Бу ҳақда 15 март куни Остонада ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви чоғида сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Ўзбекистоннинг минтақадаги қўшни давлатлар билан товар айрибошлаш ҳажми 2017 йилда 20 фоизга ўсди. Ўзаро товар етказиб бериш эса 2 баробар кўпайди.
“Ўзбекистоннинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан товар айирбошлаш ҳажми, ўтган йил якунларига кўра, қарийб 3 миллиард долларни ташкил этди, яъни 20 фоизга ортди”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти яқин йилларда минтақа давлатлари билан ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мўлжалланаётганини айтди.
Шавкат Мирзиёев 15 март куни “Ўзбекистон йили”нинг расмий очилиш маросимида ва Марказий Осиё давлатлари президентлари норасмий саммитида иштирок этиш учун Остонага борган эди.
Хабарда айтилишича, 2019 йилда Марказий Осиё давлатлари президентларининг норасмий учрашуви Тошкентда ўтказилади. https://www.ozodlik.org/a/29103151.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 31
Маҳсулот қиммат-арзонлигидан ота-бобомиз ўлиб қолмаган.
Хам укиб завкланасан хам кайгуга ботасан
деб кулдириб куйдирардилар...
Шунга ухшаб арзончили хеч сезилмиди...
Лекин шу Озодда укиётганимизда бир хурсанд буламизда вой Худога шукр арзон булаааркааан деб.