Қўмитанинг билдиришича, Ўзбекистондаги ўртача иш ҳаққи устама, мукофот, рағбатлантиришлар, даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар билан қўшиб ҳисобланганда 1 миллион 609 минг 100 сўмни ташкил қилган.
Пойтахтда ўртача ойлик бу кўрсаткичдан 140 фоизга кўпдир ва 2 миллион 252 минг 100 сўм миқдорида қайд этилган.
Ўртача иш ҳақининг энг кам миқдори эса Наманган вилоятида бўлиб, у 1 миллион 263 минг 300 сўм атрофидадир.
Соҳалар бўйича ҳисобланганда, энг оз иш ҳақини соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ишловчилар олдаи.
Статистика қўмитасининг ҳисоботида таъкидланишича, бу соҳа вакилларига номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 миллион 58 минг 500 сўм. Бу ойлик 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 16,8 фоизга кўпдир, бироқ Республикадаги ўртача иш кўрсаткичидан 34,2 фоизга камдир.
Ўртача иш ҳақининг энг кўп миқдори молия ва суғурта соҳасида бўлиб, ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3 миллион 54 минг 900 сўмни ташкил этган. Бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 25,4 фоизга кўпдир. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 160
Оддий ишчилар ва бошкалари бундай ойлик олишса аник бир бирига иш жойи беришмай хар куни туполону жанжал буладику.
Тугри бу иш хакини бирор ун фоиз ишчилар катлами олиши мумкин.
Лекин жуда оширворибди.
Укиганлар бу темани ишонармикан бу езилганларга узи.
Жуда бой яшарканмизу билмас эканман.
Аёли бола бола тарбиясида хатто бир парча ери хам йук баьзиларни