Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 23 январь куни ўтказган селектор йиғилишида Тошлоқ туман аҳолисини ҳақорат қилди. Ҳокимнинг айтишича, 16 нафар тошлоқлик Ақтўбеда ҳалок бўлиб, Фарғона вилоятини шарманда қилган. Шуҳрат Ғаниевнинг йиғилишда айтган гаплари аудиоёзуви ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди.
Озодлик суҳбатлашган тошлоқлик маҳалла оқсоқоли ва ўқитувчи ҳокимнинг бу ҳақоратидан одамлар жуда дарғазаб бўлганини айтди.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бу ҳақда Озодлик билан суҳбатлашишдан бош тортди.
Миннат
Фарғона вилоят ҳокими 23 январда ўтказган селектор йиғилишида барча туманлар ҳокимликлари мулозимлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла оқсоқоллари қатнашган.
Ижтимоий тармоқларда тарқаган қарийб беш минутлик аудиоёзувда, Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлган 16 нафар тошлоқликлар ҳақида гап боради ва ҳоким ўлганлар оилаларига ҳомийлик қилишга мажбур бўлганини миннат қилади:
“Эшитиб қўйинглар, тошлоқликлар! Яна бечора вилоятликлар 80 миллион сўм ҳомийлик қилишга мажбур бўлди. Ҳар бири учун 5 миллион сўмдан. Буни таъна қилиш учун гапираётганим йўқ”, дейди Шуҳрат Ғаниев.
Тақиқ
Йиғилишда вилоят ҳокими Тошлоқ туман аҳолисини Фарғона вилоятини республикада шарманда қилишда айблаган. Ҳоким ўз айбловларини қўпол сўзлар билан ифодалаб, тошлоқликларни Ҳаж зиёратига боришдан маҳрум қилган:
“Қамариддин Абдуфаттоҳовичга (диний ишлар ва МФЙлар иши бўйича ҳоким ўринбосари - таҳририят)ҳам айтдим,Тошлоқдан биронта Ҳажга бормайди. Биронтаси Ҳажга бормайди, Ҳаж сафарига биронтаси бормайди! Тиригиям бормайди, бошқасиям бормайди. Тошлоқликларнинг биронтаси Ҳаж сафарига бормайди, тиригиям бормайди, отасиям бормайди”, дея бақирган ҳоким.
Шундан сўнг, ҳоким Қамариддин Абдуфаттоҳовичга “биронтаси ҳам Тошлоқдан ҳажга бормаслигини” қайта-қайта таъкидлайди у эса фақат, “тушунарли” деган жавоб билан чекланади.
Ҳақорат
Россияга йўл олган йигитларнинг ўлимида уларга иш топиб беролмаган ҳокимиятни эмас, балки тошлоқликларни айблаган ҳоким, қаттиқ ҳақоратга ўтади:
“Иккита-учтадан хотин қилганиям Тошлоқдан, шаръий никоҳ ўқиб берган мулласи ҳам Тошлоқдан, хотинларни қўйвориб, болfлар билан етим қилиб, алимент тўламай юрганиям Тошлоқда. Падаринга лаънат, сан тошлоқликларни, бир жойинг йўқ бўп кетган бўлса. ...ни юлиб олиш керак, Тошлоқдагиларни. Ҳокимдан бошлаб, ҳоромиларни. Бутун вилоятга шарманда қилиб, республикага, вилоятни шарманда қилган. Бозорни устидан ёзадиганларам Тошлоқда, бозорда бир-бирини эшак минди ўйнайдиганларам Тошлоқда”, деган Шуҳрат Ғаниев туман ҳокими Ҳалимжон Умаровга ишдан бўшашни таклиф қилади:
“Қўлингдан келмаса, ҳозир чиқиб кет залдан. Ҳоким бўлиб ўтирмасдан. Мард бўлсанг, шундай чиқиб кет”, дейди вилоят ҳокими.
Ов
Ҳоким вилоят "Дарё-транс" ташкилоти раҳбарига инспекторлар билан бирга юриб, Россияга кетаётганларни овлашни буюради:
"Вилоят Автодарёси, сиз ҳам Тошлоқдан чиққансиз оғайни, ман билмиман, мана вилоятда киракашлар борку, ўн мингта рўйхатда тургани бор, бошқаси бор, бошқаси бор. Тошкентга қатнаётгани бор. Тушунтиролдимми, булар ҳаммаси мошинада кетган. Поездда ҳам кетмаган, самолётда ҳам кетмаган. Бизда точкаларимиз бор. ГАИни раҳбари Раҳматжон Тошназарович билан бирга юриб, ҳар битта стоянкада, ўзи россияга кетаётган маълум бўлади. Қўлида юки катта бўлади", дейди вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев.
Ҳақир
Ҳоким тошлоқликларнинг 2005 йилда митинг қилганини ҳам эслаб ўтган.
“Митинг қилган ҳам шулар бўлади, 2005 йилда Ҳақир деган жойда ички ишлар ходимларига тош отиб, қувган шулар бўлади, шу ҳоромилар”, дейди ҳоким.
Ҳоким Ҳақир қишлоғи аҳолиси қайси нима учун митинг қилганини изоҳламаган. Озодлик билан гаплашган тошлоқлик ўқитувчилардан бирининг айтишича, Ҳақир қишлоғи тумандаги ижтимоий ҳолати жуда ҳам ёмон бўлган қишлоқлардан бири:
"Ҳақир қишлоғи жудаям оғир шароитда яшайди, деярли ҳамма ишсиз. Ичимлик суви йўқ. Ўзи туманда ичимлик сув муаммо, фақат икки жойда бор, у ҳам бўлса 80 фоиз талабга жавоб беради, холос. Ҳақирликлар ўз ҳаққи учун талашадиган, адолатсизликни қабул қилмайдиган халқ. Шунинг учун у ерда кўп норозилик чиқишлари бўлиб туради. 2005 йилда ҳам шундай воқеа бўлган бўлса керак", деди ўқитувчи.
Сукут
Озодлик Тошлоқ тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров билан боғланди, аммо ҳоким бу мавзуда гаплашишни истамади.
Озодлик Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан ҳам боғланди. Аммо, мухбир ўзини таништириши билан ҳоким алоқани узиб қўйди.
Муносабат
Тошлоқ туманидаги исми сир қолишини сўраган ҳокимият мулозимларидан бири Озодлик билан суҳбатда, вилоят ҳокимининг селектор мажлисида қатнашганини айтар экан, унинг ҳақоратларидан тошлоқликлар ниҳоятда ғазабга келганини айтди:
“Мен ҳам шу мажлисда бор эдим. Ҳокимнинг бу айтганлари, энди, ҳаддан ташқари бўлди. Ҳалокатда ўлган йигитларимизга бутун Тошлоқ аза тутди. Бу уларнинг тақдирида бор экан. Лекин, ҳоким ўз айбини ёпиш баҳонасида, тошлоқликларни "ҳароми, падарингга лаънат" деб сўкинишидан ҳамманинг қони қайнаб кетди. Лекин ҳеч ким чиқиб гапиролмади. Чунки, гапирса ишидан ҳам кетади, бир балога ҳам йўлиқади. Ҳокимнинг айтишича, бу йигитларни кимдир йиғиб олиб кетган. Лекин, уларни ҳеч ким йиғмаган, ўзлари бориб келиб юришган. Иш йўқлигидан ўзлари кетишган. Президентимиз айтдику, "биз гуноҳкормиз бунга", деб. Шуҳрат Ғаниев эса, шундай оғир ва мусибатли кунда бутун Тошлоқ халқини ҳақорат қилди. Агар президент қулоғи кар, кўзи кўр бўлмаса бу ҳокимга муносиб жазо бериши керак”, деди ҳокимлик мулозими.
Ким айбдор?
Тошлоқ туманида яшайдиган пенсионер ўқитувчилардан бирининг Озодликка айтишича, вилоят ҳокими ўзининг айбини бошқаларга юкламоқда:
- Аслида, бунда вилоят ҳокимининг айби бор. Сабаби, иш ўринларини яратиб беролмаган бу одам. Раҳбарлар ҳозир ўзим бўлсам, ўзим яшасам бўлди, деяпти. Халқ билан иши йўқ. Агар ҳоким маданиятли одам бўлганда эди, бутун халқни ҳақорат қилмас эди. Бутун туман халқи ҳароми эмишу, у яхши эканми? Беш километрга газни шундай уйига тортиб келгану, Марғилоннинг халқига бермай, бир ўзи ёқяпти. Шу яхши одамми? Энг ёмони ҳам аслида ўзи, дейди пенсиядаги ўқитувчилардан бири.
Сўконғич ҳоким
Шуҳрат Ғаниев 2011 йилнинг 7 ноябрида Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланган.
Озодлик бу ҳокимнинг ғайриқонуний ишлари, сўконғич ва зўравонлиги ҳақида бир неча бор хабар берган.
2014 йилнинг сентябрида Фарғона вилояти ҳокими дўконлари бузилишига қарши чиққан тадбиркорларни “пешонангдан отаман” деб дағдаға қилган эди.
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2016 йилнинг 20 июлида маҳаллий тиббиёт мулозимлари билан йиғилиш ўтказиб, уларни "б... еган", "чўчқа" деб ҳақорат қилган ва “Манга қолса, ҳаммангнинг каллангни сапчадай узиб ташлайман!”, деган эди.
2016 йилнинг ноябрида Фарғона вилояти, Фурқат туманида фермерлик қилаётган 70 яшар ногирон фермер Очил Бегматов вилоят ҳокими уни мажлисда камситганидан Озодликка арз қилган эди. Фермернинг айтишича, вилоят ҳокимининг ўзи уни Учкўприк туманида ўтказилган йиғилишга таклиф қилган, аммо мажлис бошланишидан аввал уни сенсираб мажлисдан ҳайдаб чиқарган.
Ўтган йилнинг апрель ойидаФарғона вилояти Риштон туманида яшайдиган 37 яшар халқаро тоифадаги ошпаз Шерзод Мадаминов ҳукумат ошхоналарида меҳнат қилиш учун иш сўраб 1 апрель куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этган туман ҳокимлигидаги халқ қабулхонасига мурожаат қилган эди. Ошпазнинг иддао қилишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев соқол қўйгани учун уни кўпчиликнинг олдида камситган ва ҳақорат қилган.
https://www.ozodlik.org/a/28993325.html
Комментарии 594
Матбуот материаллари асосида Саид АСКАР тайёрлаган
Ўтган асрнинг ўртасида Туркия Бош вазири лавозимини эгаллаган Аднан Мандарас 1952 йилда НАТО йиғилишида иштирок этиш учун Францияга сафар қилади. Парижга етиб келгач, Мандарас Туркиянинг шу ердаги элчисини чақириб: “Юртимизнинг ва мусулмонларнинг сўнгги ҳалифаси султон Абдулҳамид Сонийнинг оиласи Парижга сургун қилинган деб эшитгандим. Ғайриюртда улар қандай кун кечирмоқдалар, нима билан машғуллар?” – деб сўрайди. Шунда элчи султон оиласининг тақдиридан бехабар эканлигини айтади. Бу жавобдан жунбушга келган Аднан Мандарас элчига: “Сенга 24 соат муҳлат! Ё султон оиласининг манзилини топиб келасан, ёки истеъфо ҳақидаги аризанг билан келасан!” –деб, шарт қўяди.
Бироз вақт ўтгач, Туркиянинг Франциядаги элчиси сўнгги ҳалифа султон Абдулҳамид оиласининг Париждаги истиқомат манзилини топиб келади. Шундан кейин Туркия Бош вазири Аднан Мандарас шу манзилга ўзи йўл олади.
Абдулҳамид II-нинг оиласи ис...Ещё.БУЛАШИҚХОНАДА ЙИҒЛАГАН БОШ ВАЗИР
Матбуот материаллари асосида Саид АСКАР тайёрлаган
Ўтган асрнинг ўртасида Туркия Бош вазири лавозимини эгаллаган Аднан Мандарас 1952 йилда НАТО йиғилишида иштирок этиш учун Францияга сафар қилади. Парижга етиб келгач, Мандарас Туркиянинг шу ердаги элчисини чақириб: “Юртимизнинг ва мусулмонларнинг сўнгги ҳалифаси султон Абдулҳамид Сонийнинг оиласи Парижга сургун қилинган деб эшитгандим. Ғайриюртда улар қандай кун кечирмоқдалар, нима билан машғуллар?” – деб сўрайди. Шунда элчи султон оиласининг тақдиридан бехабар эканлигини айтади. Бу жавобдан жунбушга келган Аднан Мандарас элчига: “Сенга 24 соат муҳлат! Ё султон оиласининг манзилини топиб келасан, ёки истеъфо ҳақидаги аризанг билан келасан!” –деб, шарт қўяди.
Бироз вақт ўтгач, Туркиянинг Франциядаги элчиси сўнгги ҳалифа султон Абдулҳамид оиласининг Париждаги истиқомат манзилини топиб келади. Шундан кейин Туркия Бош вазири Аднан Мандарас шу манзилга ўзи йўл олади.
Абдулҳамид II-нинг оиласи истиқомат қилаётган уйга келгач, Аднан Мандарас султоннинг оила аъзолари ишда эканликларидан хабар топади ва уларнинг иш жойига йўл олади. Ватанидаги сўнгги султоннинг оила аъзоларини излаб, Туркия Бош вазири Париж чеккасидаги бир кафе булашиқхонасига (идиш-товоқ ювиш хонасига) келиб қолади ва жуда изтиробли бир манзаранинг гувоҳи бўлади: мусулмонларнинг сўнгги ҳалифаси султон Абдулҳамид II-нинг оила аъзолари – 80 ёшли рафиқаси Шафиқа хоним, 60 ёшидаги қизи Ойша хоним ва султон оиласининг бошқа аъзолари – французларнинг кирларини ювардилар.
Франция сафари ниҳоясига етгач, Аднан Мандарас Туркияга қайтади. Ва мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Жалол Байарга мурожаат қилиб: “Мен Парижда Усмонли оиласининг хонимлари французларнинг кирларини юваётганига гувоҳ бўлдим. Ғайридинлар султонимиз хонимларини камситиш учун шундай ишга қўйганига шубҳам йўқ. Бу ҳол мусулмон ва турк учун исноддир. Шу сабабдан мен уларни авф қилиб, Туркияга қайтариш ҳақида қарор чиқармоқчиман” – дейди. Бош вазирнинг бу гапларидан қўрқиб кетган президент: “Аднан бей, жим. Бу ҳақда бошқа оғиз оча кўрманг. Бу гапингиз камолист газетачилар ёки анави ҳарбий...ЕщёКўзёшлардан ўзини тута олмаган Аднан Мандарас Шафиқа хонимнинг қўлларини ўпиб: “Онам, мени кечиринг, олдингизга кеч келдим!” – дейди ва йиғлаб юборади. Шунда султон оиласининг Францияга сургун қилинганига ўттиз йил тўлгандан кейин ташриф буюрган миллатдоши ва ватандошига қарата Ойша хоним: “Сиз кимсиз?” – дейди. Аднан Мандарас: “Мен Туркия Бош вазириман” – дегач, Усмонли хонимлари ҳам йиғлаб юборишади.
Франция сафари ниҳоясига етгач, Аднан Мандарас Туркияга қайтади. Ва мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Жалол Байарга мурожаат қилиб: “Мен Парижда Усмонли оиласининг хонимлари французларнинг кирларини юваётганига гувоҳ бўлдим. Ғайридинлар султонимиз хонимларини камситиш учун шундай ишга қўйганига шубҳам йўқ. Бу ҳол мусулмон ва турк учун исноддир. Шу сабабдан мен уларни авф қилиб, Туркияга қайтариш ҳақида қарор чиқармоқчиман” – дейди. Бош вазирнинг бу гапларидан қўрқиб кетган президент: “Аднан бей, жим. Бу ҳақда бошқа оғиз оча кўрманг. Бу гапингиз камолист газетачилар ёки анави ҳарбийларнинг қулоғига чалинса, улар ғала-ғавур кўтариб, ҳарбий тўнтариш уюштириб, сиз билан мени қатл қилишади” – дейди.
Ана шунда Аднан Мандарас чўнтагидан бир қоғоз чиқаради ва президент Жалол Байарга узатади. Бу қоғоз Бош вазирнинг истеъфо сўраб ёзган аризаси эди. Президентнинг: “Бу истеъфонинг сабаби нима?” – деган саволига жавобан Аднан Мандарас тарих китобларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилган мана бу сўзларни айтади:
Сўнгги ҳалифа Абдулҳамид II-нинг оила аъзоларини авф қилиб, Туркияга қайтариш масаласи кейинчалик мамлакат парламентида кўриб чиқилади ва ижобий ҳал қилинади. Бош вазир Аднан Мандарас Усмонли хонимлари Туркияга қайтганидан кейин ҳам уларнинг ҳолидан доим хабар олиб турди.
Аднан Мандарас сиёсий фаолияти давомида жамиятни демократлаштириш ва ҳақиқий сиёсий эркинликлар татбиқ этиш тарафдори бўлиб келган. Айнан мана шу хусусиятлари учун у 1945 йилда дунёвийчи камолистларнинг Жумҳурият Халқ Партиясидан (ЖҲПдан) ҳайдалган. Кейинчалик Аднан Мандарас ЖҲПга муҳолиф бўлган Туркия Демократик Партиясига асос солади ва ушбу партия билан 1950, 1954 ва 1957 йиллардаги парламент сайловларида ғалаба қозонади.
Аднан Мандарас раҳбарлигида Туркия жуда катта сиёсий эркинликларга юз тутди, мамлакат иқтисодиёти оёққа тура бошлади. Ва буҳол мамлакатд...Ещё“Ғайри юртларда ғайридинларнинг кирини ювишдек паст ишларда хор бўлиб юрган оналари ва оталари, болалари ва қизлари бор юртга раҳбар бўлишдан ор қиламан”.
Сўнгги ҳалифа Абдулҳамид II-нинг оила аъзоларини авф қилиб, Туркияга қайтариш масаласи кейинчалик мамлакат парламентида кўриб чиқилади ва ижобий ҳал қилинади. Бош вазир Аднан Мандарас Усмонли хонимлари Туркияга қайтганидан кейин ҳам уларнинг ҳолидан доим хабар олиб турди.
Аднан Мандарас сиёсий фаолияти давомида жамиятни демократлаштириш ва ҳақиқий сиёсий эркинликлар татбиқ этиш тарафдори бўлиб келган. Айнан мана шу хусусиятлари учун у 1945 йилда дунёвийчи камолистларнинг Жумҳурият Халқ Партиясидан (ЖҲПдан) ҳайдалган. Кейинчалик Аднан Мандарас ЖҲПга муҳолиф бўлган Туркия Демократик Партиясига асос солади ва ушбу партия билан 1950, 1954 ва 1957 йиллардаги парламент сайловларида ғалаба қозонади.
Аднан Мандарас раҳбарлигида Туркия жуда катта сиёсий эркинликларга юз тутди, мамлакат иқтисодиёти оёққа тура бошлади. Ва буҳол мамлакатдаги дунёвийлик ва динсизликни ҳимоя қилувчи камолистларни ва НАТО югурдаклари бўлмиш ҳарбийларни ташвишга сола бошлади.
1950-1960 йилларда Туркия Бош вазири бўлиб ишлаган Али Аднан Эртекин Мандарас дунёвийлик тарафдори бўлган генерал Камол Гурсал бошчилигида уюштирилган ҳарбий-давлат тўнтариши натижасида ўз лавозимидан озод қилинади.
Ўзининг исломийлиги ва халқчиллиги билан танилган Аднан Мандарас 1961 йил 17 сентярь куни Имроли oрoлида қатл қилинган. Қатл гувоҳларининг айтишича, Али Аднан Эртекин Мандараснинг ҳаётдаги сўнгги сўзлари “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” бўлган.
╠╣╬ █ █ █ █ █ ═ LVE
ТЕЗКОР ХАБАР!
"...Бу йил Тошлоқликлардан бирорта одам ҳажга бормайди. Юқорига ёзадими, шикоят қиладими бирортаси бормайди, тушундингми?
...Тошлоқликлар ҳоромилар. Ҳамманг ҳоромисан...
...Россияга кетаётган болаларни сумкаси катта бўлади. Тошкентга қатнайдиган таксиларга айтасан, ким Россияга кетса хабарини беради...
...Тошлоқлик ҳоромилар вилоятимизни шарманда қилди..."
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев.
Юқоридаги сўзларни Ақтобедаги 52 одам ўлгани муносабати билан Вилоятда ўтказилган селекторда ҳоким бува гапирдилар. Тўғриси, бу сўзларни эшитиб "ҳокимни эси жойидами?", деб ўйлаб қолдим.
Ҳалок бўлганлардан 9 таси Тошлоқ туманидан экан. Мана шу учун бутун бошли туман аҳлини "ҳороми" деса бўлаверадими?
Муаммони бартараф этишни ўрнига Россияга кетаётганларни йўли тўсиладими? Ишчи ўрни яратиш, четда шароит қилиб бериш, оиласига ёрдам кўрсатиш ўрнига юлини тўсиб қўя қолинадими?
Қачонгача амалдорлар эски...Ещёвчера 19:48
╠╣╬ █ █ █ █ █ ═ LVE
ТЕЗКОР ХАБАР!
"...Бу йил Тошлоқликлардан бирорта одам ҳажга бормайди. Юқорига ёзадими, шикоят қиладими бирортаси бормайди, тушундингми?
...Тошлоқликлар ҳоромилар. Ҳамманг ҳоромисан...
...Россияга кетаётган болаларни сумкаси катта бўлади. Тошкентга қатнайдиган таксиларга айтасан, ким Россияга кетса хабарини беради...
...Тошлоқлик ҳоромилар вилоятимизни шарманда қилди..."
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев.
Юқоридаги сўзларни Ақтобедаги 52 одам ўлгани муносабати билан Вилоятда ўтказилган селекторда ҳоким бува гапирдилар. Тўғриси, бу сўзларни эшитиб "ҳокимни эси жойидами?", деб ўйлаб қолдим.
Ҳалок бўлганлардан 9 таси Тошлоқ туманидан экан. Мана шу учун бутун бошли туман аҳлини "ҳороми" деса бўлаверадими?
Муаммони бартараф этишни ўрнига Россияга кетаётганларни йўли тўсиладими? Ишчи ўрни яратиш, четда шароит қилиб бериш, оиласига ёрдам кўрсатиш ўрнига юлини тўсиб қўя қолинадими?
Қачонгача амалдорлар эскича ишлайди? Қачонгача ҳокимлар халқдан юқорида туриб гапиради?
Президент: " бу ишларда биз айбдормиз. Оёғимиз ердан узилгани учун шундай бўлди", деб турса-ю, ҳоким бува ҳоромидан олиб, ҳоромига солса. Иш-жой яратиш, шароит қилиб бериш қўлидан келмаганига яраша таксистларни "қулоқ" ликка мажбурласа.
Ҳокимлар президентга қаршими? Буйруқвозлик, муаммоларни беркитиш билан ислоҳотлар амалга ошмайди. Халқни алдашда давом этилаверади. 23.01.2018
Facebook: Sayyid IslomМашу постни кеча Москвадеги қор куравотган болалар хақидеги Озодлик темасида сиз ёзумидиз?