Қарийб 32 миллион аҳолисининг 46.8 фоизида Интернетдан фойдаланиш имкони борлиги қайд этилган ҳисоботда¸ янги ҳукуматнинг аҳолига ўз эътироз ва шикоятларини онлайн шаклда билдириш учун махсус портал очгани олқишланади.
Ўзбекистондаги Интернет эркинлиги муҳити ҳамон репрессив бўлиб қолаëтганини таъкидлай туриб¸ ҳисобот муаллифлари Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан бери айрим журналистларнинг узоқ муддатлик қамоқдан озод этилганини ҳам ижобий баҳолаган.
Шунга қарамай¸ ҳукуматдан мустақил ëки мухолиф Интернет нашрларининг ҳамон тўсиб қўйилгани¸ ўзбекистонликларнинг Интернетда билдирган фикрлари учун таъқибга учраëтгани айтилган ҳисобот якуний хулосасига кўра¸ Ўзбекистон яна "эркин бўлмаган" давлатлар рўйхатида қолдирилди. https://www.ozodlik.org/a/28857321.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 243