2017 йилнинг 1 октябридан 2028 йилнинг 1 октябрига қадар Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманининг Дуҳибаланд, Сентоб, Темирқовуқ, Қизилча, Ғум ва Чуя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри қуйидагилардан озод қилинади:
- саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида (савдо ва автомобилларга газ қўйиш хизматидан ташқари) янги тузилган тадбиркорлик субъектлари давлат мақсадли фондларига барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлардан;
- чорвачилик ва туялик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари — ягона ижтимоий тўловлардан:
- ушбу ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолият кўрсатаётган хусусий тадбиркорлар — белгилаб қўйилган солиқлардан;
- ушбу ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолият кўрсатаётган юридик шахслар олган дивидендидан фойда (даромад) солиғидан.
Жорий йилнинг 1 октябридан эътиборан Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасалари, «Баркамол авлод» марказлари, мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун ота-оналар томонидан тўланадиган тўлов умумқабул қилинган тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Шу кундан эътиборан санаб ўтилган туманлар ва шаҳарда ишлатилмаётган ва бўш ётган давлат объектлари тадбиркорлик субъектлари янги иш ўрни очиш шарти билан 10 йилгача муддатга «нол» қийматда ижарага берилади. https://www.ozodlik.org/a/28769165.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 66