"Мен Намган шаҳар 3-микрорайонда кунига 5-8 мартагача свет ўчавергани учун ариза билан шаҳар ҳокимлигининг 1056 Порталига ва 1000 Порталига арз қилгандим. Наманган шаҳар "Дўстлик электр таъминоти тармоғи" корхонаси аризамни 15.01.2018 йилда 16-сон билан рўйхатга олиб, электр узилишининг сабаби кучли шамол бўлгани ва шунга хавфсизлик учун ўчиришганини айтди. Ваҳоланки, мен шамол бўлгандан 4-5 кунлар олдин ариза қилгандим. Яна сабаб қилиб қиш мавсумида маиший техникалар истеъмоли 3-4 баробарга ошиб, автомат ташлаб юбораётганини ҳам айтишди. Лекин, бу аҳвол ҳамма фаслда давом этади.
Хуллас, "светни фақат авария ёки жиддий сабаб бўлсагина ўчирамиз, бу ёғига сабабсиз ўчмайди" деб, аризам беэътибор қолдирилмагани учун президент номига раҳматнома ёздириб, қўл қўйдириб олишди. Лекин, светни шу куннинг ўзидаёқ кунига 2-3 марта ўчиришни бошлашди. Олдингидан камайди. Майли, шунисига ҳам шукр деб ўтирсам, бугунга келиб, 24.01.2018 йилдан график асосида ўчириш бошланганини электросет навбатчиси билдирди. Свет эрталаб 8:30дан ўчган. Норози бўлиб шаҳар ҳокимлиги Портали 1056га соат эрталаб 9-10гача 3-4 марта телефон қилдим. Лекин улар гўшакни кўтармади. Электросет навбатчисига тел. қилдим. Улар энди, график бўйича, ҳар куни кундузи соат 8:30дан 12-13гача ўчиришларини айтди. Мен аризамда домимизда 10 йилдан буён иситиш қувури ишламаслиги, уйни печка билан иситишга рухсат йўқлигини, ёш болалар, қарияларга қийин бўлишини билдириб, светни ўчирмасликларини илтимос қилганман.
Бу бир йилги муаммо эмас. 5-6 йилдан бери ёзин-қишин электрда шу аҳвол. Наҳотки, шу муаммоларни ҳал қилишга шунча йил етмаса? Лекин буларнинг юқоридаги баҳоналарига ишонмайман. Сабаби вазирликдан меҳмон келадиган бўлса, меҳмон бир ҳафта юрса, бир ҳафта свет 1 минутга ҳам ўчмайди. Хуллас, булар бизни алдашаябдими? Кўрсатилган сабаблар тўғрими? Тўғри бўлса, нимага шунча йиллардан бери чоралар кўрилмаябди?
Исмаилова.Т., 3-микрорайон, 53 -уй, 28-хона". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-elektr/29000056.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 383
Siz ushbu xolat yuzasidan Prizident interaktiv partaliga rasmiy ariza b.n murojat qiling.
Natijasi ijobiy bo'ladi.