Вақт ўтиб, ёшимизга ёш қўшилса, гўёки, тажрибали, ақлли бўлиб қолишимизни, бугундаги кўпгина хатоларимизни тузатиш имкони бўлиши ҳақида кўп ўйлаймиз, режа қиламиз. Аммо аслида, эртанги тажрибамиз ҳам бугунги ақлимиз устига қурилишини, энг муҳими қўлдан чиқиб кетган кеча ёки ҳали қўлга киритилмаган эрта эмас, бугунги ҳолатимиз, бугунги қарорларимиз эканини унутмаслик керак...