Kun.uz нашрининг хабар қилишича, қарорда 2018 йилги Рамазон ойи 17 майдан бошланиши ҳақида Мусулмонлар идораси берган маълумот қабул қилинган.
Шу асосда, республика бўйлаб барча ҳокимликлар ва “Нуроний” жамғармаси, маҳалла қўмиталарига бошқа жамоат ташкилотлари билан бирга "Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш" вазифаси юкланган.
Хабарда айтилишича, президент қарорида, Рамазон ойида ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд кишиларни қувватлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга алоҳида аҳамият бериш белгиланган.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси эса президентнинг шу қарори асосида, «Маданият ва Маърифат» телеканали "Диний идора билан ҳамкорликда «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни эфирга узатишни режалаштирмоқда", деб хабар қилди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 22
Мўминларга шодлигу-ҳушхабар бўлар.
Эй биродар айтчи, ҳозирландингми?
Шу кунгача Рамазонни ҳеч эсладингми?
Умр ўтиб бормоқда қолгандир ози,
Агар оғир бўлсин десанг тарози.
Қуръон ўқи, хатм қил ҳар кун бир соат,
Тайёрлан Рамазонга етгунча тоқат.
Демагин Рамазон ҳар йил бўлади,
Бу йил бўлмаса, бошқа йил келади.
Унутма, ўтган йили амал қилганлар,
Бу йил Рамазонга етиб келолмадилар.
Дўстлар, Рамазонга жуда оз қолди,
Бу муборак ойни ким эсга олди?
Бугундан, ҳозироқ тайёр бўлайлик,
Аллоҳ ризосин ўйлаб тоат қилайлик.
Бу йил Рамазонни бой бермайлик,
Ғафлатда қолсак йиғлаб юрмайлик.
Рамазон энг яхши бил фурсат эрур,
Биз мўминларга кўп ажрлар бўлур.
Чамаси яна қолди озроқ ой,
Кутамиз қачон чиқар янги ой.
Ҳуш келарсан, муборак ойим Рамазон,
Сени завқ билан кутамиз ҳар он!