Ишсизлик, қашшоқлик ва оиладаги зўравонлик бундай нохуш ҳодисаларнинг сабаблари дея кўрсатилмоқда.
Май ойида Тожикистон жанубидаги Ёвон тумани яшовчи 30 яшар Хосият Шарифова ўз жонига қасд қилиб, ўзини Сариқамиш дарёсига ташлади.
3 яшар ўғли ҳам онасига эргашиб ўзини сувга отди.
Ҳосият Шарифованинг ҳамқишлоғи Ҳалим Қодиров уларни қутқариш учун ўзини сувга ташлаб, она ва болани ҳалокатдан қутқарди.
Худкушликка қўл урган Хосият Шарифова 28 май куни Озодлик билан суҳбатда бундай амалини “Россиядаги эри ва яқинларининг унга нисбатан муносабатларига эътирози” сифатида изоҳлади.
“Эримга телефон қилиб, “касалманд бўлиб қолдим, болаларни боқиш учун пул юбор,” - десам, "ҳозир мен Россияда ишсиз юрибман, молиявий муаммони ўзинг ҳал қил," деди. Эримнинг опа-сингиллари менинг ҳолимга кулиб, хўрлади. Бундай ҳолатга чидолмай ўзимни дарёга ташладим,” - деди Хосият Шарифова.
У Шодмон Ражабовга 8 йил олдин турмушга чиққан. Хосиятнинг айтишича, эри фақат икки йил олдин Тожикистонга келиб, 4 яшар қизи Нурбонуни кўрганди. Аммо 3 яшар Амиржон отасини ҳозиргача кўрмаган.
Хосият Шарифованинг қўшимча қилишича, бундай шароит уни 2016 йили эри билан ажрашишга мажбур қилган. Суд қарорига кўра, Шодмон Ражабов икки фарзанди учун ойига 250 сомоний ёки 27 доллар миқдорида алимент тўлаши лозим. Аммо ҳалигача у собиқ эридан алимент олмаган.
Квартира пулини тўлаш ва оч-яланғоч болаларини тарбиялашга қурби етмаган Хосият ўз жонига қасд қилишга мажбур бӯлди.
Тожикистондаги таниқли ҳуқуқшинос Ойниҳол Бобоназарованинг фикрича, мамлакатдаги ишсизлик, қашшоқлик ва иқтисодий қийинчиликлар ҳамда оиладаги зўравонлик аёллар орасида худкушлик ҳодисаларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Охирги йилларда аёлларнинг ёш фарзандлари билан бирга худкушлик амалларга қўл ураётганлиги кузатилмоқда.
Икки йил давомида 3 аёл 7 фарзандини ўзларига қўшиб дарёга ташлаб ҳалок бўлган.
Энг машъум фожиа 2016 йилда юз берган.
Ўшанда Норак шаҳридан бўлган Зуҳро Маҳмадёрова 4 боласи билан Кофарниҳон дарёсида ҳалок бўлганди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 221
Узизни бошиздан утганми дейман.
Битта га никохланиб мингтага тиқдириб юргани милионта.
Қушниликда омадимиз чопмаган.
Айримлари бошидан утгани айримлари эшитганлари курганлари дегандек.