9 ноябрда Чеченистон президенти Рамзон Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида “Суриядаги лагерларда яшаётган 44 аёл ва боланинг шахси аниқланди. Улардан 9 бола ва 2 аёл Ўзбекистон ва Қозоғистон ватандошларидир. Улар тез орада Чеченистонга олиб чиқилади”, деб ёзган эди.
Новости агентлигининг 13 ноябрда хабар беришича, душанба куни Грознийга махсус учоқ билан Суриядан 12 аёл ва 29 бола олиб келинди. Уларнинг 5 нафари Қозоғистон, 2 нафари Ўзбекистон, қолганлари эса чеченистонлик, ингушетиялик, доғистонлик ва бошқирдистонлик Россия ватандошларидир. Хабарда айтилишича, уларнинг кўпчилигида сил касаллиги аниқланган.
Чеченистон президентининг Яқин шарқ ва Шимолий Африка бўйича махсус вакили Зиёд Сабсабининг айтишича, Грознийга олиб келинган аёллар ва болалар Суриянинг турли минтақаларидан йиғилган.
“Бу одамлар “Ислом давлати” гуруҳи назорати остида бўлган ҳудудлардан қочиб чиққан. Уларнинг орасида 2 ойликдан 14 ёшгача бўлган болалар бор”, деди Сабсаби.
21 октябрь куни ҳам Суриянинг Хмеймим минтақасидан Грознийга 7 аёл ва 14 бола олиб келинган эди.
Чеченистон ҳукумати сайтида билдирилишича, жорий йил августидан то шу кунгача Яқин Шарқдаги оловли нуқталарданроссиялик 90 аёл ва бола олиб чиқилган. https://www.ozodlik.org/a/28852537.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 218