Россия қамоқхоналaрида 6362 нафар ўзбекистонлик маҳбус сақланмоқда
Россия Жазони ўташ федерал хизмати эълон қилган янги маълумотга кўра¸ 2017 йилнинг биринчи олти ойи ичида мамлакат қамоқхоналарида ўзбекистонлик маҳбуслар сони 6362 нафарни ташкил этган.
Ўзбекистонликлар¸ Россия қамоқхоналаридаги хорижийлар сони бўйича иккинчи ўринда. Бу борадаги биринчилик тожикистонликларга тегишли ва жорий йилнинг биринчи ярмида қамалган тожикистонликлар сони 8002 нафарга етган.
Жазони ўташ федерал қўмитасининг билдиришича¸ қамоқдаги хорижийларнинг 90 фоиздан кўпроғи наркотиклар контрабандаси¸ қотиллик¸ қароқчилик¸ зўрлаш ва ўғирлик кабиоғир ва ўта оғир жиноятлар учун жазо ўтамоқда.
Расмий маълумотга кўра¸ ҳозирда Россия қамоқхоналаридаги жами хорижийлар сони 29 400 нафарни ташкил этади.
https://www.ozodlik.org/a/28636823.html
Комментарии 58
ШУЛАРДАН 6000 ТАСИ СОХТА АЙИБЛАР БИЛАН КАМАЛГАН
Шулар кетиб узбекистон анча осойишта булиб колган( 1990-чи йиллар урталаридаги ахволдан)
Ахвол чатокку
Рахмат, Аллохга шукр!
Узингиз хам тинч омонмисиз.
Ха, хак гап.