Брюсселда “Ўзбекистон-ЕИ” ҳамкорлик кенгашининг Каримов вафотидан кейинги биринчи мажлиси бўлади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчлигидаги делегация 2017 йилнинг 17 июль куни Брюссель шаҳрида “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Бу ҳақда хабар қилган ТИВ матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон делегацияси Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқи, Бельгия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ва турли шакллардаги бошқа учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Европа Иттифоқи расмийлари Озод Европа/Озодлик радиоси билан мулоқот чоғида, ўтган йил сентябрида Ислом Каримовнинг ўлими эълон қилиниши ортидан иқтидорга келган президент Шавкат Мирзиёев ташлаган баъзи либерал қадамлар Ўзбекистон билан“ўзаро ҳамкорликнинг қайта тикланишига” умид пайдо қилганини айтди.
Европа Иттифоқига раислик қилаётган мамлакат - Эстония ташқи ишлар вазири Свен Миксер раислик қиладиган “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгаши мажлисида ислоҳотлар, инсонҳуқуқлари ва қонун устиворлиги масалалари кўтарилиши кутилмоқда.
Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси (AHRCA), Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR) ва Amnesty International ташкилотлари ўзларининг қўшма баёнотида Европа Иттифоқини “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятда конкрет ўзгаришларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлашга” чақирдилар.
Баёнот муаллифларига кўра, ҳукумат инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар ва диссидентларга босим ўтказишни тўхтатиши лозимки, токи маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари эркин ва мустақил фаолият кўрсата олсин, 2005 йили Андижонда содир бўлган қонли воқеалар юзасидан мустақил халқаро суриштирув ўтказилсин.
https://www.ozodlik.org/a/28620642.html
Комментарии 30
ballo bormi deng