"Жиззах вилояти Дўстлик тумани Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қиламан. Туманимизда 2 йил олдин уйлар олдида ноқонуний тикланган қўшимча биноларни бузиб, уйларнинг пештоқини бўяб, канализация муаммоларини ҳал қилиш юзасидан иш бошланганди. Аммо туман ҳокимлари кетма-кет ўзгариши туфайли ишлар жуда секинлашиб қолди. Канализация муаммосини ҳал этиш ҳам ўлда-жўлда қолиб кетди. Масалан, биз яшайдиган 2 қаватли уйларнинг канализация қувурлари яхши ишламайди. Ўзимиз пул йиғиб тозалаб турамиз. Лекин барибир фойдаси йўқ. Яқинда икки кун кетма-кет иссиқ бўлганда қўланса ҳид сабаб дераза тугул¸ эшикларни ҳам очиб бўлмади. Йўлларни-ку айтмай қўя қолай. Қачонгача пул йиғамиз?! Мутасадди ташкилотлардан маҳалла муаммоларини ҳал этиб беришини талаб қиламиз". https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11