Биз бугун оиламиз билан истироҳат боғига чиқдик. Оиламиз деганда мен, турмуш ўртоғим ва қизимни назарда тутяпман. Ёзнинг айни қизиган палла- си. Соя-салқинда ҳордиқ чиқариш ва айниқса, қизимиз Оишани айлантириб келиш ниятидамиз. Эсаётган шаббо- данинг майин эпкинидан ҳузурланиб, турмуш ўртоғим билан Аллоҳга шукро- налар айтиб, боғни айланиб юрибмиз. Оиша эса болаларча қизиқувчанлик ва беғуборлик билан атрофимизда чопқиллаб ўйнаб юрибди.
Икки тарафида арчазор, унинг орти- да атиргуллар очилиб турган йўлакдаги ўриндиқларга бориб ўтирдик. Оиша- нинг қувончи ичига сиғмайди. Ахир да- даси дам олиш куни истироҳат боғига олиб чиқаман, деб ваъда бергани- дан буён кутар эди. Биз дадаси би- лан қизимизнинг хурсандчилигидан қувонамиз. Суҳбатимиз ҳам доимо шу қизимиз ҳақида бўлади.
Аллоҳ бизни шу қизалоқ билан сий- лаган. Уни бағримизга олганимизга 8 йил бўлди. У пайтлар у жажжигина чақалоқ эди. Уни катта қилиш, тенгдош- лари қаторига қўшиш осон бўлмади биз- га. Турмуш ўртоғим иккаламиз унга пар- вона. Бу йиллар давоми бедор тунларни айтмайсизми. Шукрки, Оиша ақлли, за- кия қиз бўлиб улғаймоқда. Бу ҳам биз- га Аллоҳнинг меҳрибонлиги деб била- миз. Биз уни Аллоҳ ва унинг Расулига муҳаббатли қилиб тарбиялашга ҳаракат қилдик.
Кечалари пайғамбар алайҳимус- саломлар ҳақида ҳикояларни ўқиймиз. Ўқиганларимизни мағзини чақиб, маъно- сини англашга ўргатаман. Оиша бизни заковати ила тобора хурсанд қиларди. Китоб ўқиш фойдали экани, мутолаа инсон ақлини ошириши, дунёқарашини кенгайтириши ҳақида унга тинмай уқтирардим. Тўғри, ҳали ёш гўдак эмас- ми, Оиша анча ўйинқароқ. Айниқса, қўғирчоқлар жону дили. Шу боис баъзи- да сўзимни олар, баъзида зериккандек кўринарди.
Бир куни турмуш ўртоғим хизмат са- фарига борадиган бўлдилар. Орадан бир кун ўтиб биздан ҳол-аҳвол сўраб қўнғироқ қилдилар. Гаплашиб бўлгач, телефон дастагини Оишага бердим. Дастакнинг нариги томонидаги умр йўлдошимнинг овози менга ҳам эшити- либ турибди: «Оиша қизим, сенга нима олиб борай?». «Дадажон, менга китоб олиб келинг». Унинг жавобидан юрагим ажиб хаприқиб кетди.
Шу кун ҳеч ёдимдан чиқмайди.
Қизим дадасидан ширинлик сўрамади, қўғирчоқ талаб қилмади, ўйинчоқ олиб беришини илтимос қилмади. Ваҳоланки, олдин сизга айт- ганимдек, қўғирчоқ ўйнаш унинг энг се- вимли машғулотларидан бири эди-да. Бу ҳам Аллоҳнинг меҳрибонлиги. У да- дасидан пайғамбарларнинг фарзандла- ри ҳақида китоб олиб келишини сўради. Қизалоқ тарбиясидаги навбатдаги ютуқдан бошим кўкка етгудек севиндим.
Баъзида одамлар, болани бунча қаттиқ тарбия қиласиз, ўз ҳолига қўйинг, деб эътироз билдиришарди. Бу шайтон- нинг овози эди. Қизалоғим ойна олдида бошига рўмол ўраганини кўриб, болалар- ча кийинтирсангиз бўлмайдими, деган гаплар ҳам бўлди. Йўқ, Оиша уларнинг фикрига қўшилмайди. У одамларнинг айтганига эмас, Аллоҳнинг буйруғи ва Расулининг кўрсатмасига амал қилишни хоҳлайдиган бўлди.
Биз ҳам унинг болалигига хиёнат қилмадик, болаларча меҳрибонлик билан тарбиялаяпмиз. Вақтида ўйинчоғини ўйнайди, вақтида уй ишла- римга қарашади, вақтида китоб ўқиймиз. Дадасининг ҳам нуридийдамизга меҳри ўзгача. Якка фарзанд эмасми, зерикиб қолганида дадаси худди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам елкасига Ҳасан-Ҳусанни ўтирғизиб ўйнатганидек, тўрт оёқлаб тойчоқ бўлиб, устига мин- дириб уй ичида такбир айтиб айланти- ради. Хонадонимиз қизалоғимизнинг шўх-шодон кулгусидан янада файзли бўлади.
Унингэнгсевимли китобларидан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва- салламнинг оналари ҳақидаги рисола- дир. Уни қайта-қайта ўқиб чиқишдан чар- чамайди. Энди эса мўминларнинг онаси бўлмиш Оиша онамиз ҳақидаги рисола- ни олиб беришимизни сўраяпти.
Биз ҳам турмуш ўртоғим билан ёш- ликдан исломий тарбия олдик, ўқидик, ўргандик. Шукрки, қизимизни ҳам шу йўлда камолотга етказяпмиз. Лекин менда ҳам, дадасида ҳам феълимиз- да бир нуқсонимиз бор. Керак пайти- да ғазабимизни, жаҳлимизни босол- май қоламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, илк қайғу вақтида қилинган сабр энг гўзал сабрдир. Ғазабимиз келган дақиқаларда уни ёдимизга олишимиз қийинроқ. Яқинларимизга ичимиздаги бор ғазабимизни сочиб бўлгачгина эслаб қоламиз.
31
Шулар ҳақида турмуш ўртоғим би- лан суҳбатлашиб ўтирибмиз. Оиша ҳам ўзи билан ўзи овора ўйнаб юриб- ди. Суҳбатимиз давомида биздан сал нарироқда ўтирган жуфтликка кўзимиз тушди. Ёши 18-20 ёшлардаги йигит ва қиз. Уларнинг ўтирган ҳолатларини кўрган одамнинг уятдан юзи қизариши аниқ. Бир-бирининг пинжига киришган. Атрофдагилар учун бу қанчалик ёқимсиз кўриниш экани хаёлларига келмас, эҳтимол. Биз ҳам уларни кўриб кайфия- тимиз бузилди. Ҳаттоки, Оиша олдимиз- дан узоқлашганини сезмай қолибмиз.
Бир пайт қарасак, у ҳалиги жуфт- ликнинг ёнига бориб олибди. Турмуш ўртоғим иккаламизнинг ўша ҳолатдаги авзойимизни кўрсангиз эди. Ҳалиги йи- гит билан қизга алланималарни гапириб турган қизимиздан анчагина жаҳлимиз чиққани рост. У бошқалар олдида аж- ралиб туришни, ўзини кўрсатишни ёқтиргани боис болаларча эркалик деб тушундик. Ёнимизга қайтганидаёқ би- ринчи қилган ишимиз ҳалиги жуфтлик- нинг олдига бориб, улар билан гаплаш- гани учун астойдил койидик.
«Нима бор сенга уларнинг олдида?», «Нега уларнинг яқинига йўладинг?» каби саволлар билан дадаси ҳам мен- га қўшилиб унга танбеҳ бера бошлади. Ҳатто болам шўрликни бир-икки сил- таб юбордим ҳам. Ахир жаҳл келган- да ақл кетади, деганлари шу-да. Оиша эса ҳадик билан бир менга, бир дадаси- га мўлтираб қаради ва маъюс нигоҳини ерга қадаб, маҳзун оҳангда деди: «Мен уларга бу ишлари гуноҳ эканлигини айт- дим».
Ё Раббий! Мен мағлуб бўлдим. Устим- дан бир челак муздек сув қуйилгандек ву- жудим жимирлаб кетди. Биз қилишимиз керак бўлган ишни Оиша бажарган. Биз катталар айтишимиз керак бўлган сўзни 8 ёшли жигарбандим айтганди. Устига устак биздан яхшигина дакки олди наси- басига. Шу мурғак кўнгилга озор берга- ним учун Аллоҳ олдида уялдим. Ўзимни кўз ёшдан аранг тийиб олдим. Дадаси ҳам карахт, бир сўз деёлмай қолди.
Аллоҳим, бизларни Ўзинг кечир- гин, мўминларнинг онаси бўлган Оиша онамиз ҳақида китоб сотиб олиб бери- шимизни интиқлик билан кутаётган шу қизалоқни Ўзинг ёрлақагин!
Одинахон Абдулваххоб кизи тайёрлади...
("Омина" журналидан олинди. )


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6