"Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар аҳолиси номидан ёзмоқдамиз. Биз истиқомат қилаётган уйларнинг томи, фасади, подъезд ва йўлаклари ўтган йили банк кредити асосида таъмирланган эди, аммо бир йил ўтмасдан олдингидан ҳам хароб ҳолга келиб қолди.
Таъмирлаш ишларини сифатли деб тасдиқлаган идоралар ҳам шу билан ғойиб бўлди. Вилоят ҳокимлигидан текширувчи келиб, қурилиш ширкатидан ҳисобот сўради, аммо улар тақдим эта олмади. Аммо шу билан иш босди-босди бўлиб кетди. Текширувчи билан қурилиш ширкати қандай келишган – билмадик.
Электр энергиясини қўшни қишлоқдан алоҳида, ўчмайдиган қилиб берамиз, деб ваъда беришганди. Аммо чироқ соатлаб ўчади. Сал шабада бўлса тамом, суткалаб зимистонда ўтирамиз.
Ичимлик суви ҳам маълум соатларда берилади. Бунинг устига, ҳа деса мотор куйди, ремонтга пул йиғинглар, деб келишади. Бешта катта кўп қаватли бино атрофида учта кран бор, ўша ердан ташиб келтирамиз сувни. Сув олиш ҳам уруш-жанжал, навбатлар билан бўлади. Давлатга ташиб ичган сувимиз учун пул тўлаймизми ёки қувур бузилса унинг таъмирига?!
Уйларимиздаги табиий газ трубаларини узиб йиғиштириб олиб кетишган. Сизларни суюлтирилган пропан газ билан таъмирлаймиз деб ваъда беришган. Аввало, кўп қаватли уйларда суюлтирилган пропан гази ишлатиш мумкин эмас. Майли, начора, деб рози бўлдик. Аммо ҳозир газ баллонини алмаштиришни ойлаб кутамиз.
Ҳудудимиздаги ҳовли эгалари ёнғин хавфсизлиги талабларига зид равишда йўлакларни ҳам тўсиб ташлаган. Бу масалада прокуратура, ҳокимият, кадастр идорасига мурожаат қилдик, аммо фойдаси бўлмади.
Кўп сонли аҳоли бир неча йилдан буён ичимлик сув, газ ва электр энергияси муаммолари сабаб қийинчиликда яшаб келмоқда. Тегишли идоралардан шароитимизни ўрганиб, бизга ёрдам беришларини сўраймиз". https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13