Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида 6 март куни билдирилишича, 4 март куни таҳминан соат 10:30да Қарши тумани Дашт маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган М.А., ва 1999 йилда туғилган З.М., Нишон тумани Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи қариндошлари Н.Книнг 25 февралда туғилган чақалоғини 3 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.
Улар чақалоқни сотиш учун Қуйи Бешкент маҳалла фуқаролар йиғинидаги чойхонада чақалоқни сотиб олмоқчи бўлган С.Б,, билан учрашиб, 3 миллион сўмни олаётган пайтларида ушланган.
2017 йилда Ўзбекистонда бола сотиш билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилларга қараганда 1,2 фоизга кўпайгани хабар қилинган эди.
Ўшанда ички ишлар вазирлиги расмийси Ў. Муродов чақалоқлар савдоси уюшган жиноятчилар томонидан эмас, барча ҳолатларда якка шахслар томонидан амалга оширилаётгани тўғрисида билдирган эди.
"Аксар ҳолларда аёллар ўз чақалоқларини бефарзанд оилаларга сотмоқда. Шунингдек, ҳозирга қадар чақалоқни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш ҳолати аниқланмаган. Бундан жиноятлар фақат мамлакат ичида содир этилмоқда", дейилади ўша хабарда.. https://www.ozodlik.org/a/29083998.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 247
Бугун кўрдим дунё юзини.
Афсусларга отманг Онажон.
Бир тоттирмай сийна тузини.
Ёт бировга сотманг Онажон.
Тилим тилсиз арзим айтгани.
Жажжи юрак дарзим айтгани.
Кейин йўл йўқ ортга қайтгани.
Ёт бировга сотманг Онажон.
Қаранг қанча тирноққа зорлар.
Бешик тўйсиз дунёси торлар.
Бу шум қилмиш дўзохга чорлар.
Ёт бировга сотманг Онажон.
Учиб дунё уч кун айшига.
Титроқ тутманг Аллох аршига.
Қулоқ солмай мендек қаршига.
Ёт бировга сотманг Онажон.
Мурғак кўнглим кўксини тилиб.
Мендан бахтим бегона қилиб.
Кўнглимдагин кўзимдан билиб.
Ёт бировга сотманг Онажон.
Майли алла айтманг туриб тун.
Сочим ўрманг,эркаламанг кун.
Фақат сизла қолмоғим учун.
Ёт бировга сотманг Онажон.
Юрманг шайтон бошлар йўлига.
Чўкманг гунох ботқоқ кўлига.
Махкум бўлиб нафснинг қўлига.
Ёт бировга сотманг Онажон.
Қуриб кетсин дунёнинг зари.
Мурувватдан,мехрдан нари.
Мени оддий буюм сингари.
Ёт бировга сотманг Онажон.
(Гуломжон Нормат)