Пойтахтда 1 миллиард долларга "Тошкент - сити" барпо этилади
Sputnik нашрининг 9 июль куни хабар беришича, пойтахтда "Тошкент-сити" деб номланган комплекс барпо этилади.
“Тошкент сити” лойиҳаси “ТошкентбошпланЛИТИ” Давлат унитар корхонасининг расмий Facebook саҳифасида жамоатчиликка тақдим этилди.
Хабарда айтилишича, мазкур комплекс қурилиши Тошкентда 2018 йилда бошланади.
Ишбилармонлик маркази сифатида бунёд этиладиган мазкур комплекснинг умумий майдони 70 гектарни ташкил этади. Бу бинода офислар, меҳмонхона ва ресторанлар, хиёбон ва технопарклар иш олиб боради.
Тошкентнинг Ўқчи-Олмазор массивида бунёд этилиши режалаштирилаётган “Тошкент сити” лойиҳасининг умумий қиймати 1 млрд долларни ташкил қилади.
https://www.ozodlik.org/a/28605406.html
Тогри фикр билдирибсиз мен хам шуни айтмокчидим. 1 милиард доллрга ривожланган давлатларга бориб завод фабрикаларди филиалларини курсаям одамлар иш билан таминланарди
Тугри бундан кимгадир жуда катта фойда келади яъни кимдир миллионларга эга булади уйлар олади мошина олади аммо қули қаро мехнатга ботган инсонни **** ичгани етар маош бериб бу хашаматли Тошкент Сити қурилади.
Комментарии 210
awnakata deb