"Шу расмда ота-оналар "ихтиёрий-мажбурий" олиб берган телевизор бор. Бу Тошкент шаҳар Миробод тумани 328-сонли мактаб. Фарзандим иккинчи синфда бўлганида, ўқитувчи "олиб беринглар, дарс ўтишимиз учун" деб, олдирган эди. Биринчи синфда бўлганида, ўқувчилар учун кийим шкафини олиб берганмиз. Мана энди учинчи синфда ноутбук керакмиш устозимизга. Тўртинчи синфда нимани олдиришни режалаштираяпти бу ўқитувчи? Ҳайронман.
Ўтган сафарги мажлисда бир ҳомиладор она: "Синф фонди учун 15 минг сўм бера олмайман, иккита фарзандим мактабга қатнайди, турмуш ўртоғим вақтинча ишсиз бўлгани учун 5 минг сўм берсам майлими? Умуман бермайман демаяпман," деса, ўқитувчи сценарий бўйича ташқарига чиқиб кетди. Ота-оналар комитетининг раиси ўша аёлга бақириб кетди. Кейин у она "нима қилсанг қил, умуман бермайман фондга", деб чиқиб кетди. Баҳор фаслида текширув пайтида ҳаммаёққа "Ҳурматли ота-оналар, мактабда синф фонди йўқ", деб ёзиб қўйишди, лекин фонд йиғиш тўхтагани йўқ".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Резюме:
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамимиз: +420 724 971 539; Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-maktab-yigim/28914027.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 138