"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш марказига кўра, Ўзбекистон учун энг катта хавфга оид олдин ўтказилган тадқиқотлар натижаларига қиёслаганда, диний экстремизм ҳақидаги хавотир 2017 йилда 64,1 фоизгача пасайган.
"Ижтимоий фикр" эълон қилган маълумотларни эълон қилган РИА Новостига кўра, 2015 ва 2016 йилларда худди шу мавзуда ўтказилган сўровномаларда мос равишда 80 ва 85 фоиз иштирокчилар диний экстремизмни энг катта хавф деб баҳолашган.
Диний экстремизмни энг катта хавф деб ҳисоблайдиганлар асосан Наманган ва Фарғона вилоятларида – 86,7 ва 78,7 фоиз.
Сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон учун энг катта хавфлар "учлиги"дан коррупция ва порахўрлик (62,4%), ижтимоий соҳадаги муаммолар — ишсизлик, нархлар, турмуш даражаси (56,2%) жой олган. Жиноятчилик ва гиёҳвандликнинг ошиши сўровда иштирок этганларнинг 35,9 фоизини ташвишга солади.
Хабарда айтилишича, сўров Ўзбекистондаги барча вилоятларда, Қорақалпоғистон ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган. Унда 1,1 киши қатнашган, улардан 41%и эркаклар ва 59%и аёллар, шаҳар аҳолиси 51%, қишлоқ аҳолиси 49%. Сўровда 18 ёшдан бошлаб турли ёш тоифалари вакиллари иштирок этган. https://www.ozodlik.org/a/28859479.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 212
омачи тупини олиб мундок уйлаб карасак асосан
мамлакат тараккиётини ортга сураёганлар кланчи амолдорлар порахур амалдорлар хайбаракалочилар.
энг хавфли унсурлар бу хавфсизликни таъминловчилар )