Бухоролик уй қураётиб, ҳовлисидан танга тўла кўза топиб олди
Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрида яшовчи фуқаро ўз уйидан XIV асрнинг биринчи ярмида муомалада бўлган кумуш танга тўла кўза топиб олди.
Маҳаллий нашрларга кўра, "Эркин Мўминов хазинани уй қурилиши жараёнида топиб олган ва топилмани Бухоро давлат архитектура-бадиий музей қўриқхонасига топширган".
"22 август куни ҳамюртимиз туфайли бир Чиғатой даврига қарашли қадимий тангаларни қўлга киритдик. Тангалар рақамланиб, консервацияланганидан сўнгг уларни баҳоласа бўлади. Бунга икки ҳафта вақт кетади. Бундай тангалар Бухоро ҳудудида камёб бўлгани учун, топилмани "ноёб" деб атаса ҳам бўлади", — деган нашр мухбирига музей раҳбари ўринбосари Жамшид Халилов.
Мовароуннаҳрни XIII-XIV асрларда бошқарган Чиғатой Чингисхоннинг ўғилларидан бири бўлган.
https://www.ozodlik.org/a/28702964.html
Комментарии 115
берибсан кимгадур. ....
шу йигитларни такдири нима буб кетди билмаяпмиз Озодлик хам жим
ёки йигитлар хозир Каптива миниб юришгандир. .. Кукон ликлар борми балким билишар ??..
чириб кетарди .
ankayib yolidan bir koza
cikti dopayip O o o
ЯНА УШАНИ КИ БУЛМАСИН. ....