"Биз Наманган шаҳри "Мустақиллик 5 йиллиги" маҳалла фуқаролар йиғинида яшаймиз. Бизнинг ҳеч ким қулоқ солмаётган муаммоларимиз шуки, мактаб ўқувчилари учун атрофимизда мактаб йўқ, янги участкаларда борган сари аҳоли кўпайиб бораябди, лекин мактаб тўғрисида ёзилган мурожаатларимиз жавобсиз қолмоқда. Жавоб хати эса, қониқарсиз, "мактаб учун жой йўқ ёки кўриб чиқилмоқда," деган жавоб билан чекланилади, лекин натижа йўқ.
Оромгоҳ даҳасида ўқувчилар жуда қийналмоқда. Ёзда иссиқдан, қишда совуқдан. Айрим ҳайдовчиларнинг раҳми келганидан 5-6 нафар ўқувчини олади. Йўловчиларни ташувчи автобус йўқ ҳисобида.
Иккинчи муаммомиз, Самарқанд совхозида ахлатхона бор. Шаҳардан ахлатни йиғиб, ўша ерга ахлат ташувчи машиналар билан олиб келади. Оромгоҳ даҳасидан бошланади, йўлларга ахлатларини сочиб кетади. Шунинг устини ёпиб ёки озроқ юкласа бўлмасмикан? Эрталаб ишга кетишимизда жуда ҳам кўнгилни бузади. Баъзи кунлари ит ўлиги ёки молнинг ичак-чавоқлари тушиб қолади.
Сувнинг танқислигигаку кўникиб кетдик. Ҳамма ўзига ҳовуз ёки бочок қилиб олган. Кунига 2-3 соат сув берилади. У ҳам бизга етиб келмайди. Сувни сотиб олиб ишлатамиз. Сув масаласида неча йиллардан бери жавоб бир хил – "ҳаракатдамиз, янаги йилда Косондан сув тортиб келамиз".
Йўлларга ҳам эътибор йўқ. Раҳбарлар биз томонларга келгани қўрқади. Мажбуран келиб, мажлис қилади. Бошқаларга сўз бермайди ҳокимиятдагилар. Мана қиш ҳам кириб келди. Янги участкаларда ўтин, ёқилғиларимиз йўқ, газ йўқ. Чой ҳам зўрға қайнайди. Уйларни нима билан иситамиз? Мана қиш келиб, яна свет ўчиши бошланди.
Болаларимизнинг яхши савод олиб, катта бўлишларига ҳам шароит қилиб бера олмаяпмиз. Мактаблари узоқ, қор ёғиб ерлар музласа, болалар ўқишидан қолиб кетмоқда. Орган ходимлари ҳали ҳам эски тузимни қучоқлаб олиб, қўйиб юборгиси келмаябди.
Йил бошида, чироқ ўчираверганидан зерикиб, порталга қўнғироқ қилсак, телефон гўшагини кўтарган шахс "ака, мен нима қилай, чеклов ўзимнинг уйимда ҳам бор, свет йўқ, менинг ҳам жонимга тегди," деган жавобни берди.
Маҳаллаларда ахлат тўкадиган жой йўқ, одамлар бўш участкаларга, кўчаларга ахлатини ташлаб кетмоқда. Болаларда касаллик тарқалишидан ҳавотирдамиз. Тозалаб улгуриш қийин бўлмоқда". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-ijtimoiy-muammolar/28967032.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 23