Бу ҳақда президентнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилган "Тижорат ташкилотларида давлат иштирокини янада камайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида"ги қарори лойиҳасида айтилган.
Лойиҳада биринчи тажрибани Тошкентда ўтказиш, шаҳар ҳокимлигига 3 ой ичида тажриба ўтказиладиган деҳқон бозори ва савдо мажмуасини аниқлаш таклиф қилинган.
Лойиҳада айтилишича, танланган савдо объектлари шартнома асосида яхши тажрибага эга бўлган ширкат, шу жумладан, хорижий ширкат бошқарувига берилади.
Тажрибани 2019 йилгача якунлаш ва шу асосда бошқа савдо мажмуаларини ҳам давлат тасарруфидан чиқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
14 февралда порталда эълон қилинган ушбу ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси 1 мартда якунига етади. https://www.ozodlik.org/a/29046494.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 35