Ўзбекистон ҳукуматидаги бир биридан мустақил икки юқори мулозимнинг Озодликка маълум қилишича, 30 январь оқшомида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг раиси генерал-полковник Рустам Иноятов ўз вазифасидан истеъфога чиқарилди.
Бу ҳақда 31 январь куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида МХХ ва Бош прокуратура ходимларининг селектр йиғини пайтида эълон қилинди.
Миллий Хавфсизлик Хизматини салкам 23 йилдан бошқарган 73 яшар Рустам Иноятов ўрнига Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.
52 яшар Ихтиёр Абдуллаев 2015 йилнинг 21 апрелидан буён Бош прокурор вазифасини бажариб келаётганди.
Ўз навбатида, Ихтиёр Абдуллаев ўрнига президент давлат Маслаҳатчиси 42 яшар Отабек Муродов тайинланди.
Аввалроқ, бу лавозимга бир неча шахс, жумладан бир парламент аъзоси ва бир давлат маслаҳатчиси номзоди кўриб чиқилаётгани ҳақида Озодлик турли манбалардан хабар олганди.
Озодлик суҳбатлашган икки шахс ўз кўзи билан Ихтиёр Абдуллаевнинг 30 январь куни Тошкентда қўриқчилар билан юрганига гувоҳ бўлганини айтди.
Озодликка Ўзбекистон ҳукуматидаги ва унга яқин, бир-бир биридан мустақил бир неча манбадан маълум бўлишича, Рустам Иноятов истеъфога чиқиш тўғрисида президент Шавкат Мирзиёев номига 25 январда ариза топширган.
Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали мулолзими эса президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига сафар қилишидан олдин генерал-полковник Рустам Иноятов билан тўрт соат давомида суҳбатлашганини билдирди.
Рустам Иноятов Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов вафот этганидан буён ҳукуматда қолаётган саноқли давлат арбобларидан бири эди.
У раислик қилган Миллий Хавфсизлик Хизмати ҳозир ҳам Ўзбекистонда энг ёпиқ ва қудрлатли давлат идораси ҳисобланади.
22 декабрда Ўзбекистон ҳукумати ва қўшма парламенти ўнгида илк бор маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги ҳуқуқ-тартибот органлари, жумладан Миллий Хавфсизлик Хизматини танқид қилган эди.
Айни йиғинда президент Мирзиёев Миллий Хавфсизлик Хизмати вазифалари ва ваколатларини тартибга солувчи "Миллий Хавфсизлик Хизмати ҳақида"ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф қилганди. https://www.ozodlik.org/a/rustam-inoyatov-resigns/29008190.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 246
26 йилдан буён раис лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятов лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати фаолияти юзасидан йиғилиш ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Унда чорак асрдан бери Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Рустам Иноятов вазифасидан озод этилган.
Иноятов ўрнини бугунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида фаолият олиб бораётган Ихтиёр Абдуллаев эгаллаган.
маданиятларни чоррахасида тарбияланди.
Пермда укиди отаси милиция подполковниги онаси дилбар аёл хонаки аёл. укаси абдумуталхожи пенсияга у хам собик милиции майори. укаси наримон акасидан аввалрог прокурор буган