Қашқадарёлик тадбиркор “Каптива”сида бутун Европани айлаиб чиқди. Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов сўнгги 25 йил ичида ўзбек қўшиқчилигида хорижий оҳанглар кучайиб кетганини танқид қилди.
_____________________________________________________________
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизими раҳбарларига ҳар ойда камида битта китоб ўқиш мажбурияти юкланди
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбарияти, вилоятлар бошқармалари ва тизимдаги нашриётлар раҳбар-ходимларига ҳар ойда камида битта бадиий асар ўқиш мажбурияти юкланди (“Ҳуррият”, 14 февраль). Бу борада агентлик бош директорининг буйруғи чиққан. Буйруққа кўра, ҳар бир раҳбар ойнинг охирги шанбасида ўзи ишлаётган идора сайтида ўқиган китоби ҳақидаги таассуротларини эълон қилиши лозим. Матбуот ва ахборот агентлиги мамлакатдаги 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси, 130 дан зиёд нашриёт ва 1800 га яқин босмахонада фаолият юритаётган минглаб раҳбарларни ҳам ушбу ташаббусда фаол бўлишга даъват этган.
Қаршилик тадбиркор “Каптива”сида 45 кун ичида бутун Европани айланиб чиқди
Қашқадарёлик хусусий тадбиркор Суннат Ибатов “Каптива” автомобилида 45 кун давомида Европа давлатларини айланиб чиқди (“Даракчи”, 15 февраль). Рафиқаси билан “асал ойи”га отланган тадбиркор Қаршидан Европагача 25 минг километр йўл босган ва 3500 тонна бензин сарфлаган. Саёҳат давомида қаршилик оила Қозоғистон, Россия, Беларусь, Польша, Германия, Франция, Италия, Нидерландия, Люксембург, Литва каби мамлакатларнинг ўнлаб шаҳарларини зиёрат қилган. Аввалроқ Ўзбекистоннинг бошқа бир ватандоши – Константин Бушаев “Сobalt” машинасида Қозоғистон, Россия, Беларусь оша Европа мамлакатларига сайр қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Абдуҳошим Исмоилов: Cўнгги 25 йил ичида ўзбек санъати жуда ортда қолди
Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов сўнгги чорак асрда ўзбек қўшиқчилигида турк, араб, ҳинд, озарбойжон каби миллатлар оҳанглар кучайиб кетганини танқид қилди. “Тан олиш керак, сўнгги 25 йил ичида ўзбек санъати жуда ортда қолди. Даражаси, савияси тушиб кетди. Уч кунлик “ижод” маҳсулларининг кўпайгани сўзим исботи. Ривожланган замоннинг техника мўъжизаси ҳаммани “хонанда” қилиб қўйди”, деган таниқли созанда “Даракчи” газетасига берган интервьюсида. А. Исмоилов ўзбек миллий қўшиқчилигини хорижий оҳанглар билан тўлдириб ташлаган мусиқа безакчиларини “ямоқчилар” деб атаган. “Бундан буёғига ўзбек мусиқасини арзон қўшиқлардан халос этишимиз шарт”, деган у. https://www.ozodlik.org/a/press-review-7-18-2/29043086.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 32
Зулайхони эрими
Бу