Россия 2018 йили Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларидан бутунлай дисквалификация қилинди.
Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) бу қарорига Россия терма жамоасининг Сочи-2014 Олимпиадасида допингдан оммавий тарзда фойдаланганликда айбдор деб топилгани сабаб бўлди.
Энди россиялик спортчилар келаси қишки Олимпиадада ўз мамлакати байроғи остида иштирок эта олмайди.
Допинг қабул қилмагани аниқланган россиялик "тоза" спортчиларга Пхёнчхан ўйинларида фақат нейтрал байроқ остида иштирок этишига рухсат берилади. Бу спортчилар рўйхатини ХОҚ махсус комиссияси белгилаб беради.
Бундан ташқари ХОҚ қатор россиялик мулозимлар, жумладан спорт вазири Виталий Муткони Олимпия ўйинларидан умрбод четлатди.
Шунингдек Россия допинг текширувларига сарфларган маблағни қоплаш учун Халқаро олимпия қўмитасига 15 миллион долларлик жарима пули тўлаши ҳам керак.
Бунгача қўмита допинг учун бирор мамлакатни Олимпиада ўйинларидан бутунлай четлатмаган. Одатда индивидуал спорт федерацияларига чеклов қўйилади.
2015 йилда Жаҳон антидопинг агентлиги Россия ҳукумати допинг дастурини молиялаштиргани тўғрисидаги далил-исботларни эълон қилган эди.
Аммо Россия рамсийлар бу айбловларни рад этиб келади. Президент Владимир Путин бу чоралар ортида АҚШ турганлигини иддао қилиб келади. https://www.ozodlik.org/a/28898878.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 350
Бунаканги ишлар Ислом динида (менимча бошка динларда хам)каттик кораланганку. Уларни нимага ёзмайсан Узбекистонда ёки Россияда арзимаган нарса булса дарров ёзасан огзинг купириб. Олимпиадада уруслар катнашмаса нима килибди осмон узилиб ерга тушибдими?