Мазкур хизмат тури Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва бошқа туристик марказларда тажриба сифатида йўлга қўйилиши айтилди.
Автомобиллар муайян муддатга (бир неча соатдан бир неча ойгача) ҳайдовчисиз 30 кунга, нотариус орқали расмийлаштирилмай, ички ишлар органларида қайддан ўтказилмай берилади. Ижарани расмийлаштириш учун паспортдан ташқари халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам керак бўлади.
Rent-Car сервисдан ҳам Ўзбекистон фуқаролари, ҳам чет элликлар фойдаланиши мумкин.
Янги хизмат тури 2018 йилнинг 3 февралида қабул қилинган "Ички туризмни тезкор ривожлантиришга доир чора-тадбирлар" тўғрисидаги қарорга биноан ташкил қилинмоқда. https://www.ozodlik.org/a/29048640.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 40