Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига мувофиқ, бундан буён мактабгача бўлган таълим муассасаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ҳақидаги қарор ариза берувчиларга уч кун муддатда маълум қилиниши билдирилган.
19 июлда қабул қилинган қарорга кўра, мактабгача таълим муассасалари мақсадлари жумласига болаларни ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожлантириш ва мактабга сифатли тайёрлаш киради.
Ҳозирга қадар мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш 2-6 ёшни ташкил қилган, алоҳида ҳолатларда 7 ёшгача қатнашга рухсат берилган эди.
https://www.ozodlik.org/a/28675727.html
Комментарии 63