(1-qism)
Ahmad Lutfiyning ushnu asarini o'qib rostini aytsam bir necha marta ko'zimga yosh keldi. Bu asarni o'qib oilangiz, ota-onangiz, qarindoshlaringizga yana ham mehr oqibat tuyg'ulari kuchayadi degan umidda ushbu asarni guruhga kirityapman. Asar juda katta bo'lgani uchun uni bir necha qismga bo'ldik. O'qib ketgan vaqtingizga achinmaysiz.
Қуёшни баҳорнинг боши ва кузнинг адоғида ҳар қачонгидан кўра қаттиқроқ, кўпроқ суюшимизни таъкидлашга ҳожат бўлмаса керак. Одамлар илк баҳор куёшини аскарликдан қайтган ўғлини ёки ғурбатга узатилган, яъни узоққа келин бўлиб тушган қизини кутиб олган отаона каби қаршилайдилар. Кузги қуёш эса бамисоли байрам таътилида келган меҳмон — лоақал яна бир кунга қолиши исталган суюкли фарзанд... У булутлар бағридан боқиши билан боғчаларга, супаларга, айвонларга, деразалар тубига кўрпачалар солинади, суҳбатлар курилиб, тикиш-бичиш сингари қўл юмушларига киришилади.
Апрелнинг бошларида, икки қавватли уй деразаси олдида ўтириб ҳам ип юмалоқлаган, ҳамда тўр парда узра тушаётган оқшомни кузатаётган икки аёл аслида кўпдан орзиқиб кутганлари — қуёш нурлари боис шу ерда ўтирардилар.
Ташқарида болалар тўп ўйнамоқда. Ўйинда енгилмаслик учунми, ёки ҳали исиб улгурмаган баҳор ҳавосида жунжикмаслик учунми ўртадаги тўп ортидан югуришмоқдалар. Девор тубида эса икки болакай уларни томоша қилиб туришибди. Бири совқотганидан кўлларини қўлтиқларига суқиб олган, қаровсизлиги кўринишиданоқ билиниб турган олти ёшлардаги заифгина ўғил бола. Иккинчиси гўзал либослар кийғизилган, тоза қиёфали, уч ёшларга кираркирмас қизалоқ. Танимаганлар каттасини кичигининг уйида хизмат қиладиган аёлнинг ўғли деб ўйлашлари мумкин ва шундай гумон қилишга ҳақлидирлар. Чунки, бундай тахмин қилиб, ҳукм чиқаришга исталганча аломатлар бор, аммо бошқача ўйлашга асос бўладиган далил мавжуд эмас.
Аслида бу икки бола — қариндошлар. Қариндошликлари икки ҳолатда акс этади: бири шу онда ёнмаён туришлари, иккинчиси бир уйда ётиб туришлари. Уларнинг шу иккисидан бошқа барча нарсалари фарқлидир. Ебичишлари, кийинишлари ва уларга қилинадиган муомала қариндош эмасликларига далолат бўла олади. Бирини «бир донам, ягонам, дилпорам, дилбандим» деб суйишса, иккинчисини «йўқол, башаранг қурсин» дея қувишса, бирига ҳар соат жоним, кўнглинг не тусайди» деб мурожаат этилсаю, бошқаси очқаганини айтса, «очқамай ўл, заҳар е, заққум ют» деб жавоб эшитса, бирини бағрига босаркан, бошқасини кўкрагидан итарса, албатта, бу ҳодисалар, уларнинг қариндош эканига далил саналмайди,
Олти ёшлардаги ўғил бола бундан уч йил аввал — уч ёшларида етим қолиб, ўгай она кўлида шу ҳолга тушди: бир бола кўтара олиши мушкул бўлган қаҳру қийинчиликларни, ҳаёт аччиқликларини тотди, таёқ еди. Кўрганкечирганлари ичида тамоман унутгани — она меҳри, она шафқати... Унинг учун ана шу уч йил уч аср қадар узоқ кечди. Шу уч йил ичида лоақал бирор марта тасодифан бўлсаҳам «жон болам» деган сўзни, афсуски, эшитмади. Унинг қулоқлари бундай яхши сўзларга ташна, қалби эса зор бўлди. Бу боланинг вазифаси кичигига қараш, уни овунтириш, ўйнатиш, бешигини тебратиш ва Саниҳахоним кўрсатган ишларни бажарипвдан иборат.
Ҳозир бу икки қариндош тўп ўйнаётганларни томоша қилишмоқда. Тўғрироғи, каттаси томоша қилаётган кичигига кўзқулоқ. Ўйинни рўпарадан кўриш қулай туюлди. Синглисини қарши тарафга оҳиста етаклай бошлади. Кўзи болалар ўйнаётган тўпда, аксига олиб тўп синглисига келиб тешши мумкин. У фақат шунинг учун диққатини тўпга қаратган, ўйинни эса томоша қилмоқчи эмас. Узи ўйнамагач, томошадан не фойда?
Бу эҳтиёт синглисини яхши кўргани учунми? Йўқ. Чунки бири ҳар жиҳатдан севгига, иккинчиси нафратга дучор бўлган қариндошларнинг бир-бирини яхши кўриши дарёнинг тепага оқишидай гап. Унда бу ҳаракатнинг сабаби нимада? Бу бола ўзи яхши кўрмаган қариндошини нечун бу қадар жидду жақд билан қўриқлайди? Жавоб оддий: калтак ейишдан қўрқиш... Ҳа, шу қўркув бўлмаса, таёқемасаеди... Бой болалари еган шоколаддан кўпроқ таёқлар... ўрнига меҳр- шафқат, мурувват кўрса эди, балки қариндошини бундан кўпроқ авайларди. Жони ачиб, яхши кўриб, ўзи истаб қарарди. Шафқат ва марҳамат юлдузлар қадар узоқ экан, у ўзига юкланган юмушларни кўнгилдан, меҳр билан адо этолмас эди.
Йўл ўртасига келганда қизалоқнинг оёғи қайрилиб, йиқилиб тушди. Бола уни дарҳол турғаздию, фарёдини тўхтатолмади. У қизалоқни кучиб четга етаклади, кийимларини қоқа бошлади. Қизча йиғидан тинмасди. Қарши томондан очилган эшикдан бир аёлнинг боши кўринди. Атрофга аланглади, болаларни кўрди. Йўлда эркак йўқлигини билгач, тезроқ юрди: — Разил, яна болани йиғлатдинг, ҳозир сенга кўрсатиб қўяман! Юқоридан очилган деразадан ёш қиз овоз берди:
— Санихаҳола, Исмоилнинг айби йўқ. Болаўзи йиқилди. Ўз кўзим билан кўрдим. Саниҳахоним, унинг бу аралашувидан мамнун эмаслигини таъкидлаган оҳангда жавоб берди: — Яхши қараса йиқилармиди, синглим? Кўр бўлгур, ҳеч қарамайди гўдакка. Сўнг болаларга ўгирилди. Юқорқдаги қиз:
— Аллоҳ ҳаққи, у айбдор эмас! — дея бакирди. Лекин Саниҳахоннм қулоқ солмади, каттасини бирикки шапалоқлагач, кичигини қучоғига олди:
— Кел қўзичоғим, ягонам! Сўнг Исмоилга ўгирилди: Уялтирма, икки тарсаки нима деган гап? Нақ оёғимнинг остигаолиб тепкилардимку.... —дея ўдағайлаб, боласини етаклаб уйи томонга йўл олди.
Исмоилнинг ноҳақ жазоланиши ўйнаётган болаларга текин томоша бўлди. Икки дақиқа давом этган бу шафқатсиз воқеа уларни тинчлантирди, ҳатто дам олдилар.
Исмоил йиғлар экан, улар яна ўйинларига берилиб кетдилар. Бу орада ён томондаги эшик очилиб, ҳалиги бақирган қиз чиқди ва Исмоилни чақирди: — Исмоил! Исмоил! Исмоил қайрилиб қаради. — Буёққа кел!
Борди. Қиз уни ичкарига таклиф этаркан:
— Ол, мана буларни, е! Мана бунга эса кўнглинг истаган нарсани сотиб ол, —дея қўлидаги қандларни унга узатди. Бошқа кўлида эса эллик қуруш бор эди. — Керакмас, Фотима опа.
— Олмасанг хафа бўламан, опа демайсан.
Исмоил ҳиқиллашини босолмади. «Булар нимага ҳам ярарди, ҳеч қандай фойдаси йўқ», дегандай олди. Чўнтагига солди.
— Кел юзингни яхшилаб юв, Исмоил, —деб Фотима зинада турган сурахи (графин)га узалди, Исмоил ҳиққиллаб:
— Опа, ўзим юваман, овора бўлманг.
— Мен куйиб турсам, яхшироқ ювасан. Қулоқсиз бўлма! Исмоил юзини ювди. Фотима сочиқ келтириб боланинг юзини артди ва ўпиб кўйди.
— Бир нарса керак бўлса, ёнимга кел, майлими, Исмоил.
Исмоил унинг кўзларига қаради. Эзилиб қаради. Кўзлари яна ёшланди.
— Менинг ҳам сиздай опам бўлсайди?!—деб чўнтагидан чиқарган кир рўмолчани кўзларига олиб борди.
— Мен сенинг опанг эмасманми, Исмоил?! Доим ёнимга келиб тур. — Қандай келаман? Бу ерга кирганимни кўрса, ўлдиради мени. Ташқарига йўналиб, ўз эшикларига бир қараб қўйдида, девор тагига ияги билан қўлларига таянганча чўнқайиб ўтирди ва йиғлай бошлади.
Саниҳахоним Исмоил еган таёқлар жаннатдан чиққан дейди. Орасира шундай дейишдан Исмоилни уриб завқлангани каби завқ олади. Жаннатдан чиққан нарса фақат таёқми? Ёхуд таёқнинг жаҳаннамдан чиққан тури йўқми? Модомики, жаннатдан чиққан экан, нечун Салма билан бирга тотмайди бу таёқни?! Исмоил кичик боши билан буларни тушунгандай бўлар, йиғлар, фақат тузукроқ, тўғрироқ жавоб тополмасди. Топгандан не фойда? Таёқ жаннатдан чиққанми ёки дўзахданми, барибир Исмоилнинг жонига азоб бераверадику, Исмоил шундай хаёллар билан банд бир пайтда юқорида икки аёл ўртасида шундай суҳбат кечарди: — Пастда нима қилиб юрувдинг, Фотима? — Исмоилнинг кўнглини кўтардим, она. — Бировнинг боласи бўлса, сенга нима, қизим? Онасини биласанку, димоғидан қурт ёғади. Нега аралашасан демайдими?..
— Десин, она, деб кўрсин?! Зулм эмасми гўдаккинага?! Онаси бўлмаса, шунча эзиш керакми? Аслида онасизлигини билдирмаслиги зарурку... бунинг ўрнига бундай иш тутса, жон чидайдими?
— Бу инсонлик эмас, аммо на чора, нима ҳам қилардинг?! Кимга дод дейсан, кимга тушунтирасан, қизим?! Ҳамма ерда
шундай. Қайси ўгай она етим болаларни бағрига олибди?! Ўз боласидай кўрибди? Ўгайлик қилмаган ўгай она борми? Қани бундай фазилатлар, қизим?
— Менга қолса, бу болага зулм қилинмаса дейман. Ўз дарди ўзига етиб ортади. Она меҳрига муҳтож, кўнгли вайрон болага қандай муомала қилишмоқда, билмадим. Қандай инсон бундай муомала қилади, қайси ахлоқ китобида бунга ўрин бор?! Қай виждон бунга чидайди, билмадим, она, билмадим..!
Шу кеча Фотима, ухлай олмади. Кўзларини юмиши билан Исмоилни кўрар, у йиғлар, тўхтовсиз йиғларди. Бу боланинг ёлғиз айби — онасининг ўлгани, етимлиги. Аслида, унга бу ёшда парвариш, она меҳрига муҳтож ғамли юрагига, маҳзун кўнглига малҳам зарур эди. Лекин қайда малҳам?! Қани, у меҳрибон инсон?! Инсонийлик амрига кулоқ тутган борми? Мурувват, марҳамат йўлидан юргувчи қани? Қани, ўз диний бурчини ўйлаганлар?! Қаерда?!! Ахлоқий вазифасини ўтайдиганлар қайда, қаёкда, қани?!
Агар Жаноби Пайғамбаримиз туғилмасдан етим қолганлари эсланса, ҳар етимга қилинган яхшилик Аллоҳ ҳузурида ул зотга қилинган яхшилик сингари қабул қилиниши ўйланса, шундай ҳодисалар содир бўлармиди?! Аслида катта одам ҳам кўтаролмайдиган юк бечора, ёшгина гўдак елкасига қўйилган эди. Онаси вафот этгандан буён ҳаёти вайрон, кўнгли чилпарчин, дунёдан безган. Бездирувчи таёқлар, ҳақоратлар пайдарпай ёғилиб, пешма-пеш келиб турар, фақат яхши сўз, мехрмурувват, марҳамат кўли тасодифан бўлса-да, ҳали унинг дарвозасини, кўнгил эшигини очмаганди...
Ҳа, жажжигана Исмоил бу ҳолга бардош берар, истаристамас бу оғирликларни кўтарарди. Кўтармасдан нима ҳам қиларди?! Арзимас хатоси учун ҳам калтаклайдиган ўгай онауни парвариш қилармиди?! Унга ёки отасига буларни айтиб, дардига дармон топармиди?! Исмоилучун бу ишлар ғоят мушкул эди. Отаси ёнида ҳам ўгай онасидан кўп бор ҳақорат эшитган, калтак еган, аммо отаси унинг ёнини олмаган. Ақалли бирон марта ўгай онанинг қўлидан тутмаган. Йўқса, шундай бўлармиди? Лоақал оқшом уйга қайтган отасини хурсандлик билан қаршилаб, қучоғига отилмасмиди?! Қачон бунга журъат қила олган? Фотима бундай ҳолатга шоҳид бўлмаган. Аммо оқшом уйга қайтган ота қаршисида боши эгик, ўйлай-ўйлай уйга кириб кетган махзун Исмоилни кўп кўрган. Балки бир оз кейин бу камчиликлар ботар вау отасининг кўлидан тутар... Балки ҳар ким ўз айби учун ўзи жазоланар... Балки қариндоши қилган хатоси учун Исмоил жазоланмайдиган кунлар келар... Икки ҳафтача аввал унинг кўнглини кўтариб:
— Исмоил, унинг қилмишларини отангга айтмайсанми? Мени кўп уради демайсанми? —дейиши билан Исмоилнинг боши эгилди:
Отам мени яхши кўрмайдику... Кечаси тиззаларига ўтирмоқчи бўлсам, онамга қаради, қарадию, мени суриб кўйди. У Салмани келтирди: — Капкатта болангни суймасдан мана буни эркалат! Отам ҳам уни эркалатди.
Исмоил буларни айтиб йиғлади, Фотимани ҳам йиғлатди.Тўшагида шуларни ўйлаб ухлаёлмаган Фотима гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдарилар, ўртанар эди...давоми бор...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8