Андижон вилояти Асака шаҳридаги автомобиль заводига 6 декабрь куни Ислом Каримов номи берилди. Бу ҳақда UzAuto ширкати маълум қилди.
Завод ҳудудида Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси барпо этилди ҳамда доимий равишда фаолият юритадиган "Ислом Каримов ва Ўзбекистонда автомобиль саноатининг ривожи" кўргазма-музей иш бошлади.
Бу ишлар президент Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Мазкур қарор доирасида Тошкентида, Самарқандда ва Қаршида Ислом Каримов ҳайкаллари ўрнатилган эди.
Мирзиёев 27 ноябрь куни имзолаган яна бир қарорига асосан Ўзбекистонда 2018 йилда Ислом Каримовнинг 80 йиллиги тантанали нишонланади. https://www.ozodlik.org/a/28902058.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 384
Отамиз кетди Юртимизда файз барака хам кетди ...
ЯХШИ КЎРГАНИНГЛАР БИЛАН ЖАННАТДА БИРГА БЎЛИНГЛАР ДЕБ ЙИҒЛАШИБ