Podrobno.uz нашрининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган брифингда кейинги пайтларда пойтахтда уй ҳайвонлари ва қаровсиз ҳайвонлар ҳужумига учраганлардан шикоятлар кўпайгани қайд этилган.
Шаҳар ҳокимлиги берган маълумотга кўра, йил бошидан бери 3 минг 527 кишидан шикоят тушган, булардан 1 минг 633 нафарини дайди ит тишлаган.
Бу ҳолатда одамларга дайти ҳайвонлардан қутуриш касаллиги юқиши олдини олиш учун 22 сентябрда бу борада шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилингани айтилмоқда.
Шаҳарнинг ҳар бир туманида дайди ҳайвонларни тутиш бўйича ишлайдиган мавжуд 11та гуруҳ туну кун ишлаш режимига ўтказилди. Бундан ташқари, уларга қўшимча техник жиҳоз ва транспорт бериладиган бўлди. https://www.ozodlik.org/a/28754285.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 438