Мирзиёевнинг Бишкекка келиши қирғизистонликларда чегаралар очилишига умид уйғотмоқда
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка сентябрнинг биринчи ҳафтасида давлат ташрифи билан келиши тўғрисидаги хабарни жамоатчиликка Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзганга қилган ташрифи пайтида билдирди.
Атамбаев ўз сўзида бу ташриф давомида икки давлат ватандошлари учун энг долзарб муаммо бўлиб турган чегараларни очиш масаласи ҳам муҳокама этилишини шаъма қилди.
-Мен биламан, 26 йилдан бери Қирғизистон учун чегара масаласи энг катта масала бўлиб турибди. Кейинги ҳафтада, Худо хоҳласа, Ўзбекистон президенти келади. У киши билан муносабатларимиз жуда яхши. Хабарингиз бор, яқиндаЎзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Бишкекда учрашиб чегара масаласини муҳокама қилишди ва чегараларнинг 84 фоизи тўғрисидаги битим тузилди. 26 йилдан бери Ўзбекистон бош вазири биринчи марта Қирғизистонга келди, -деди Атамбаев.
Қирғизистон президентининг бу баёноти одамлар орасида 2005 йилдан бери ёпиқ қолаётган чегараларнинг бира-тўла очилишига умид уйғотди.
Мирзиёев ҳокимиятга келиши ортидан 2016 йилнинг октябридан чегарадаги “Дўстлик” ўтказиш пункти қисман очилган эди. Бу чегара пунктидан чақирувчи томон тўйга ёки жаноза маросимига таклиф қилиб телеграмма жўнатса ўтиш мумкин бўлиб қолганди. Қолган ўндан ортиқ чегара пунктлари эса ҳамон ёпиқлигича қолмоқда.
Жалолободлик Чиннихон ая Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка келишини телевизор орқали эшитиб, бу ташрифни умид билан кутмоқда. У Мирзиёевнинг сафари ортидан чегаралар очилса, Андижонга бориб 5 йилдан бери кўришмаган қизини кўриб келмоқчи.
-Бир қизимнинг паспорти йўқ. 5 йилдан бери у билан кўриша олмаймиз. Яхши ҳукумат телефон чиқариб қўйган экан, телефон орқали соғлиғини билиб турибмиз. Ўзбекистоннинг янги бўлган президентлари жиндак Қирғизистон билан борди-келдини яхши қилиб, йўлларин очиб, борди-келдини очиб берса яхши бўларди, -деди Чиннихон ая.
Қирғизистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Абдураҳман Маматалиев эса "икки давлат ўртасидаги борди-келдини тиклаш фақат чегараларнинг очилиши билангина ўз қолипига қайтишини англатмайди, бунинг учун яна жуда кўп масалаларни ҳал қилиш лозим", деб фикр билдирди.
-Андижон воқеасидан кейин Ўзбекистон чегарани бир томонлама ёпган эди. Шундан кейин икки давлат ўртасида автомобиль қатнови ҳам тўхтатилди. Аввал Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 28 йўналишда автобус қатнарди. Темир йўл қатнови мутлақо тўхтатиб қўйилди, авиақатновлар сони кескин қисқарди. Борди-келдини аввалги ҳолига келтириш учун мана шу масалаларни ҳам биринчи галда ҳал қилиш лозим, -деди Абдураҳман Маматалиев.
16 август куни Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирларининг Бишкекда бўлиб ўтган учрашувида чегаранинг 84 фоизи аниқланиб бўлингани тўғрисидаги оралиқ битим имзоланган эди. Мазкур битим асосида тузиладиган шартномани эса президент Атамбаевнинг сентябрь ойида Тошкентга қиладиган ташрифи доирасида имзоланиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди.
Кейинроқ Шавкат Мирзиёев ҳам Қирғизистонга бориши тўғрисида хабар берилган, бироқ бу ташриф қачон амалга оширилиши тўғрисида аниқ маълумот айтилмаган эди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги 1378 километрни ташкил қилади. 16 августгача бу ҳудуднинг 320 чақирими аниқланмагани ва баҳсли бўлиб қолаётгани айтилиб келинган.
Чегаранинг 84 фоизи, яъни 1170 километри аниқланиб бўлингани тўғрисидаги оралиқ битим имзоланганидан сўнг 208 километрга яқин баҳсли ҳудуд қолгани расман хабар қилинди.
https://www.ozodlik.org/a/28702721.html
Тўртта одам билан бутун бошли миллат урф одатини хал қилишмаса-да... тўй қилаётган одамларни уришган билан фойда йўқ! Шу ердаги хаммаси худди шунақа дабдаба билан тўй қилади аслида! Мана шу миллий қадриятам урф одатам! Аммо уни исроф ва дабдабасини йўлга қўйиш учун ҚАРОР КЕРАК! ҚАРООООР! Одамларни бир бири билан уришиб бошқа тўйларни уришиб ўзлари эса аслида хууудди ўша тўйдек қилиб ўтказиши мана бу ерда иккиюзламачилик қилгани кулгилик очиғи! Қизиғи, кўрсатувга санъаткор сифатида таклиф қилинган одамни номиям эсда қолмайди. Ким эди у намуна қилиб чақирилган? Қани машхурлар? Тўй рейтингдагилар? Ўзи бир тарафдан умуман керакми улар бу кўрсатувга? Уларга нима, пулини берган жойга борадида! Тирикчилиги шу! Концертдан пул топишни ва ҚАРОҚЧИ ДИСКЧИларни йўқ қилиш ҚАРОРИ чиқсинда кейин АМАЛ қилмаётганларни уришса. Нима фойда бу сохта гаплар?! Германия тўйи билан таққослашга қум бормия? Шарқ давлати қаёқдаю ғарбни одати қайда? Бирор шарқона мусулмон давлат бн таққослансаям бошқа гап эди...ЕщёТўртта одам билан бутун бошли миллат урф одатини хал қилишмаса-да... тўй қилаётган одамларни уришган билан фойда йўқ! Шу ердаги хаммаси худди шунақа дабдаба билан тўй қилади аслида! Мана шу миллий қадриятам урф одатам! Аммо уни исроф ва дабдабасини йўлга қўйиш учун ҚАРОР КЕРАК! ҚАРООООР! Одамларни бир бири билан уришиб бошқа тўйларни уришиб ўзлари эса аслида хууудди ўша тўйдек қилиб ўтказиши мана бу ерда иккиюзламачилик қилгани кулгилик очиғи! Қизиғи, кўрсатувга санъаткор сифатида таклиф қилинган одамни номиям эсда қолмайди. Ким эди у намуна қилиб чақирилган? Қани машхурлар? Тўй рейтингдагилар? Ўзи бир тарафдан умуман керакми улар бу кўрсатувга? Уларга нима, пулини берган жойга борадида! Тирикчилиги шу! Концертдан пул топишни ва ҚАРОҚЧИ ДИСКЧИларни йўқ қилиш ҚАРОРИ чиқсинда кейин АМАЛ қилмаётганларни уришса. Нима фойда бу сохта гаплар?! Германия тўйи билан таққослашга қум бормия? Шарқ давлати қаёқдаю ғарбни одати қайда? Бирор шарқона мусулмон давлат бн таққослансаям бошқа гап эди. Нашли у кого пример брать! 100 киши билан ўтказгани билан уларда қай ахволда ўтади? Кўрганмисила қанақа конкурсла бн? «ечин, кийин, ушла, торт, эз, тилни тиқ тилни» билан. Германиямуш пф. Бир аёл «тўйда нега хориж қўшиғини куйлашади, мақомларимизни эмас» эмиш. Баландпарвоз гапга устамизу мантиғига йўқ! Талаб бор жойга махсулот бўлади, эфирда қани мақом ўзи?! Нимани рекламаси эфирда ўзи?! Кейин тўй эгаси пул бериб чақирган хонанда ўзи хал қилмаса керак нима куйлашни?! Пул берса «спокойной ночи малыши»ниям куйлаб бераверади. Тўй бу шахсий тадбир ва истаганича эгалари ўтказади! Аммо уни тартибга солиш сизу бизни иш эмас, бефойда вақвақвақ бу! Рахбарият қарор чиқарсин! Тепадагиларам айёр а, фақат таклиф бериб яна талаб қилади, одамларни эфирда уриштириб ўзи чеккада. Нега қонуний қарорлар йўқ?! Чунки асл дабдаба тўйлар ўзи тепадагиларда-да!!! Хорижданам артистлар чақирар даражада. Тўғрисиде! Балиқ бошидан сасийди! Аввал хаммага бирдек қонуний қарор чиқариб кейин талаб қилишсин!
Комментарии 237