Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган буйруқ матнида мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасалари - қамоқхоналарнинг ички тартиб-қоидаларига баъзи қўшимчаларни киритиш назарда тутилган.
Жумладан, мавжуд ҳужжатнинг 267-бандига:
"Адвокатлар ўзларининг ҳимоя остидаги шахслар билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминлади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади", дейилган хатбошини илова қилиш режаланмоқда.
Ҳужжатнинг 268-бандига эса:
"Адвокатнинг маҳкум билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади".
Аммо, айни пайтда ички тартибга оид ҳужжатнинг 268-1-бандига киритиш таклиф қилинган ўзгартиш қуйидагича:
"268-1. Адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда учрашув муддатидан илгари тўхтатилиб, ЖИЭМ бошлиғи томонидан ушбу ҳолат юзасидан текширув тайинланади. Текширув натижалари хулоса нусхаси билан бирга ЖИЭББга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига зудлик билан юборилади".
Ҳозирда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов имзолаган ушбу буйруқ матни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Муҳокама муддати 2 ҳафта (14 июндан 29 июнгача). Ушбу ҳужжатбошида берилган изоҳга кўра, "берилган изоҳлар ва сўровноамажа билдирилган фикрлар давлат ва хужалик бошқарув органлари томонидан кўриб чиқилиши шарт".
ИИВ вазирининг бу буйруғи президент Мирзиёевнинг 2018 йил 18 майдаги "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони асосида қабул қилинди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16
Кузлари йулимга караб.
Худодан мадад сураб.
Согиниб кутган онам.
Она она онажон.
Панжара ортидаман хамон.
Сизни согиндим еомон.
Парвона кутган онам.
Углим озод булар деб.
Йулга отланган онам.
Юртбошим афв этар деб.
Мени зор кутган онам.
Деразадан муралаб.
Йулимга тинмай караб.
Эртаю кеч мени уйлаб.
Интизор кутган онам.
Хаеот бир хил булмайди.
Бу кунлар хам тугайди.
Хурлик шодлик кунларим.
Тез орада келсайди.