"Мен – Индира Қувватова, Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳри, Марғилоний кўчаси, 82-уйда истиқомат қиламан. Икки фарзандим бор. Камбағаллик, муҳтожлик қурсин, моддий ёрдам сўраб маҳалламиз раисига мурожаат қилдим. Раис ёрдам бериш ўрнига кўнглимни оғритди. Шаҳар ҳокимиятига бордим. У ерда ҳам "Сизларга ўхшаган одамлар жамиятимизнинг обрўсини тўкяпти", дея ҳақорат қилишди. Бундай муносабатдан ҳайрон бўлиб, вилоят прокурори қабулига кирдим. Ундан ҳам шундай муносабат кўрдим. Хулласи калом, "кам таъминланган оила" бўлиш жиноят билан баробар бўлиб, бунинг учун жазоланишим керак эмиш.
Маҳалладаги қинғирликлардан гап очсам, ғайирлик қилиб ёзяпти дейишлари мумкин. Аммо давлат ажратаётган маблағ муҳтожлар қолиб, бошқаларга кетаётгани бор гап. Икки фарзандим билан қандай оғир шароитда яшаётганимизни суратларда кўришингиз мумкин. Мени бир савол қийнамоқда: нега раҳбарлар эҳтиёжманд оилаларга жамиятнинг обрўсини поймол қиладиган жиноятчилардек муносабатда бўлмоқда?" https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-uy/29053361.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 651