Бу ҳақда 15 январда Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Расмийга кўра, Ўзбекистонда кафе ва ресторанларнинг кеч соат 23гача ишлашга рухсат берилгани сайёҳларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам айрим овқатланиш шаҳобчаларига махсус сертификатга эга бўлган ҳолда 24 соат ишлашга рухсат берилиши назарда тутилмоқда.
“Таклифимиз шундай бўлдики, 24 соат ишлашни истайдиган кафе ва ресторанлар хавфсизлик талабларини юқори даражага кўтариши керак. Бу масала ихтиёрий серитификатлаш усулида ечилади. Хусусан, хизмат кўрсатиш муассасаси tourist-friendly тизими талабларига жавоб бериши керак. Бу тизим кўп давлатларда мавжуд. Унга кўра хизмат кўрсатиш муассасида «огоҳлантирувчи тугма» бўлади, у орқали сайёҳ тўғридан-тўғри ИИВ билан боғланиши мумкин. Ресторан ёки кафеда инглиз тилида хизмат кўрсатувчи ходимлар бўлиши, инглиз тилидаги менюлар бўлиши керак”,- деб иқтибос келтирди Азиз Абдуҳакимов сўзларидан бу ҳақда ёзган Кун уз сайти.
Хабарда айтилишича, 24 соат ишловчи кафе ва ресторанлар масаласида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. https://www.ozodlik.org/a/28977729.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 69
Буфетниклар ишласа булди-да.
Кушимча хизмат таклиф киладиганлар туристларни узлари топиб олишади.