Бу кўрсаткичнинг 4 миллиард 100 милллион доллари экспорт, 3 миллиард 800 миллион доллари импорт ҳиссасига тўғри келмоқда.
Бу ҳақда маълумот берган Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, ташқи савдо сальдоси 249,4 млн долларни ташкил этган.
Хабарда айтилишича, табиий газ қазиб олиш кўрсаткичи 2,3 мартага ошгани ҳисобига энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91,4 фоизга ўсган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан буғдой экспорти 21,6 фоизга ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 51,7 фоизга кўпайган.
Экспортнинг 27,1 фоизини (1,1 млрд доллар) хизматлар, 13,6 фоизини — энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари (556,4 млн доллар), 5,8 фоизини — кимё маҳсулотлари ва улардан тайёрланган буюмлар, 2,5 фоизини — пахта толаси (99,8 млн доллар) ва бошқалар ташкил этган. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 23