"Альянс фаоллари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқулова 19 октябрь куни ӯқитувчи ва врачлар Сайхунобод туманига пахта теримига сафарбар қилинганининг гувоҳи бӯлди. Альянс фаоллари деярли бутун Сайхунобод туманини айланиб чиқди. У ердаги аксар мактабларда пахта штаблари ташкиллаштирилган. Туман тиббиёт марказининг иккинчи қаватида эса, ётоқ учун казарма ташкил топган.
Текширув келганида, одамлар шахсий нарсалари, тӯшаклари ва қозонларини яширишга урингани ҳам кӯзга ташланди. 35-мактабнинг ўқитувчилари мактаб спорт залида пахта штаби ташкиллаштирилгани сабабли ӯқувчилар жисмоний тарбия дарсларини кўчада ўтишга мажбурлигидан шикоят қилди. Уларнинг айтишича, кўчада ҳожатхоналар қурилган, аммо тешиклар қазилмаганлиги учун ўқувчилар кўчада ҳам ноқулайликларга учрамоқда.
Шунингдек, Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқулова далаларда темирйўлчилар пахта тераётганига ҳам гувоҳ бўлди". https://www.ozodlik.org/a/paxtagram-monitoring/28806325.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 173