Журналист Бобомурод Абдуллаев ва унинг жиноий шериклари сифатида кўрилган уч киши устидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бир неча ҳафтадан буён давом этган суд жараёни 7 май куни якунига етди.
Шу куни суд ҳукми ўқилди. Журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- моддаси, 1- кисми, “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлатга ўтказиш ва 3 йилга ахлок тузатиш ишларига жалб этиш жазоси тайинланди.
Суд ҳукми билан Бобомурод Абдуллаев суд залидан озод қилинди.
Абдуллаевнинг жиноий шериклари сифатида судланган 3 фуқаро суд ҳукми билан оқланиб, суд залидан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцион тузумига тажовуз қилиш ва амалдаги ҳукуматни ноқонуний ағдариш каби жиноятларни содир этганликда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаётхон Насриддинов ҳамда икки тадбиркор - Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар устидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида олиб борилаётган суд ишининг 2 май кунги мажлисида прокурор суддан Абдуллаевга беш йил қамоқ жазоси тайинлашни, қолган уч судланувчини оқлашни сўраган эди.
Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланаётган эди.
Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумон қилиниб судланди.
Комментарии 459