Президенти матбуот хизматининг билдиришича, соҳа мутассадилари олдига 2020 йилгача Ўзбекистондаги интернет тезлигини МДҲнинг бошқа давлатлари даражасига етказиш вазифаси қўйилди. Йиғилишда МДҲ давлатлари бўйича Интернетнинг ўртача тезлиги Ўзбекистондагидан 10 марта юқорилиги таъкидланди.
"Интернетдан 20 миллион аҳоли фойдаланади, деб ҳисобот бергансизлар. Бироқ, миллий Интернет орқали таклиф этиладиган хизматлар доираси жуда чеклангани сабабли, аҳолининг аксарият қисми Интернетдан фақат "Телеграм"да ёзишма учун фойдаланади, холос", деди Шавкат Мирзиёев.
Маълум бўлишича, ахборот технологияларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши Жанубий Кореяда – 9 фоиз, Японияда – 5,5 фоиз, Хитой ва Ҳиндистонда – 4,7 фоиз, Ўзбекистонда атиги 2,2 фоизни ташкил этади.
Ахборот-коммуникация ривожланиш индекси рейтингдаги 176 та мамлакат ичида Ўзбекистон 95-ўринни эгаллаб турибди. https://www.ozodlik.org/a/28966143.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 138
эскисини роса алдаб бир иккита амалдорлар яшаб олди
алдаб бупсан шувкатакамди