11 ёшли Убай қори халқаро математика олимпиадаси ғолиби бўлди
Тошкентлик 11 ёшли Убай Яҳёев Болгариянинг Несебр шаҳрида ўтган "Чегарасиз математика-2017" халқаро олимпиадаси ғолиби бўлди.
Бу ҳақда Facebookда хабар қилган «Қақнус медиа» нашриёти директори Мубашшир Аҳмадга кўра, Убай 11 мамлакатдан келган 1200 нафар кучли математиклар орасида биринчи ўринни қўлга киритган.
Хабарга кўра, Убай Тошкентдаги "Эрудит" хусусий мактабида таҳсил олади. У саккиз ёшида Қуръони каримни мукаммал ёдлаган, рус, инглиз ва француз тилларини жуда яхши билади.
https://www.ozodlik.org/a/28605979.html
Комментарии 112
илимини зиёда к,илсин
у,гил к,изларими бахти
саодатини берсин ота-онасига рахмат