ФАРҒОНА – "Ташландиқ-хилват жойлар болаларга хавф туғдирмоқда" (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
МАРҒИЛОН. "Фарғона вилояти Марғилон шаҳри “Зуҳро” маҳалласидан ёзмоқдаман. Маҳалламизда қуриб битказилмаган, ташландиқ қолиб кетган бинолар бор. Ана шу хилват жойлар болаларимизга хавф туғдирмоқда. Бу бинолар иссиқлик ишлаб чиқарувчи автоном станцияларга мўлжалланган эди, аммо кўзбўямачилик учун иш бошланди-ю, ўлда-жўлда қолиб кетди. Шаҳар фондидан беҳуда сарфланган пулларнинг ҳисобини ҳам биров сўрамади. Энди эса бу ерларда ўйнаб юрган болаларимиз тақдиридан хавотирдамиз.
Маҳалланинг ички йўллари ҳам абгор аҳволда. 2000 йилдан буён асфальт қилинмаган. ИИБ Қўриқлаш бўлими ва Паспорт столи олдидаги йўлнинг аҳволини кўринг. Пиёдалар йўлаги ҳам қурилиш материалларига тўлган. Одамлар эса автомобиль йўлидан юришга мажбур бўлмоқда. Бу ерда тартиб ўрнатиш шунчалик қийинми?"
Коммунал ишлари учун давлат томонидан ажратилган млн-млн пулларни жиғилдонга уришганидан кейин шу ахволда. "Комхоз" деган ташкилот бўлади. Шу ерда ишлайдиганларга маош берилади. Бу маошлар эгаларига етиб бормасдан кимнингдур участкасини битириб берган. Натижада "Уша кўчада яшаганингдан кейин тозалаб олда " дегувчи изох пайдо бўлади.
Комментарии 25