Душанбе аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон кутиб олди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент этиб сайланганидан буён Тожикистонга илк давлат ташрифи бўлади.
Расмий манбаларнинг маълумотига кӯра, олий даражадаги музокарада икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро ташрифларини осонлаштириш масалалари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Музокара якунлари бўйича президентларнинг Қўшма баёноти, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим, шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган жами 25 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 903
Qarindow emasmikana