"Тошкент шаҳар Чилонзор туманидан ёзмоқдаман. Ц кварталдаги 35-уйнинг орқасидан 5 метр жой қолдириб, 7 қаватли уй қурилмоқда.
Рўпарадаги 9 қаватли уйнинг гаражи ва болалар майдончасига анчагина жой қолдиришди. Лекин янги уй биз яшаётган 5 қаватли уйга жуда яқин масофада эканидан хавотирдамиз. Худо кўрсатмасин, уйимиз оғиб кетса-чи! Қолаверса, уйлар яқин масофада жойлашса, ҳаво айланиши ҳам қийин бўлади-ку. Бу масалада Чилонзор тумани ҳокимиятига ариза билан чиқдик, лекин масалани ҳал қилиб беришмади. Аслида, бизнинг 35-уй бошқа уйларга қараганда ноқулай жойлашган. Ёғингарчилик бўлганида эса уй атрофи денгизга ўхшаб қолади…" https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-uy/29096326.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 179