фотима?!
— Истайманки, Аллоҳ мени уялишимга сабаб бўлган ҳолатда кўрмасин. Ўзи амр этган, рози бўладиган қиёфада кўрсин. Ҳеч қандай эътирозга ўрин қолмади. Фотима ёдланган қоидаларни шунчаки гапирмади, балки шу қадар саммий жавоб бердики, очилган тиззалар ва бошлар дарҳол ёпилди, бу сўзлар виждонларга қадар етди, қалблар титратиб юборди. Шу кундан сўнг Фотимага бундай так лиф билан мурожаат қилишга ҳеч ким ботинмади. Ҳатто уни зиёрат қилгани келишган дугоналари бошқа жойлардагидай ва аввалгидай эмас, тартибли ва назокатли бўлган ҳолда ўтирадиган бўлдилар.
Болаликдан хотирасида қолган бир воқеа бор: бир кун боққа боришди. Олти ёшга кириб- кирмаган Фотима боғдан у ёқ бу ёққа югураётиб бир олма топиб олди ва «она сенга олма келтирдим “деди севиниб, сўнг токлар орасига кириб кетди. Ён қўшнининг боғидан бир бош чиройли узум уларнинг боғига осилиб турарди. Энди узаман деб турганида отасининг овози дарҳол кўл тортишга маж этди:
— Фотима,узма қизим! Бу узум бизга ҳаром!
Унинг жажжи шуурида узум қора бўлганлиги учун ҳаром деган фикр қолди. Орадан йиллар ўтди, лекин Фотима бир дона ҳам қора узум емади. Узумнинг қоралиги учун эмас, бировнинг моли бўлгани учун ҳаром эканини йиллар ўтиб билгач ҳам оқ ва қора узум кўйилса, унинг кўллари беихтиёр оқга узалаверарди...
Бу йил ўн тўққизга кираётган Фотима кичиклигидан шундай ўсди. Қалбидаги Аллоҳдан қўрқиш, одоб ва тарбия ҳисси виждонидаги иффат туйғуси, инсоний нозткликлар... Ёхуд суҳбатлари, уялишлари, ҳаракатларию муомаласи...Уни ўзидан катта-кичик, барча аёлларга ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин. Чунки Фотима ўзини, сўзлари ва ҳаракатларини назорат қилишга қодир қиз бўлиб етганди.
Фотима бўй етган қизлар каби атрофдан сўрала бошланди. Сўраганлар орасида бой- бадавлатлар, фақиру ўртаҳоллар бор. Булардан ҳар бири бир баҳона билан этиларди. Фотима турмушга чиқиши керак бўлган олам дини бутун бир мусулмой, пок, гўзал ахлоқли, инсоний фазилатлар билан зийнатланган инсон бўлиши керак. Бой ёки фақир бўлиши унинг учун айтарли аҳамиятга эга эмас. Маҳалласида бой деб танилган ва замона зайли билан фақирлашган кишилар бор. Бир замонлар кунлик овқатини зўрға топиб, эртанги қуни учун кўлида ҳеч вақо бўлмаган,лекин серғайратлиги туфайли бошқаларга ёрдам берадиан даражада бойиб кетган одамларни ҳам билади. Шу туфайли Фотима мол-мулк каби бугун келиб, эрта кетадиган нарсаларга аҳамият бермасди.
Бир куни уни икки болали бева эркакка сўраб келиши. Хотини бир йил бурун вафот этган бу одамнинг болалари паришон бир ҳолда қолганди. Бувиси,яъни мархум хотиннинг онаси бу паришонликни бироз бўлсада камайтириш учун анча уринди, лекин ўзи ҳам хасталаниб қолди. Шундан сўнг Одилбек болаларининг ахволини бироз бўлсада яхшилаш умидида иккинчи бор уйланишга истар-истамас рози бўлди.
Одилбек намозхон, хушфеъл, хушбичим, файзли бир инон эди. У ҳақда эшитилган қисқа маълумот — шу. Фотиманинг онаси бундай турмушга рози бўлмайдиганга ўхшарди. Икки етимга қараш осон бўптими?! Уни муамолар камроқ,ҳар жиҳатдан тўкин оилага узатмоқчи эди. У тўғрида қизи билан маслаҳатлашди:
— У одам яхшиликка яхши эмиш, аммо икки етимн ор, қизим, нима қиласан? — Уларга фарзандимдай қарайман, она бўлиб тарбиялайман.
Она бўлиб қараш осонми, қизим? Саниҳа нима қилди? Исмоил еган таёқларни кўрмаяпсанми? Бола шунча зулм кўряпти, Саниҳа шунча гуноҳ орттиряпти.
Хўш, Саниҳахоним оналик қилдими, буни истадими,бунга тиришдими? Келганининг учинчи куниёқ Исмоил уйдан йиғлаб чиқмаганмиди? Қачон Исмоил Салмадай гўзал, тоза либослар кийди? Қачон Салма билан тенг кўрилди? Салмага қарашдан ортиб, бирор марта дўстлари билан ўйнадими? Аминманки, у уйда Салма Саниҳахонимнинг боласи, Исмоил эса унинг хизматкоридай кўрилади. Ҳатто хизматкорга ҳам бундай муомала қилмайдиларку.
— Қизим, бир нарса менга маълумки, етимнинг қаҳри қаттиқ бўлади. Қанча уринма, ўзингни уларга она сифатида тан олдиролмайсан. Сенга бир нарса айтайми? Етимғесирсиз, қайнонасиз, боласиз оилага келин бўлишинг керак. Нега ўзингни захматга урасан,ел қилмаганни қиласан? — Ҳўш, унда бу болалар нима бўлади, она? Биронта ўзини билмайдиган келиб ҳар хил зулмлар ўтказса, бечора болаларнинг ҲОАИ не кечади, уларнинг айби нима, она?
— Сенга нима, Фотима? Бировнинг боласи бўлса, ўйлаган нарсангни қара. Қанча чидайсан, бир ҳафта, бир ой сабр қилдинг, хўш, охири нима билан тугайди? Бир кун келиб бошқача ўйлаб қоласан. Пушаймон бўласан, ҳаётинг сўнгигача уларнинг дардига ўралашиб ўзини жабр қиласан, ё Санихага ўхшаб, оғизларига уриб, ташқарига қувиб, ҳайдайсан. Бундан бошқа йўл борми?
— Бор, она. Уларни ўз фарзандимдай ўстириб, савоб олиш бор. Ўз боласини парвариш қилиш ҳайвоннинг ҳам қўлидан келади. Инсон бир поғона устун бўлиши керакмасми? Инсоннинг хайвовдан устунлиги ғариб етимни боласидай бағрига боса олишида эмасми? Зулмнинг ҳар қандай тури ҳам ёмон, аммо етимга қилингам зулм, золимни, яъни зулм қилгувчи инсонни ҳайвондан пастроқ тушириб кўйса керак. давоми бор...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5