
ибодатга кирган илк
кунларимда рўй берган
эди.
Катта йўл бўйида (Тошкент-Гулистон
тош йўлида) озиқ-овқат
маҳсулотларини сотар эдим. Аллоҳим
ҳидоят бермасидан олдин Аллоҳ ҳаром
қилган нарсаларни ҳам сотардим
(Аллоҳимни ўзи кечирсин). Ибодатга
кирганимдан кейин уларни йўқ
қилгандим. Аллоҳнинг синови экан,
савдо ҳам анчагина камайиб кетди.
Авваллари 250,000 сўмгача савдо
қилардим. Аллоҳ ҳаром қилган
нарсаларни (пиво, сигаретларни)
сотмай қўйганимдан кейин савдо
50.000, 40.000 га тушиб кетди. Бундай
савдода айтарлик фойда қолмасди.
Аммо, мен ҳеч ҳам нолимасдим,
борига шукр қилардим
(Алҳамдулиллаҳ).
Кунларнинг бирида нимагадир
эҳтиёжим бўлиб, бир биродаримдан
25,000 сўм қарз олдим. – Бир ҳафтада
бераман,- деб.
Орадан бир ҳафта ҳам ўтди, биродарим
қўнғироқ қилиб, пулни сўради ва
ўзига ҳам кераклигини айтиб, бугун
шу пулни тўғирлаб беришимни
илтимос қилди. Мен “ваъдасида
турмаслик – мунофиқнинг аломати”
эканлигини ўқигандим. Савдом тушиб
кетганидан савдони фойдаси рўзғорга
ҳам кириб кетаётганди. Ота-онам
қари, акаларим ишсиз эди. Уйда ўша
пайтлари мендан бошқа рўзғорни
тебратиб турадиган одам йўқ эди.
Шунинг учун ҳам 25,000 йиға
олмагандим. "Майли, бугун бераман,
Ҳудо хоҳласа", - дедимда ҳаракатга
тушдим.
Эрталабдан унча савдо бўлмасди;
савдони пулидан олиб берай десам.
Бориб, бир биродаримдан сўраб,
кечгача савдо қилиб савдони пулини
бераман, - деб сўрасам, "эрталабдан
пул қаерда бўлсин", - дея у ҳам
беролмади. Яна битта-иккита
биродарларимдан сўрагандим, “пул
йўқ” деган жавобни олдим.
Нима қилишни билмай қолгандим.
Кейин Қибла томонга қарадимда:
- Эй Роббим, кўриб-билиб турибсан,
мен ваъдамни бажаришим керак.
Аллоҳ, ўзинг шарманда қилма, - деб
дуо қилдим.
Орадан 10 дақиқа ҳам ўтмай савдо
бошланиб кетди. Қаторасига
машиналар тўхтар, ҳаттоки кетмай,
навбатга туришарди. Зеъро мендан
ўтгандан кейин ҳам ҳудди менинг
савдом сингари дўкончалар бор эди.
Машинадагилар “шундан бошқа билан
савдо қилмаймиз” дегандай, навбат
кутиб туришар эди...
Ярим соат ўтгандан сўнг савдо
нимагадир тўхтади. Кассани очиб
пулни санасам 26,000 сўм экан...
СубҳанАллоҳ! Аллоҳ буюк зотдир!
Ўтириб, йиғлаб юбордим..
Аллоҳим, гуноҳларимни кечир. Сен
бўла туриб бандалардан сўраганим
учун, - деб дуо қилиб йиғладим. Ва
“Фотиҳа” сурасидаги қуйидаги ояти
кариймалар ёдимга тушди:
“Сенгагина ибодат қиламиз ва
Сендангина ёрдам
сўраймиз!” (Фотиҳа сураси, 5-оят)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5